ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2021 й. 555-сон "Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2021 й.

N 555




ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш орқали уни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин:

истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган умумий қоидалари;

истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун уларнинг мурожаатларини Давлат хизматлари маркази, ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда жорий этиладиган "ELEKTR" дастурий таъминоти (кейинги ўринларда - Онлайн платформа) орқали шакллантириш ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг таркибидаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юбориш тартиби;

истеъмолчиларнинг электр қуриламаларини электр тармоқларига улаш бўйича уланадиган қувватидан келиб чиққан ҳолда техник шартларни ишлаб чиқиб тақдим этиш ва электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини истеъмолчига тақдим этиш тартиби;

уланадиган қуввати 50 кВтгача ва 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан тегишли ишларни бажариш тартиби.


2. Регламентга мувофиқ:

истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттагача ва уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларда тўрттадан иккитагача камайтирилганлиги;

уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоғига улаш учун шартномани "оферта" имзолаш орқали тўловни амалга ошириш механизмини жорий этиш назарда тутилганлиги;

истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда Онлайн платформа ҳамда давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП орқали амалга оширилиши;

Онлайн платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун маҳаллий дастурчилар, шу жумладан, "IT Park Uzbekistan" резидентлари ўртасида танловлар ўтказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки:

2022 йил 1 январга қадар истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш Регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва Онлайн платформа орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзэнергоинспекция, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Регламент талаблари асосида:

икки ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг намунавий шаклларини, бланкаларини электрон шаклга ўтказиш имкониятлари ўрганилиши ва ишлаб чиқилишини;

Онлайн платформа ва ягона интерактив давлат хизматлари порталини ўзаро интеграция қилиш бўйича техник ҳужжат 2021 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқилиб тасдиқланишини;

2021 йил 1 декабргача Онлайн платформа ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бўлимларида ўрнатилиб, ЯИДХПга интеграция қилинишини таъминласин.


5. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини 110 кВ кучланишгача бўлган электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш муддатлари ва тавсиявий қийматларининг ягона калькуляцияси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Энергетика вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ходимлари иштирокида Регламентни амалда қўллашда унинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

555-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

110 кВ кучланишгача бўлган электр тармоқларига

улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга

ошириш муддатлари ва тавсиявий қийматларнинг

ЯГОНА КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ*

Т/р

Электр тармоқлари,

трансформатор пункти

ва подстанциялар


Техник параметрлар

Сарфланадиган

маблағ (млн сўм)


Қурилиш ишларини

бажариш учун талаб

этиладиган муддат


материал

(ускуна) билан


материал

(ускуна)сиз


1.

6-10 кВли


1 км


80,5

24,2

4 кун

2.

35 кВли


1 км бир занжирли


230,1

138,2

10 кун

1 км икки занжирли


450,3

135,4

10 кун

3.

110 кВли


1 км бир занжирли


450,7

135,1

12 кун

1 км икки занжирли


550,6

165,2

12 кун

4.

Трансформатор пункти


1 комплект


47,0-300,0

4,0-35,6

3 кун

5.

35 кВ кучланишли подстанция


1 дона

-

2 500,0

3 ой

6.

110 кВ кучланишли подстанция


1 дона

-

5 000,0

5 ой

         

*) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, ҳар йили 15 декабрга қадар инфляция даражаси, электр таъминоти соҳасида товарлар ва хизматларнинг бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда келгуси календар йил учун ягона калькуляция қийматларини қайта тасдиқлаш таклифлари Вазирлар Маҳкамасига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

555-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси ва 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги 1030-сон қарорига илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 14-банди "а" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига илованинг 3-банди "а" кичик банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 5-банди "а" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 8-банди "а" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 12-банди "а" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август









































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск