ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2021 й. 553-сон "Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2021 й.

N 553




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 22 та истироҳат боғи, 15 та сайилгоҳ, 20 та хиёбон, 136 км пиёдалар ва 98,7 км велосипед йўлаклари барпо этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган ишларнинг кескин ошиши натижасида тушаётган экологик кжламани пасайтириш заруриятини келтириб чиқармоқда, шаҳар аҳолисининг маданий хордиқ олиши учун яшил зоналарга бўлган эҳтиёжини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни тақозо этмоқда.

Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари даражасини кенгайтириш, шаҳарни "яшил шаҳар"лардан бирига айлантириш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 2023 йилгача 30 фоизга етказиш Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра экилиши лозим бўлган ҳар қандай дарахт кўчатлари фақат улар экилаётган ҳудудларнинг иқлими ва ер майдонининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида танлаб олинади.


3. Қуйидагилар:

2021-2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича манзилли дастур 1-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1 500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича дастур 3-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида "яшил зона"лар ва хиёбонлар ташкил этиш бўйича дастур 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини (кейинги ўринларда - жамоат истироҳат боғи) ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Артикходжаев) уч ой муддатда:

халқаро мутахассислар, архитекторлар ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда жамоат истироҳат боғини ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш концепцияси ишлаб чиқилишини;

жамоат истироҳат боғи тузилмаси юзасидан аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиш учун ижтимоий сўровлар ўтказилишини;

жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни ташкил қилиш имкониятларига эга майдонлар ва ташкилий масалаларнинг ўрганиб чиқилишини ҳамда таклиф киритилишини таъминласин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Тошкент шаҳрида 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган истироҳат боғларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаш тавсия этилсин.


7. Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотларига ўзларининг йўл ёқасида жойлашган бинолари яшил ҳудудларини шаҳар ободонлаштириш талабларига мос равишда сақлаб туриш мажбурияти юклансин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга бериш юзасидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент доирасида:

маҳаллий бюджет параметрларида ушбу туманларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига мўлжалланган маблағлар йўналтирилиши инобатга олинади;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини тадбиркорларга бериш натижасида бўшайдиган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритаётган ходимларни ишга олиш ушбу тадбиркорлик субъектларига тавсия этилади.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда Тошкент шаҳар туманларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга беришнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳуқуқий эксперимент ўтказилган туманлар аҳолиси иштирокида ҳуқуқий эксперимент натижалари юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказсин ҳамда натижаси юзасидан 2023 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экиш бўйича "1 миллион дарахт" ташаббусига розилик берилсин.


11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда 1 миллион туп дарахтнинг таркибини шакллантирсин;

бир ой муддатда "1 миллион дарахт" ташаббусини амалга ошириш бўйича дастурни тасдиқласин ҳамда унинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тавсия этилсин.


12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида қуйидаги вазифалар юклатилган ҳолда хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси шаклидаги "Тошкент сайилгоҳи дирекцияси" (кейинги ўринларда - Тошкент сайилгоҳи дирекцияси) ташкил этилсин:

Тошкент шаҳрида мавжуд ва янги барпо этиладиган истироҳат боғлари, мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ улардан фойдаланиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

а) мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонлар ҳудудларида савдо-кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун уларни тадбиркорлик субъектларига аукцион асосида ижарага бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми Тошкент сайилгоҳи дирекциясига қолдирилиши ва мазкур маблағлар тегишли объектлар ва майдонларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига йўналтирилиши назарда тутилсин;

б) истироҳат боғларини тадбиркорларга ишончли бошқарувга ва ижарага бериш шартномалари бўйича шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ҳамда уларда кўкаламзорлаштириш даражасини камида йигирма беш фоизга кўпайтириш юзасидан тегишли чораларни кўрсин.


14. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча ажратиладиган штат бирликлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қўшимча ажратиладиган штат бирликларини сақлаш харажатлари жорий йилда ободонлаштириш соҳасига ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини шакллантиришда назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.


15. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 1 октябрга қадар Тошкент сайилгоҳи дирекцияси тузилмасининг штатлар жадвалини ва бириктириладиган ҳудудлар манзилли рўйхати тасдиқланишини, малакали ходимлар билан таъминланишини ҳамда самарали фаолият олиб бориши учун зарур бино ва иншоотларга жойлаштирилишини таъминласин.


16. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:

халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашларига - Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ушбу қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан ҳар чорак натижалари бўйича ҳисоботини эшитиб бориш тавсия этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов - ҳар ярим йилда ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилиши Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Тошкент шаҳридаи ўтадиган

каналларнинг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш,

кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга

ошириладиган

иш ҳажми


Бажариш муддати


Молпя-

лаштириш

манбаи:

маҳаллий бюджетнинг

қўшимча манбалари

(млрд сўм)


ўлчами

(км)


тахминий

қиймати

(млрд сўм)


Лойиха-

лаштириш


Бажариш


Жами:


61,76

405,3

X

X

405,3

1

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналининг Дўрмон йўли кўчасидаи Қарноқ кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


2,4

15,7

2022 йил

2023 йил

15,7

2

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи "Салар" каналининг Асака кўчасидан Мовароуннахр кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,21

7,9

2022 йил

2023 йил

7,9

3

Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи "Салар" каналининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Дўрмон йўлигача бўлган қисмида қирғокдарни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,9

12,4

2021 йил

2022 йил

12,4

4

Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" каналининг Юқори Бўзсув кўчаси ён кисмида кирғокларни мустаҳкамлаш ва сайилгох ташкил этиш


1

6,5

2023 йил

2024 йил

6,5

5

Юнусобод туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Барака кўчасигача бўлган "Қорақамиш" коллекторининг қирғокларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,36

8,9

2023 йил

2024 йил

8,9

6

Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи "Қорақамиш" коллекторининг кирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,41

2,7

2023 йил

2024 йил

2,7

7

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи "Катта Толариқ" каналининг Оҳангарон йўлидан Катта Янгиобод кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгох ташкил этиш


1,3

8,5

2023 йил

2024 йил

8,5

8

Миробод туманида Фарғона йўли кўчасидан Сергели тумани Қўшқўрғон 5-тор кўчасигача бўлган "Катта Толариқ" каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


2,8

18,3

2022 йил

2023 йил

18,3

9

Миробод туманидан оқиб ўтувчи "Қорасув" каналининг А.Фитрат кўчасидан Эски Отчопар кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,9

5,9

2021 йил

2022 йил

5,9

10

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи "Дамаши" каналининг Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустахкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3,45

22,5

2022 йил

2023 йил

22,5

11

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи "Дамаши" каналининг Шимолий Олмазор кўчасидан Қорасарой кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,1

7,2

2023 йил

2024 йил

7,2

12

Шайхонтохур туманидан оқиб ўтувчи "Катта Калкауз" каналининг Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган қисмида қирғокларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,4

9,1

2021 йил

2022 йил

9,1

13

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи "Калкауз" каналининг Нурафшон айланма кўчаси ён қисмидан ўтувчи қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,7

4,6

2021 йил

2022 йил

4,6

14

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Анҳор" каналининг Бешёғоч кўчаси ён қисми, Новза кўчасидан Муқумий кўчасигача, Чўпон-ота кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмигача бўлган қисмларида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


4,41

28,8

2023 йил

2024 йил

28,8

15

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Қонқус" каналининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


4,48

29,3

2022 йил

2023 йил

29,3

16

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Катта Чала" каналининг Бунёдкор кўчасидан Ал- Хоразмий кўчасигача бўлган қисмида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,92

6

2023 йил

2024 йил

6

17

Учтепа туманидан оқиб ўтувчи "Бўзсув" каналининг "Фарҳод" кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3,5

22,9

2021 йил

2022 йил

22,9

18

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташ қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


2,54

16,6

2021 йил

2022 йил

16,6

19

Чилонзор тумани 4, 6, 8-мавзе ҳудудларидан оқиб ўтувчи "Чўпонота" каналининг қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,8

11,8

2023 йил

2024 йил

11,8

20

Сергели тумани Нилуфар кўчасидан Янгиҳаёт тумани Заводская кўчасигача бўлган "Найман" каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва туташ ҳудудларда сайилгоҳ ташкил этиш


3,43

22,4

2023 йил

2024 йил

22,4

21

Сергели туманидан оқиб ўтувчи "Найман" каналининг Қўшқўрғон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,47

9,6

2023 йил

2024 йил

9,6

22

Сергели туманидан оқиб ўтувчи "Қорайўл" каналининг Қипчоқ кўчасидан Софдил кўчасигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


2,06

13,5

2023 йил

2024 йил

13,5

23

Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан оқиб ўтувчи "Жун" каналининг Зангиота тумани чегарасигача бўлган қисмида қирғокларни мустаҳкамлаш ва оқим бўйича чап қирғоғида сайилгоҳ ташкил этиш


5,87

38,4

2022 йил

2023 йил

38,4

24

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи "Пул-эмас" каналининг Оҳангарон шоҳ кўчаси ён қисмида ўтган қисмида ободонлаштириш ва сайилгох ташкил этиш


4,1

26,8

2021 йил

2022 йил

26,8

25

Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи "Салар" каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


5,05

33

2022 йил

2023 йил

33

26

Учтепа тумани "Кўхна Чўпонота" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Чўпонота" каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,3

2

2023 йил

2024 йил

2

27

Учтепа тумани Дадил кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи "Кўкча" каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,9

5,9

2023 йил

2024 йил

5,9

28

Учтепа тумани Уйғур кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи "Бешқайрағоч" каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1

6,5

2023 йил

2024 йил

6,5

Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва коллекторларидаги мавжуд гидротехник

иншоотлар (сув тақсимловчи, сув тўсувчи, сув ўлчовчи мосламалари)ни таъмирлаш

ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ишлари

1

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Учтепа, Чилонзор, Сергели, Олмазор, Яшнобод туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Пул-эмас янги, Дархон, Оққўрғон, Бирлик, Қани, Янгиқўйлиқ, Қорасарой, Жарариқ, Катта Толариқ, Пул-эмас эски каналларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш


14 дона

0,3

2021 йил

2022 йил

0,3

2

Шайхонтохур, Юнусобод, Чилонзор туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Дамаши, Калкауз, Дарвозакент, Оққўрғон, Катта Чала, Қонқус каналларидаги гидроузел ва гидротехник иншоотларии электрон технология асосида ишлар режимига ўтказиш


8 дона

0,9

2021 йил

2022-2023 йил

0,9

3

Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларда "Smart Water" - "Ақлли сув" сув ўлчаш технологиясини қўллаш


20 дона

0,36

2021 йил

2022-2023 йил

0,36

        

Изох. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони

1500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича

ДАСТУР


млн сўм

Т/р

Туман номи


Қазиладиган

сув чиқариш

қудуқлари сони

(бирлик)


Маҳаллий

бюджетнинг қўшимча

манбалари ҳисобидан

ажрати-

ладиган

маблағ

(млн сум)

шундан:


2021 йилда


2022 йилда


қазиладиган

сув чиқариш

қудуқлари сони

(бирлик)


маҳаллий

бюджетнинг қўшимча

манбалари ҳисобидан

ажрати-

ладиган

маблағ

(млн сўм)


қазиладиган

сув чиқариш

қудуқлари сони

(бирлик)


маҳаллий

бюджетнинг қўшимча

манбалари ҳисобидан

ажрати-

ладиган

маблағ

(млн сўм)


1

Олмазор тумани


107

16 050

36

5 350

71

10 700

2

Бектемир тумани


76

11 400

25

3 800

51

7 600

3

Миробод тумани


92

13 800

31

4 600

61

9 200

4

Мирзо Улуғбек тумани


244

36 600

81

12 200

163

24 400

5

Сергели тумани


94

14 100

31

4 700

63

9 400

6

Учтепа тумани


109

16 350

36

5 450

73

10 900

7

Чилонзор тумани


108

16 200

36

5 400

72

10 800

8

Шайхонтоҳур тумани


97

14 550

32

4 850

65

9 700

9

Юнусобод тумани


258

38 700

86

12 900

172

25 800

10

Яккасарой тумани


90

13 500

30

4 500

60

9 000

11

Яшнобод тумани


180

27 000

60

9 000

120

18 000

12

Янгиҳаёт тумани


45

6 750

15

2 250

30

4 500


Жами


1500

225 000

500

75 000

1000

150 000

         

Изоҳ. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда

ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича

ДАСТУР

Т/р

Туман номи

Пиёдалар

йўлаклари

узунлиги


шундан


Велойўлаклар

узунлиги


шундан


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


узун-

лиги

(км)


сум-

маси

(млн сўм)


1

Бектемир тумани


9

2 250

4

1 000

5

1 250

9

2 250

4

1 000

5

1 250

2

Миробод тумани


5

1 250

3

750

2

500

5

1 250

3

750

2

500

3

Мирзо Улуғбек тумани


28

7 000

13

3 250

15

3 750

28

7 000

13

3 250

15

3 750

4

Олмазор тумани


11

2 850

10

2 500

1

350

1

300

1

300



5

Сергели тумани


3

825

1

250

2

575

3

825

1

275

2

550

6

Учтепа тумани


7

1 650

2

500

5

1 150

7

1 650

2

550

4

1 100

7

Чилонзор тумани


3

800

1

250

2

550

3

800

1

267

2

533

8

Шайхонтоҳур тумани


25

6 150

12

3 000

13

3 150

25

6 150

12

3 000

13

3 150

9

Юнусобод тумани


5

1 125

2

500

3

625

5

1 125

2

375

3

750

10

Яккасарой тумани


12

3 000

4

1 000

8

2 000

12

3 000

4

1 000

8

2 000

11

Янгиҳаёт тумани


15

3 750

6

1 500

9

2 250

15

3 750

6

1 500

9

2 250

12

Яшнобод тумани


8

2 025

4

1 000

4

1 025

5

1 200

2

400

3

800

Жами


131

32 675

62

15 500

69

17 175

117

29 300

51

12 667

67

16 633

      

Изоҳ. Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади:

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

4-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида

"яшил майдон"лар ва хиёбонлар ташкил этиш

ДАСТУРИ

Т/р

Туман номи


Сайилгоҳлар сони


Велойўлаклар узунлиги


узунлиги

(км)


суммаси

(млн сўм)


1

Бектемир тумани


1

1

1 200

2

Миробод тумани


1

2

2 400

3

Мирзо Улуғбек тумани


1

1

1 200

4

Олмазор тумани


1

1

1 200

5

Сергели тумани


1

2

2 400

6

Учтепа тумани


1

3

3 600

7

Чилонзор тумани


1

3

3 600

8

Шайхонтоҳур тумани


1

1

1 200

9

Юнусобод тумани


1

5

6 000

10

Яккасарой тумани


1

2

2 400

11

Янгиҳаёт тумани


1

2

2 400

12

Яшнобод тумани


1

2

2 400

Жами


12

25

30 000

          

Изоҳ. Тошкент шаҳри маҳаллаларида "яшил зона"лар ва хиёбонлар ташкил этиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади;

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

5-ИЛОВА



Жамоат истироҳат боғи ва мини яшил истироҳат боғларни

яратиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга

ошириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари


Б.М. Аҳмедов

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Д.К. Адилов

-

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


А.Я. Хайдаров

-

молия вазирининг ўринбосари


Ж.С. Казбеков

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари


Ғ.К. Қурбонов

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари


Х.Х. Мелиқулов

-

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бош мутахассиси


С.Х. Уматов

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

553-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси

ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт

тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча

ажратиладиган штат бирликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Штат бирликлари сони


1

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бош бошқармаси


20

2

Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


32

3

Сунъий иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш бошқармаси


34

4

Янгиҳаёт туманининг ободонлаштириш бошқармаси


201

Жами


287


    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август















































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск