ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2021 й. 558-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2021 й.

N 558




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Маданият вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Маданият вазирлигининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Маданият вазирлиги раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 сентябрдаги

558-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига 4-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 8 мартдаги 199-сон қарорига илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 сентябрь



































































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск