ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2021 й. ПҚ-5235-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N ПҚ-5235



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги

"Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал

кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5077-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.И. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 августдаги

ПҚ-5235-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхатининг "Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари" бўлимида:


бўлим номидаги "Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техника институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2940-сон қарорининг 6-бандидаги "Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий-техника институтининг" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4075-сон қарорининг 9-бандидаги "Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4375-сон қарорида:


а) 3-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни танлаш ва саралаш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади";


б) 5-илованинг "ҲАЛга бириктирилган олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасанинг номи" устунидаги "Давлат хавфсизлик хизмати Академияси" сўзлари "Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси" сўзлари билан, "Миллий гвардия Ҳарбий-техника институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4997-сон қарорининг 8-банди "г" кичик бандидаги "Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти," сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5016-сон қарорида:


а) 4-банднинг "б" кичик бандидаги "Молия вазирлигининг Ғазначилигида" сўзлари "банк муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ҳамда вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида етакчи таълим муассасаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети минтақавий ўқув марказлари фаолиятини ўқув-методик таъминлайди, минтақавий ўқув марказлари раҳбарлари ва педагогларининг ҳарбий илмий ва илмий-педагогик фаолиятига раҳбарлик қилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск