ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.08.2021 й. 555-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

555-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига

улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда - истеъмолчи ёки истеъмолчилар) электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент электр тармоқларига уланаётган истеъмолчиларга уларнинг янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларини, шунингдек, уланган қуввати ошмасдан электр таъминоти схемаси ўзгарганда, электр таъминоти ишончлилиги тоифаси ва уланиш нуқталари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.


3. Қуйидаги ҳолатларда истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартни (кейинги ўринларда - техник шарт), электр таъминоти лойиҳаларини, амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатномани (кейинги ўринларда - Далолатнома) расмийлаштириш талаб этилмайди:

уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган маиший истеъмолчиларнинг хонадонлари ва уй-жойларини электр тармоқларига улашда;

маиший истеъмолчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, турар жойлар, шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг уланган қуввати ва ташқи электр таъминоти схемаси ўзгармаган ҳолда эгаси ўзгарганда (кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси, ҳадя шартномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида) ёки кўчмас мулк объекти бегоналаштирилганда;

юридик истеъмолчиларнинг уланган қуввати ва ташқи электр таъминоти схемаси ўзгармаган ҳолда юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) ташкилот номи ўзгарганда.

Бунда истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва ўлчаш воситасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари маркази), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки "ELEKTR" дастурий таъминоти (кейинги ўринларда - Онлайн платформа) орқали мурожаат қиладилар.

Агар қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ўлчаш воситасини ўрнатиш ёки алмаштириш талаб этилмаса, истеъмолчиларга фақат электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали юборилади.


4. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:

уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр тармоқларига уланиш бўйича мазкур Регламентга 1-иловада белгиланган муддатларда табақалашган тарифлар асосида бир марталик тўловни амалга оширади ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда - ҲЭТК) томонидан ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади (уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлса), қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари амалга оширилиб, электр таъминоти шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг электр тармоқларига улаб берилади;

қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун ҲЭТК томонидан техник шартлар ишлаб чиқилиб, Онлайн платформага киритилади ҳамда ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ҲЭТКнинг шартнома лойиҳаси ҳам Онлайн платформага киритилади;

электр таъминоти шартномаси тузилади.

Электр энергиясини етказиб беришда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳамда электр энергиясини ўлчаш воситалари бозорида рақобатни таъминлаш мақсадида маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжи учун, ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган бошқа турдаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилишлари ва ўрнатишлари мумкин.


5. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) ҲЭТК:

техник шартларни ишлаб чиқади ва уларни Онлайн платформага киритади, истеъмолчининг хоҳишига кўра оммавий оферта шартномаси (ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган электр тармоқларига уланиш бўйича тўловларни тўлаш бўйича) имзоланганидан сўнг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш ва электр тармоғига улаш ишларини амалга оширади;

қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун электр тармоқларига улаш схемасини ишлаб чиқади ҳамда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади;

уланадиган қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади;

уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади ҳамда Онлайн платформага киритади;

электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ўзининг шартномасини Онлайн платформага киритади;

истеъмолчилар билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини (истеъмолчи манфаатдор бўлганда) тузади;

пудратчилар томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқади;

электр энергиясини ўлчаш воситасини пломбалашни амалга оширади;

электр таъминоти шартномасини тузади;

маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (шу жумладан, индукцион) ўлчаш воситаларини алмаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади, мазкур харажатлар маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш харажатларига киритилмайди;

б) Онлайн платформа орқали тайёр ҳолда топшириш шартномасини тузиш учун истеъмолчи томонидан ўз хоҳишига кўра танланган пудратчи (электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, электр қурилмалари ва тармоқларини қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш учун тегишли лицензияга (рухсатномага) эга юридик шахс), "тайёр ҳолда топшириш" тамойили асосида электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажаради;

Бунда танланган пудратчи ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини параллель равишда ҲЭТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда - "Ўзэнергоинспекция") билан келишиш учун юборади ва Далолатномани расмийлаштириш ишларини ташкил этади;

в) "Ўзэнергоинспекция":

уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти лойиҳасини келишади;

уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар бўйича амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади ва Далолатномани QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда электрон шаклда имзолайди;


6. Давлат хизматлари маркази, "Ўзэнергоинспекция", ҲЭТК ва пудратчи ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) қўлланган ҳолда фақат идоралараро электрон тарзда амалга оширилади.


7. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун

мурожаатларни шакллантириш ва юбориш тартиби


8. Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Истеъмолчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Бунда истеъмолчилардан Регламентга 3-иловада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Зарур маълумотларни расмийлаштирилиб, Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномага киритилгандан сўнг истеъмолчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Электр тармоқларига уланиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари учун истеъмолчилардан ундириладиган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

қолган 80 фоизи:

уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;

уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда "Ўзэнергоинспекция" ва ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига тенг миқдорда бўлиб ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон хукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган 78,75 фоизи:

уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;

уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда "Ўзэнергоинспекция" ва ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига тенг миқдорда бўлиб ўтказилади.


13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси истеъмолчига қайтарилмайди.


15. Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун:

Давлат хизматлари марказларига ўзи бориб мурожаат этганда электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома белгиланган тартибда тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида;

ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали мурожаат қилганда электр тармоқларига улаш бўйича сўровнома автоматик тарзда:

техник шартларни ишлаб чиқиш ва уларни Онлайн платформага киритиш учун (истеъмолчининг уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлганда);

электр тармоқларига улаш бўйича тайёр ҳолда топшириш тамойили асосида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бошлаш учун (истеъмолчининг уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлганда) ҲЭТКга юборилади.

Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб уч иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, электр тармоқларига уланиш учун ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган тўлов суммаси белгиланган тартибда истеъмолчига уч иш кунида қайтариб берилади.



2-§. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича

техник шартларни ишлаб чиқиш ва тайёр ҳолда топшириш

шартномаси лойиҳаларини тақдим этиш тартиби


16. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича сўровнома ҲЭТКга тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида ҲЭТК томонидан ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоғига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартлар ишлаб чиқилиб, QR-кодни (матрик штрихли код) қўйган ҳолда электрон шаклда Онлайн платформага киритилади.

ҲЭТК томонидан техник шартлар Онлайн платформага киритилганидан сўнг уч иш куни мобайнида истеъмолчи Давлат хизматлари марказида (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали энг яхши таклиф асосида электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топширишни таклиф этган пудратчини ўз хоҳиши билан танлайди ҳамда танланган пудратчи билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди, агар ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаса, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланади.

Бунда ҲЭТК тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳасини Онлайн платформага киритишга мажбур.

Умумий қуввати 140 кВт (160 кВА)гача бўлган истеъмолчилар ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдирганда сўровноманинг III бўлимидаги имтиёзли таклифни ўз хоҳиши билан танласа, электр тармоқларига улаш учун қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга сарфланадиган харажатларни бир йил давомида қайтариш шарти билан "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ҳисобидан электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилади ҳамда ташқи электр таъминотини қуриш бўйича ҲЭТК томонидан намунавий шартнома лойиҳаси (электр тармоқларини қуришга сарфланган харажатларни ҲЭТКга қайтариш тармоқ жадвалларини илова қилган ҳолда) тақдим этилади.

Бунда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш харажатлари истеъмолчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмолига пропорционал равишда 12 ойга тақсимланади. Тегишли тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари учун истеъмолчининг ҲЭТК олдида қарздорлиги мавжуд бўлса, истеъмолчи томонидан истеъмол қилган электр энергияси учун ҲЭТКга амалга оширилган тўловлар биринчи навбатда ушбу қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.


17. Истеъмолчиларни, шунингдек, субистеъмолчиларни хўжалик юритувчи субъектларнинг электр тармоқларига улаш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан келишган ҳолда ҳал этилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатларини қоплаш хўжалик юритувчи субъект ва унинг субистеъмолчилари ўртасида келишилган ҳолда алоҳида тузиладиган шартнома асосида, умумий электр энергияси истеъмолидаги улар бўйича ҳар бирнинг истеъмол улушига мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.

Субистеъмолчиларнинг сўровига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан шакллантирилган эксплуатация харажатларининг ҳисоб-китоблари истисносиз субистеъмолчиларга тақдим этилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз хоҳишига кўра тасарруфидаги техник соз ҳолатда бўлган электр тармоқлари ва қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тасарруфига беғараз (текинга) ўтказиб бериш (топшириш) юзасидан мурожаат этилганда ушбу электр тармоқлари ва қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тасарруфига сўзсиз қабул қилиб олинади.


18. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини кучланиши 110 кВгача бўлган электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари қийматларини белгиловчи ягона калькуляция ҲЭТК томонидан Онлайн платформага барча истеъмолчиларга маълумот тариқасида киритилади.

Бунда ҲЭТК ўзининг тайёр ҳолда топшириш шартномасини ушбу ягона калькуляцияда белгиланган қиймат асосида расмийлаштириб, Онлайн платформага киритишга мажбур.



3-§. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни

электр тармоқларига улаш тартиби


19. Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.


20. Уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади.


21. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш мазкур Регламентга 1-иловада белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

22. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишлар (ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш нарядини расмийлаштириш ва электр таъминоти шартномасини тузиш) ҲЭТК томонидан амалга оширилади.

"Ўзэнергоинспекция" томонидан қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишиш ва амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш мазкур Регламентнинг мос равишда 28, 29 ва 36-бандларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


23. Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

99 фоизи - ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;

1 фоизи - танлов савдолари якунида ғолиб бўлган, Онлайн платформа яратган ташкилот ҳисобварағига ўтказилади.

Истеъмолчилардан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган электр тармоқларига уланиш бўйича табақалаштирилган тўловдан ташқари бошқа ҳар қандай тўловларни ундириш қатъиян ман этилади.



4-§. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган

истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби


24. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича сўровнома Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали берилгандан сўнг уч иш кунида ҲЭТК ишлаб чиққан ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилади ва бир вақтнинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.

ҲЭТК томонидан техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилгандан сўнг уч иш кунида пудратчилар ушбу техник шартларни кўриб чиқиб, бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасини таклиф этади.

Бунда истеъмолчини электр тармоқларига улаш юзасидан электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича ҲЭТКнинг тайёр ҳолда топшириш шартномаси Онлайн платформа орқали бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) ҳолда таклиф этилиши шарт.

Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан пудратчилар томонидан таклифлар тушмаган тақдирда, истеъмолчининг хоҳишига кўра ҲЭТКнинг тайёр ҳолда топшириш шартномаси танланса, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҲЭТК томонидан амалга оширилади.


25. Истеъмолчи Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали пудратчилар томонидан таклиф этилган бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини кўриб чиқади ва бирини ўз хоҳишига кўра танлаб ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ва Онлайн платформага жойлаштирилган техник шартларга мувофиқ истеъмолчи ўз хоҳишига кўра электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа пудратчи ташкилотлар билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини тузиш ҳуқуқига эга.


26. "Ўзэнергоинспекция" томонидан электр таъминоти лойиҳасини келишиш, ҲЭТК томонидан кўриб чиқиш ҳамда Далолатномани QR-код қўйиб имзолаш учун Онлайн платформа орқали сўровномани тўлдириш ва юбориш пудратчи томонидан амалга оширилади.


27. Пудратчи уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ сўровномани тўлдиради ва сўровномага электр таъминоти лойиҳасини электрон шаклда илова қилган ҳолда Онлайн платформага киритади.

Пудратчидан сўровномада кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Пудратчи томонидан мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома Онлайн платформа орқали автоматик тарзда бир вақтнинг ўзида электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун "Ўзэнергоинспекция"га ҳамда ҲЭТКга юборилади (янги объект қурилишида электр таъминоти лойиҳасини келишиш қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш босқичида амалга оширилади).


28. ҲЭТК мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган электр таъминоти лойиҳаси Онлайн платформа орқали тушган кундан бошлаб икки иш кунида электр таъминоти лойиҳаси келишганлиги ҳақидаги хулосани беради ёки рад этишнинг сабабларини ва қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Бунда электр таъминоти лойиҳаси ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилганда лойиҳани келишиш талаб этилмайди.

Электр таъминоти лойиҳасини келишиш натижалари Онлайн платформа орқали автоматик тарзда реал вақт режимида пудратчига, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) юборилади.


29. "Ўзэнергоинспекция" мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган электр таъминоти лойиҳаси Онлайн платформа орқали тушган кундан бошлаб қуйида келтирилган муддатларда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақидаги хулосани беради ёки рад этишнинг сабабларини ва қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда келишишни:

кучланиши 1 000 В гача (1 кВ) ва 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун - уч иш кунида;

кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун - беш иш кунида рад этади.

Электр таъминоти лойиҳасини келишиш натижалари Онлайн платформа орқали автоматик тарзда реал вақт режимида пудратчига, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) юборилади.


30. Электр таъминоти лойиҳасининг техник шартлар ҳамда электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларидан четга чиқиши электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.

Бошқа сабабларга кўра электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар пудратчи томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Электр таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲЭТК ва "Ўзэнергоинспекция" томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилмаганлиги билан боғлиқ рад этиш ҳолатлари бундан мустасно.


31. Агар мазкур Регламентнинг 28 ва 29-бандларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг "Ўзэнергоинспекция" ва ҲЭТК томонидан электр таъминоти лойиҳасини келишиш (ёки эътироз асосида рад этиш) бўйича хулоса тақдим этилмаса, Онлайн платформада автоматик тарзда электр таъминоти лойиҳаси "келишилди" деб қабул қилинади ҳамда ҲЭТКга, Давлат хизматлари марказига (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда), пудратчига ёки истеъмолчига (ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали мурожаат қилганда) юборилади.

Ушбу ҳолатда электр таъминоти лойиҳаси бўйича берилган хулоса учун жавобгарлик тегишлигига кўра "Ўзэнергоинспекция" ва ҲЭТКга юкланади.


32. Электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномаларида белгиланган муддатларда пудратчи томонидан истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилади.

Электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасининг намунавий нусхаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги билан келишилади.

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасининг намунавий нусхасида шартномада кўрсатилган ишлар белгиланган муддатларда бажарилмаганда пудратчи томонидан истеъмолчига шартноманинг умумий суммасидан белгиланган миқдорда пеня тўлаш назарда тутилади.


33. Пудратчи 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугатгандан сўнг Онлайн платформада ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Пудратчидан ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


34. "Ўзэнергоинспекция"нинг тегишли ходимлари ҲЭТК мутахассислари билан биргаликда жойига чиқиб, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларининг келишилган электр таъминоти лойиҳасига мувофиқлигини, ўрнатилган электр қурилмалари тегишли қоидаларга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этган ҳолда ўрнатилганлиги ва мувофиқлигини, шунингдек, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан техник кўрик ўтказади.


35. Пудратчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклга биноан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Далолатнома тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмаларининг фойдаланишга тайёрлиги ёки тайёр эмаслиги тўғрисидаги ёзув қайд этилади.


36. "Ўзэнергоинспекция" Онлайн платформа орқали электр қурилмаларининг эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровнома тушган кундан бошлаб истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини қуйидаги муддатларда:

кучланиши 1000 В гача (1 кВ) ва 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун - уч иш кунида;

кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун - беш иш кунида техник кўрикдан ўтказади.


37. Далолатнома бериш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, "Ўзэнергоинспекция" томонидан келишилган электр таъминоти лойиҳасининг тўлиқ бажарилмаганлиги, электр энергетика соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш ходими мавжуд эмаслиги электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса берилишига асос бўлади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган сабаблардан ташқари бошқа сабабларга кўра истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса бериш тақиқланади.

"Ўзэнергоинспекция" томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулоса берилган тақдирда, ушбу хулосага асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилган Далолатнома реал вақт режимида пудратчига ва ҲЭТКга Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали юборилади.

Далолатномадаги истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган сабаблар (камчиликлар) пудратчи томонидан бартараф этилгандан сўнг Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали "Ўзэнергоинспекция"га электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун пудратчи томонидан қайтадан сўровнома юборилади.

"Ўзэнергоинспекция" Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қайта сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш кунида истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини қайта техник кўрикдан ўтказади. Қайта техник кўрикдан ўтказишда илгари тузилган Далолатномада кўрсатилмаган сабабларга (камчиликлар) кўра Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.

Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.


38. "Ўзэнергоинспекция" мазкур Регламентнинг 36 ва 37-бандларида назарда тутилган муддатларда ушбу Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклда Далолатномани QR-код қўйиб имзолайди ва реал вақт режимида Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали пудратчига ҳамда ўлчаш воситасини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ҲЭТКга юборади.


39. Электр энергиясини ўлчаш воситаларини пломбалаш ишлари ҲЭТК вакили томонидан жойига чиққан ҳолда:

қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун бир марталик тўловлар тўлангандан сўнг ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш муддатлари доирасида;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун "Ўзэнергоинспекция" QR-коди (матрик штрихли код) қўйилган Далолатнома (ижобий хулоса) Онлайн платформага тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади ва бу ҳақида мазкур Регламентга 9-иловага мувофиқ шаклдаги наряд расмийлаштиради. Бунда пломбалаш ишлари бажарилишида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш муддатлари бузилишига йўл қўйилмайди.


40. Наряд расмийлаштирилган куни ҲЭТК томонидан истеъмолчига тақдим этиладиган Далолатнома ҳамда электр таъминоти шартномаси электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), Онлайн платформа ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.


41. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун Далолатномани расмийлаштиришда "Ўзэнергоинспекция"нинг иштироки талаб этилмайди.


42. Расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги наряд Давлат хизматлари марказига тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчи ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилинади.


43. Истеъмолчи ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилинганидан сўнг беш иш куни мобайнида расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи томонидан электр таъминоти шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда), истеъмолчи томонидан Онлайн платформа ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ҲЭТКга юборилади.


44. Истеъмолчи электр таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки белгиланган муддатда ўзининг ЭРИ (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқламаганда электр таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.


45. Истеъмолчига электр энергияси электр таъминоти шартномаси шартлари асосида ҲЭТК томонидан етказиб берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр энергиясининг шартномавий миқдорини ўзгартириш учун қўшимча техник шартларни олиши талаб этилмайди.


47. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр энергиясини ўлчаш воситаларини пломбалаш нарядини расмийлаштириш ва тасдиқлаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.


48. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, "Ўзэнергоинспекция", пудратчи ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида истеъмолчи ҳақидаги олинган маълумотларнинг ошкора этилмаслигини таъминлаши шарт.


49. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

Бунда Онлайн платформа орқали хар ой якунида Давлат хизматлари марказлари сўровига кўра ҲЭТК, "Ўзэнергоинспекция" ва пудратчилар томонидан кўрсатилаётган хизматлар мазкур Регламентда белгиланган муддатларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар юборилади.


50. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган

истеъмолчиларни электр тармоқларига

улаш бўйича табақалаштирилган

ТАРИФЛАР*

Уланаётган

кучланиш


Уланаётган

қувват


Уланиш тури


Тайёр ҳолда топшириш ишларининг нархлари


Уланиш

муддати


Электр узатиш

тармоғи узунлиги


Улаш нархи


Қўшимча ҳар 40

метр электр узатиш

тармоғининг нархи


1 кВгача

0,1-10 кВт

Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали


40 метргача

2,9 млн сўм

3,05 млн сўм

10 иш куни

Кабель электр узатиш тармоғи орқали


40 метргача

6,87 млн сўм

4,15 млн сўм

11-20кВт

Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

10,15 млн сўм

3,88 млн сўм

10 иш куни

Кабель электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

13,46 млн сўм

4,97 млн сўм

21-30кВт

Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

13,16 млн сўм

4,23 млн сўм

20 иш куни

Кабель электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

16,36 млн сўм

5,33 млн сўм

31-50**кВт

Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

14,27 млн сўм

4,69 млн сўм

20 иш куни

Кабель электр узатиш тармоғи орқали


80 метргача

17,27 млн сўм

5,78 млн сўм

6-10 кВ

31 ва ундан юқори


Тайёр ҳолда топшириш шартномасида кўрсатсатилган муддат ва нархларга мувофиқ


      

*) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, ҳар йили 15 декабрга қадар инфляция даражаси, электр таъминоти соҳасида товарлар ва хизматларнинг бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда келгуси календар йил учун тарифларни қайта тасдиқлаш таклифлари Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

**) вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида техник имкониятдан келиб чиққан ҳолдауланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар қурилмалари 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғига уланади.






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ УЧУН

МУРОЖААТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАЙЁР ҲОЛДА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАСИ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


1-босқич

Истеъмолчи

(юридик ёки жисмоний шахс)


1. Электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, ЯИДХП ёки Онлайн платформада рўйхатдан ўтиш ва белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириш.



1. Истеъмолчининг хоҳишига кўра.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлаш. Бунда Онлайн платформа орқали мурожаат этилганда йиғим ундирилмайди.


2. Истеъмолчи мурожаат қилганда.







2-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП, Онлайн платформа


1. Истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича техник шартни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТК ("Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари)га юбориш. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улашда техник шартларни ишлаб чиқиш талаб этилмайди ва улаш схемаси асосида амалга оширилади.


1. Реал вақт режимида.


2. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган техник шарт асосида истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ҲЭТК ёки пудратчи томонидан тайёрланган шартномаларни истеъмолчига тақдим этиш.



2. Истеъмолчи мурожаат қилгандан сўнг 3 иш кунида.


3. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномаси асосида пудратчи томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини тегишли сўровнома асосида "Ўзэнергоинспекция"га кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юбориш.


3. Лойиҳа ҳужжати илова қилинган сўровнома Онлайн платформага жойлаштирилган куни.



II. УЛАНАДИГАН ҚУВВАТИ 50 КВТГАЧА БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ ТАРТИБИ

1-босқич

Истеъмолчи


1. Электр тармоқларига уланиш учун белгиланган миқдордаги (табақалашган) бир марталик тўловни амалга ошириш.


2. Электр таъминоти шартномаси (оферта)ни имзолаш.


Истеъмолчининг хоҳишига кўра.









2-босқич

ҲЭТК

("Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ҳудудлардаги электр тармоқлари корхоналари)


1. Қуввати 20 кВтгача бўлган истемолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишларни (электр тармоқларига улаш схемасини тайёрлаш, қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш, нарядни расмийлаштириш, электр таъминоти шартномасини тузиш) амалга ошириш.



10 иш куни мобайнида


2. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишларини амалга ошириш, шу жумладан:


20 иш куни мобайнида


истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш;


2 иш куни мобайнида


истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини тайёрлаш;


5 иш куни мобайнида


тайёрланган электр таъминоти лойиҳасини "Ўзэнергоинспекция" билан келишиш;


3 иш куни мобайнида


қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;


6 иш куни мобайнида


истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёрлиги тўғрисида "Ўзэнергоинспекция" томонидан белгиланган шаклдаги Далолатномани QR-код қўйиб имзолашни ташкил қилиш;


3 иш куни мобайнида


"Ўзэнергоинспекция" томонидан Далолатнома QR-код қўйилгандан сўнг электр таъминоти шартномасини (оферта) тузиш ва истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш.



1 иш куни мобайнида







3-босқич

"Ўзэнергоинспекция"


1. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишиш ва амалга оширилган қурилиш-монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини кўрикдан ўтказиш ва натижаси бўйича белгиланган шаклда QR-код қўйилган хулосани ҲЭТКга юбориш.



3 иш куни мобайнида


2. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини тармоққа улаш бўйича амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишларини:

"Ўзэнергоинспекция" томонидан келишилган электр тармоқларига улаш лойиҳа ҳужжатига мувофиқлигини;

электр қурилмаларининг лойиҳа ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини;

ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлигини жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш.

Жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича Онлайн платформада QR-код қўйилган Далолатномани ҲЭТКга юбориш.


Электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровнома тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида.


III. ҚУВВАТИ 50 КВТДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ ТАРТИБИ

1-босқич

1. ҲЭТК


1. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш ва Онлайн платформага жойлаштириш ва истеъмолчига ушбу техник шартларни юбориш.


3 иш куни мобайнида

2. ҲЭТК ва пудратчи

(лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга туширишни бажариш учун тегишли лицензияга (рухсатномага) эга юридик шахс)



2. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишни тайёр ҳолда топшириш бўйича ўзларининг таклифлари акс эттирилган шартномаларни истеъмолчига юбориш.



3 иш куни мобайнида (техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилгандан сўнг)







2-босқич

Онлайн платформа, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ва QR-код қўйилган техник шартларни, электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчилар ҳамда ҲЭТК таклифлари акс эттирилган шартномаларни истеъмолчига юбориш.


Реал вақт режимида.









3-босқич

Истеъмолчи


Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа пудратчи ташкилотни танлаш ва у билан шартнома тузиш.


Хоҳишига кўра (техник шартларни олгандан сўнг).









4-босқич

ҲЭТК ёки пудратчи


Шартнома асосида истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш.



Шартномада белгиланган муддатларда.


Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун Онлайн платформа орқали "Ўзэнергоинспекция"га юбориш.


Лойиҳа хужжатлари тайёр бўлгандан сўнг.







5-босқич

"Ўзэнергоинспекция"


Электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш, натижаси бўйича QR-код қўйилган хулосани Онлайн платформа орқали ҲЭТК ёки пудратчига юбориш.


Истеъмолчининг уланадиган электр қурилмалари кучланиши:

1 кВ гача ва 6-10 кВ бўлганда - 3 иш кунида;

35 кВ ва ундан юқори бўлганда - 5 иш кунида.









6-босқич

Пудратчи


1. "Ўзэнергоинспекция" билан келишилган электр таъминоти лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.



Шартномада белгиланган муддатларда.


2. Бажарилган ишлар якуни бўйича электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун Онлайн платформада сўровнома тўлдириш ва "Ўзэнергоинспекция"га ҳамда ҲЭТКга юбориш.


Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари якунлангандан сўнг.







7-босқич

"Ўзэнергоинспекция"


1. Сўровнома бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишлари ва электр қурилмалари техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларга, келишилган лойиҳа ҳужжатига мувофиқлигини ҳамда ижро, топшириш-қабул қилиш ва техник ҳужжатлар билан таъминланганлигини жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш.


2. Кўрикдан ўтказиш натижаси бўйича QR-код қўйилган Далолатномани онлайн платформа орқали пудратчига ёки ҲЭТКга юбориш.


Истеъмолчининг уланадиган электр қурилмалари кучланиши:

1 кВ гача ва 6-10 кВ бўлганда

- 3 иш кунида;

35 кВ ва ундан юқори бўлганда

- 5 иш кунида.









8-босқич

ҲЭТК


Онлайн платформа орқали "Ўзэнергоинспекция" томонидан истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёрлиги тўғрисида QR-код қўйилган Далолатнома тушгандан сўнг:

ўлчов воситасини пломбалаш ва нарядни расмийлаштириш;

бир томонлама белгиланган намунавий шакл бўйича расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини ва ўлчов воситасини пломбалаш тўғрисидаги нарядни истеъмолчига юбориш.



1 иш кунида.


Истеъмолчи томонидан ЭРИ билан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг истеъмолчини электр тармоқларига улаш.



1 иш кунида.







9-босқич

Онлайн платформа, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


Истеъмолчини электр тармоқларига улаш жараёнида расмийлаштирилган барча ҳужжатларни истеъмолчиларга юбориш (тақдим этиш).


Реал вақт режимида.









10-босқич

Истеъмолчи


Электр таъминоти шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаб Онлайн платформага, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ҲЭТКга юбориш.


5 иш кунида.



      





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Электр тармоқларига улаш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.



3. СТИР



4. Манзили



5. Телефон рақами



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи



2. СТИР



3. Телефон рақами



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:

1. Уланаётган объектнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал)



2. Уланаётган қувват



3. Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси



4. Хизмат тури:

янги улаш


электр қурилмаларини реконструкция қилиш


электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш


қувватни ошириш


уланиш нуқтасини ўзгартириш


III. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш

бўйича имтиёзли таклиф:

(Электр тармоқларига уланадиган қурилма ва ускуналарининг умумий

қуввати 140 киловаттгача (160 кВА) бўлган истеъмолчилар учун)

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун







қурилиш-монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини ва харажатларни (истеъмолчи томонидан бир йил давомида қайтариш шарти билан) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан амалга оширилишини танлаш.

розиман

рози эмасман

Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун берилган техник шартлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилишига истеъмолчининг розилиги:







розиман

рози эмасман

Истеъмолчи ЭРИ






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



(ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг расмий хати шаклида)


Сана:________



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр

тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун

ТЕХНИК ШАРТ

Берилди:



(юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О)

           

(ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг номи)

"Электроэнергетика соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш хизмати" Сизнинг 20___йил "____"________даги ________ - сон сўровномангизга мувофиқ қуйидаги техник шартлар берилди.


1. Уланадиган кучланиши ____кВ


2. Умумий қувват:____кВт


3. Электр таъминоти тоифаси:____тоифа


4. Обеъктнинг манзили:_____________________________________________


5. Объектнинг номи:________________________________________________


6. Уланиш схемаси.


Асосий электр таъминоти:


1. ______________________________________________________________


2. ______________________________________________________________


3. ...


Захира электр таъминоти:


1. ______________________________________________________________


2. ______________________________________________________________


3. ...


Истеъмолчининг вазифалари:


1. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;


1.1. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган тақдирда (электр энергияси истеъмолчилари ихтиёрига кўра) электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузиш ва ишлаб чиқилган лойиҳани Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси билан келишиш;


1.2. Электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳамда лойиҳага ва электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларига мувофиқ қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;


1.3. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари якунлангандан сўнг (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги хақида хулосани расмийлаштириш) ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юбориш;


2. Электр таъминоти шартномасини тузиш.


Ҳужжатни имзолаган шахс ____________________ФИО (ваколатли орган раҳбари)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код



   





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган

электр энергияси истеъмолчилари учун электр

таъминоти лойиҳасини келишиш учун

СЎРОВНОМА

I. Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Электр таъминоти лойиҳасининг номи:



2. Лойиҳачи ташкилотнинг номи:



3. Лойиҳачи ташкилотнинг СТИРИ:



4. Лойиҳачи ташкилотнинг юридик манзили:



5. Уланадиган қувват:



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Электр таъминоти лойиҳаси:



лойиҳачи ташкилотининг

ЭРИ






Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

        

     

Электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақида

ХУЛОСА

20___ й. "____" ариза рақами:__________ қуввати:______кВт


нинг


- сон аризасига

(ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.)


(ариза рақами)


мувофиқ


манзилида


(объектнинг манзили)


жойлашган электр таъминоти лойиҳаси келишилди.


Электр таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари ушбу хулосага иловада кўрсатилган ва хулосанинг ажралмас қисми ҳисобланади.


Ҳужжатни имзолаган шахс ____________________ФИО (ваколатли орган раҳбари)


Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код



      





Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги

бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун

СЎРОВНОМА

I. Электр қурилмалари тўғрисида маълумот:

1. Янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг номи



2. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг номи



3. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг СТИРи



4. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг юридик манзили



5. Электр қурилмалари мувофиқлик сертификатининг рақами ва санаси



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланган электр таъминоти объектининг бир чизиқли схемаси



2. Қурилиш-монтаж ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси



3. Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати



4. Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар



5. Асосий электр қурилмалари учун паспортлар:



6. Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ



7. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари



8. Истеъмолчи номидан (томонидан) Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш бўйича истеъмолчининг масъул ходимлари рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари)



Пудратчи ташкилотининг ЭРИ






Маъмурий регламентга

8-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш

ишларини ҳамда электр қурилмаларини

техник кўрикдан ўтказиш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА


20___ йил "___" _________ даги ___-сон

Ушбу Далолатнома



(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажарган ташкилот номи)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишларини бажарган ташкилотнинг ЯИДХП орқали юборган 20___ йил "___" ______ __сон сўровнома маълумотларига мувофиқ

истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)





(лавозими)


(Ф.И.О.)

ёки электр қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили



(Ф.И.О.)

иштирокида "Ўзэнергоинспекция" масъул ходими



(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари:

        

(электр қурилмалари номи, электр таъминот манбалари)

1.1. Электр қурилмалари таркиби ва тавсифи:

         

(тури, қуввати, кучланиш, сони)

1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар 20__ йил "___" __________ да ____-сон билан __________

        

(техник шартлар берган ташкилот номи)

томонидан _______ кВА (кВт) қувватга уланиш учун берилган.

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси



(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)


томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа "Ўзэнергоинспекция" билан



(лойиҳани келишув рақами ва санаси)

келишилган ва электр қурилмалари тармоқларига уланаётган ташкилот



(ташкилотнинг номи)

______________ томонидан кўриб чиқилган



(лойиҳани кўриб чиқиш рақами ва санаси)

1.2.3. Электр-монтаж ва созлаш - ишга тушириш ишлари ва синовлар


томонидан амалга оширилган.

(ташкилот номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати)


1.2.4. Созлаш - ишга тушириш ҳужжатлари ва синовлар (ўлчовлар) ЭҚТҚ, ХТҚ талабларига мувофиқлиги


     

      

2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди.

2.1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича:

          

(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалари эгасининг номи (тегишлиси тагидан чизилсин))

2.1.2. Электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс





(лавозими)


(Ф.И.О.)

20 __-йил "____" ______ даги ___-сон буйруқ билан тайинланган.


У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовдан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил "____" ________ да ўтиб, унга ____ В электр қурилмаларда ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича _______ гуруҳ берилган.


2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги____________________________


2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги ___________________________


2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):

тасдиқланган принципиал электр схемаси _______________________________;

лавозим йўриқномалари _______________________________________________;

эксплуатация бўйича йўриқномалар ____________________________________;

нарядлар бланкалари _________________________________________________;


2.1.6. Журналларнинг мавжудлиги (бор, йўқ):

ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синови ____________________________________;

электротехник ходимларга кўрсатмалар бериш __________________________;

тезкор журнал _______________________________________________________;

ҳимоя воситаларининг ҳисоби ва ҳолати _______________________________;

электр ускуналарнинг камчилиги (носозлиги) ___________________________;


2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспорт (сертификат) _________________


2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати


2.2.1. Ёнғинга қарши хавфсизлик воситалари билан таъминланиши ____________________________________


2.2.2. Ўлчов асбобларининг ҳолати ____________________________________


2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати ______________________________


2.2.4. Электр қурилмали хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларининг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги ______________________


2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати ______________________


2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати _________________________________________


2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати

            

(тури, ишлаб чиқарган завод рақами)

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари _________________________________________


2.2.9. Куч трансформаторлари _________________________________________


2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)


3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса

             

         

  

"Ўзэнергоинспекция" масъул ходими





(ҳудудий бўлим номи, лавозими)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ___________







(имзо)

ҲЭТК





(ҳудудий бўлим номи, лавозими)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ___________







(имзо)

Пудрат ташкилоти раҳбари ёки электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)



(ташкилот номи, лавозими)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ___________







(имзо)

Пудрат ёки электр қурилмаси эгасининг муҳри ўрни (жисмоний шахслар учун)




(ташкилот номи, лавозими)


(Ф.И.О. телефон рақами)

20__ йил "___" ___________







(имзо)

         





Маъмурий регламентга

9-ИЛОВА

Электр энергиясини ўлчаш воситалари

пломбаланганлиги хақида

НАРЯД

20__ й. "___"__________даги ____-сон


Мазкур Наряд ҲЭТК (электр таъминоти корхонаси) вакили

           

(лавозими, Ф.И.О.)

томонидан қуйидагилар:


истеъмолчи вакили ёки электр қурилма эгаси иштирокида электр қурилмалари электр тармоқларига уланаётганлиги тўғрисида тузилди.


Уланаётган истеъмолчи тавсифи:

Объектнинг номи


;

Манзили


;

Техник шартлар 20___ йил _____-сон билан _____________ ҲЭТК томонидан берилган;


Рухсат этилган қувват _______ кВт, белгиланган қувват ________ кВА (трансформатор мавжуд бўлса);


Кучланиш тоифаси _____ кВ;


Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси ________;

Асосий электр таъминоти манбаи


;

Электр тармоқларининг мансублик бўйича чегараси


;

Электр таъминоти лойиҳасига кўра ҳисобланган қувват ________ кВт.


Ушбу билан тасдиқланмоқдаки, истеъмолчининг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (электр таъминоти корхонаси) электр тармоқларига уланиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган.


Томонларнинг имзолари:

ҲЭТК вакили



(имзо)

Қурилиш-монтаж ва созлаш - ишга

тушириш ташкилоти (мавжуд бўлса)



(имзо)

Истеъмолчи вакили ёки электр қурилмаси эгаси



(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август





































































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск