ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 547-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланадиганлар рўйхатларини тасдиқлаш ва уларни топшириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N 547




"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ" ЭСДАЛИК

НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИГАНЛАР

РЎЙХАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА УЛАРНИ

ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА



Давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлаётган, мамлакатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлашда, "Янги Ўзбекистон"нинг яратилишида алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизни "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирлаш, шунингдек, Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигини тантанали ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 27 августдаги 02-2633-сон топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини тантанали равишда топшириш тадбирларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уларни юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2021 йил 24 майдаги ПФ-6234-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида" 2021 йил 23 августдаги ПФ-6281-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари томонидан тақдим этилган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланадиган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва бошқа шахслар рўйхатлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



*) Илова берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 август












































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск