ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2019 йил 31 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси, бир томондан

ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги, иккинчи томондан,

ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи

шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги (кейинги ўринларда "Бирлашган Қироллик"), иккинчи томондан, кейинги ўринларда "Томон" ёки биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қироллик ўртасидаги алоқаларни ва улар учун умумий бўлган қадриятларни ҳисобга олган ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қиролликнинг ушбу алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўтмишда ўрнатилган муносабатларни мустаҳкамлайдиган ва кенгайтирадиган шерикчилик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истакларини эътироф этган ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қироллик шерикчиликнинг муҳим асосини ташкил этувчи сиёсий ва иқтисодий эркинликларни мустаҳкамлашга содиқлигини эътиборга олиб,

шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишини англаб,

Томонларнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ва бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) доирасида ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қиролликнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича кенгашнинг (ЕХҲК) Якуний актида, ундан кейинги Мадрид ва Вена учрашувларининг якуний ҳужжатларида, ЕХҲКнинг Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Бонн конференцияси ҳужжатида, Янги Европа учун Париж хартиясида ва ЕХҲКнинг 1992 йилдаги "Ўзгаришлар даври муаммолари" номли Хельсинки ҳужжатида ва ЕХҲТнинг бошқа асосий ҳужжатларида баён қилинган барча тамойиллар ва қоидаларни тўлиқ амалга оширишга қатъий содиқликларини ҳисобга олиб,

қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини, хусусан, озчиликни ташкил этувчи миллатга мансуб шахслар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, эркин ва демократик сайловлар ва бозор иқтисодиётини ўрнатишга қаратилган иқтисодий либераллаштиришга асосланган кўппартиявий тизимни барпо этиш биринчи даражали аҳамиятга эга эканлигига қатъий ишониб,

мазкур Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг тўла-тўкис бажарилиши Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларни давом эттириш ва амалга оширишга, шунингдек, ҳамкорлик учун, айниқса ЕХҲКнинг Бонн конференцияси хулосалари нуқтаи назаридан, зарур бўлган омилларни қўллашга боғлиқ эканлиги ва бунга ҳисса қўшишига ишониб,

минтақанинг фаравонлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан мазкур Битимда қамраб олинган соҳаларда минтақавий ҳамкорлик жараёнини рағбатлантириш истагини билдириб,

ўзаро манфаатли бўлган икки томонлама, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича мунтазам сиёсий мулоқотни ўрнатиш ва ривожлантиришни истаб,

Ўзбекистон Республикасига, шу жумладан, энергетика соҳасига инвестицияларни жалб қилиш зарурлигини ва шу нуқтаи назардан Бирлашган Қироллик томонидан энергетика маҳсулотларини экспорт қилишда транзит учун тенг шароитлар яратиш муҳим деб эътироф этилишини ҳисобга олиб; Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қироллик Европа Энергетика хартиясига ҳамда Энергетика хартияси Шартномаси ва Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир Баённоманинг тўлиқ бажарилишига содиқ эканликларини ҳисобга олиб,

Бирлашган Қиролликнинг зарур ҳолларда иқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш ва техник ёрдам кўрсатиш истагини инобатга олган ҳолда,

мазкур Битимнинг Ўзбекистон Республикасини Европа билан тобора яқинлаштириш ҳамда унинг Европа ва қўшни минтақалар билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва очиқ халқаро тизим билан изчил равишда интеграциялашувига ёрдам беришини ёдда тутиб,

Томонлар Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидаларига мувофиқ савдони либераллаштиришга содиқ эканликларини ҳисобга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши улар ўртасидаги савдо муносабатларини янада фаоллашишига имкон беришига ишонч билдириб,

бизнес ва инвестицияларга таъсир кўрсатадиган шароитларни ҳамда компаниялар ташкил этиш, меҳнат фаолияти, хизмат кўрсатиш ва капитал ҳаракати каби соҳаларда шарт-шароитларни яхшилаш зарурлигини англаб,

мазкур Битим Томонлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар учун ва хусусан, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва технологик модернизация қилишда ўта муҳим ҳисобланган савдо ва инвестицияларни ривожлантириш учун янги муҳит яратишига ишонч билдириб,

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Томонлар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада яқин ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдириб,

ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш ва уни назорат қилиш бўйича ҳамкорлик ушбу Битимнинг асосий мақсадларидан бири эканлигини эътироф этган ҳолда,

маданий ҳамкорлик ўрнатиш ва ахборот оқимини яхшилаш истагида,

1996 йил 21 июнда Флоренцияда имзоланган Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ("Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Битими") Бирлашган Қиролликка нисбатан унинг Европа Иттифоқига аъзолиги тугатилган вақтда ёки Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Битими доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар Бирлашган Қиролликка нисбатан амал қиладиган ҳар қандай вақтинчалик келишув муддати тугагандан кейин қўлланилмаслигини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Ушбу билан бир томондан Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан Бирлашган Қироллик ўртасида шерикчилик таъсис этилади. Мазкур шерикчиликнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикасининг демократияни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;

Томонлар ўртасидаги сиёсий муносабатларни ривожлантиришга имкон берадиган сиёсий мулоқот учун тегишли асосни таъминлаш;

Томонлар ўртасида савдо ва инвестициялар ҳамда ўзаро уйғун иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва шу орқали уларнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

қонунчилик, иқтисодий, ижтимоий, молиявий, фуқаровий илмий, технологик ва маданий ҳамкорлик учун асосларни таъминлаш;

Ўзбекистонда қонун устуворлигига асосланган фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш.



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАР



2-модда


Демократияни ҳурмат қилиш, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида, Хельсинки Якуний актида ва Янги Европа учун Париж Хартиясида белгиланган халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари принциплари, шунингдек, бозор иқтисодиёти принциплари, шу жумладан, ЕХҲКнинг Бонн конференциясида имзоланган ҳужжатларда баён қилинган принциплар Томонларнинг ички ва ташқи сиёсатининг асоси ҳисобланади ва шерикчиликнинг ҳамда мазкур Битимнинг муҳим элементини ташкил этади.



3-модда


Томонлар Хельсинки Якуний актининг принциплари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳамда яхши муносабатлар руҳида ўзаро ҳамкорликни сақлаш ва ривожлантириш ўзларининг келгусидаги фаровонлиги ва барқарорлиги учун зарур деб ҳисоблайдилар.



II БЎЛИМ. СИЁСИЙ МУЛОҚОТ



4-модда


Томонлар ўртасида мунтазам сиёсий мулоқот йўлга қўйилади ҳамда Томонлар уни ривожлантириб бориш ва жадаллаштиришга интиладилар. У Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Қиролликнинг яқинлашувига кўмаклашади ва уни мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикасида рўй бераётган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади ҳамда ҳамкорликнинг янги шаклларини ўрнатишга ҳисса қўшади.

Сиёсий мулоқот:

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Қироллик ва умуман бутун демократик давлатлар ҳамжамияти билан алоқаларини мустаҳкамлайди. Ушбу Битим орқали эришилган иқтисодий ҳамкорлик янада фаол сиёсий муносабатлар ўрнатилишига хизмат қилади;

ўзаро аҳамиятга молик халқаро масалалар бўйича ҳамкорликнинг фаоллашишига, шу билан бирга минтақавий хавфсизлик ва барқарорликнинг ошишига ҳисса қўшади;

Томонлар демократия принципларига риоя қилиш, инсон ҳуқуқларини, айниқса озчиликни ташкил этадиган миллатларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва илгари суриш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилишга интилишларини ва зарур бўлганда тегишли масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишларини назарда тутади.



5-модда


Томонлар мазкур Битимнинг XI бўлимига мувофиқ, икки томонлама ҳамкорликнинг барча жиҳатлари бўйича, шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотадиган халқаро ва минтақавий масалалар бўйича тегишли даражада ва тегишли форумда мунтазам сиёсий мулоқот ўтказадилар.



III БЎЛИМ. ТОВАРЛАР САВДОСИ



6-модда


1. Томонлар бир-бирларига қуйидагиларга нисбатан барча соҳаларда энг қулай режимни тақдим этадилар:

импорт ва экспортга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ва йиғимлари, шу жумладан, бундай бож ва йиғимларни ундириш усули;

божхона расмийлаштируви, транзит, товар омборлари ва юкларни тушириб-ортиш билан боғлиқ қоидалар;

импорт қилинадиган товарларга бевосита ёки билвосита қўлланиладиган солиқ ва ҳар қандай турдаги бошқа ички йиғимлар;

тўловларни амалга ошириш усуллари ва шундай тўловларни ўтказиш;

ички бозорда товарларни сотиш, сотиб олиш, ташиш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ қоидалар.

1-банд қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

(a) божхона иттифоқи ёки эркин савдо ҳудудини ташкил этиш мақсадида берилган ёки шундай иттифоқ ёхуд ҳудудни ташкил этиш муносабати билан берилган афзалликлар;

(b) муайян мамлакатларга ЖСТ қоидаларига ва бошқа халқаро келишувларга мувофиқ ривожланаётган мамлакатлар фойдасини кўзлаб бериладиган афзалликлар;

(c) чегара олди савдосини енгиллаштириш учун қўшни мамлакатларга бериладиган афзалликлар.



7-модда


1. Томонлар эркин транзит принципи мазкур Битим мақсадларига эришишнинг муҳим шарти эканлигини тасдиқлайдилар.

Шу муносабат билан, ҳар бир Томон бошқа Томон ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки бошқа Томон божхона ҳудуди учун мўлжалланган товарларнинг ўз ҳудуди орқали чекловсиз транзитини таъминлайди.


2. GАТТнинг V-моддаси, 2, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган қоидалар икки Томон ўртасида қўлланилади.


3. Ушбу моддада келтирилган қоидалар Томонлар ўртасида келишиб олинган муайян соҳалар, хусусан, транспорт ёки маҳсулотларга тааллуқли ҳар қандай махсус қоидаларга дахл қилмаган ҳолда қўлланилади.



8-модда


Иккала Томон учун ҳам мажбурий бўлган товарларни вақтинча олиб киришга оид халқаро конвенциялардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмаган ҳолда, ҳар бир Томон вақтинча олиб кириладиган товарларга оид икки Томон учун мажбурий бўлган халқаро конвенцияларда белгиланган ҳолатларда ва шундай конвецияларда белгиланган тартиб-таомилларга, шунингдек, ўз қонунчилигига мувофиқ, иккинчи Томонни вақтинча олиб кирилган товарларга нисбатан ундириладиган импорт божлари ва йиғимларидан озод қилади. Бундай конвенциядан келиб чиқадиган мажбуриятларни тегишли Томон қандай шартларда қабул қилганлиги ҳисобга олинади.



9-модда


1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар Бирлашган Қиролликка мазкур Битимнинг 11 ва 14-моддалари қоидаларига дахл қилмаган ҳолда миқдорий чекловларсиз ва эквивалент таъсир чораларисиз импорт қ

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск