ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.09.2021 й. 562-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 сентябрдаги

562-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини

учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши

мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда - мактаб)га нисбатан татбиқ этилади.


3. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови (кейинги ўринларда - танлов) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан ҳар йили холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда инглиз, немис, француз тиллари (кейинги ўринларда - хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари инглиз, немис, француз тиллари бўйича бир хил мураккабликда Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда мактаблар ўқитиладиган хорижий тиллардан қатъи назар, умумий танловда иштирок этади.


4. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ ВА

ВАЗИФАЛАРИ


5. Мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда хорижий тилларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқишини ошириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга замин яратиш танловнинг мақсади ҳисобланади.


6. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш;

хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш;

мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш, уларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;

танловда юқори кўрсаткичларни қайд этган мактабларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ


7. Вазирлик тизимидаги мактаблар (хорижий тилларга ихтисослашган мактаблар бундан мустасно) танловга жалб этилади.


8. Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябрга қадар Вазирликнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.



1-§. Танловга оид маълумотларни

шакллантириш


9. Рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябрга қадар ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича Вазирлик томонидан белгиланган асосий кўрсаткичларини (кейинги ўринларда - асосий кўрсаткичлар) киритади.

Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига мактаб директори жавобгар ҳисобланади.


10. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва 1 декабрга қадар ҳаққонийлигини тасдиқлайди.


11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг танлов жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти, шунингдек мактабларнинг ҳаққоний маълумотларни тақдим этишлари юзасидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади.


12. Ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.



2-§. Танловни ташкил этиш


13. Танлов уч босқичда: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичларида ташкил этилади.

Танловнинг барча босқичлари учун ташкилий ишларни амалга оширадиган ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тузилади.


14. Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:

танлов ўтказиладиган жойни белгилаш ва тасдиқлаш;

ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари, аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантириш;

танлов материалларининг махфийлигини, танловни мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;

танлов ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

танлов натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларни кейинги босқичда иштирок этиши бўйича тавсияни юқори турувчи ташкилий қўмитага тақдим этиш.


15. Танловни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳар йилги марказлашган харажатлар сметасида режалаштирилади.


16. Танловнинг биринчи босқичи (туман босқичи) ҳар йили февраль ойида тумандаги мактаблар ўртасида, Агентлик ҳамда Вазирлик томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.


17. Танловнинг биринчи босқичида ҳар бир иштирокчи мактаб ўқувчиларидан иборат терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади ҳамда ушбу Низомга 2-иловадаги асосий кўрсаткичларни баҳолаш мезонлари асосида баллар қўйилади.

Биринчи босқичда мактаблар 100 баллик тизими бўйича баҳоланади, жумладан, тест топшириқлари учун - 50 балл, асосий кўрсаткичлар учун - 50 балл қўйилади.


18. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлаштирилади ва асосий кўрсаткичларга қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси чиқарилади.


19. Умумий натижага кўра энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.


20. Туман босқичи натижалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан ахборот тизимига киритилади. Синовларга тааллуқли ҳужжатлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида уч йил муддатгача сақланади.


21. Туман босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.


22. Танловнинг иккинчи босқичи (вилоят босқичи) ҳар йили апрель ойида туман босқичида ғолиб бўлган мактаблар ўртасида, Агентлик ҳамда Вазирлик томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.

Вилоят босқичида иштирок этадиган мактабларнинг ахборот тизимига асосий кўрсаткичлар бўйича киритган маълумотлари ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тузилган ташкилий қўмита томонидан таҳлил қилинади ва ҳаққонийлиги тасдиқланади.


23. Танловнинг вилоят босқичида иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмаларини баҳолаш бўйича билимлари текширилади.

Иккинчи босқичда ҳар бир иштирокчи 100 баллик тизими бўйича баҳоланади, жумладан, тинглаб тушуниш (listening) - 25 балл, ёзиш (writing) - 25 балл, ўқиш (reading) - 25 балл ва лексик-грамматик кўникмалар - 25 балл қўйилади.


24. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлашган ҳолда, мактабнинг умумий натижасини ҳосил қилади.


25. Иккинчи босқич натижаларига кўра умумий ҳисобда энг юқори балл тўплаган мактаблар вилоят босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.


26. Вилоят босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.


27. Танловнинг учинчи босқичи (республика босқичи) ҳар йили август ойида, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар ўртасида Агентлик ҳамда хорижий ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.


28. Танловнинг республика босқичида иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

Учинчи босқичда чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари бўйича белгиланган баҳолаш тизими асосида баҳоланади.


29. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари, мактабнинг умумий натижасини ҳосил қилади.

Инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мос ҳолда турли халқаро сертификацияланган стандартлар бўйича баҳолаш тизими қўлланилганда, мактабларнинг натижаларини ҳисоблаш 100 баллга пропорционал тарзда амалга оширилади.


30. Учинчи босқич натижаларига кўра умумий ҳисобда энг юқори балл тўплаган мактаблар 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.


31. Ҳар бир босқичда ғолибликка даъвогар жамоаларнинг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, жамоалар ўртасида қўшимча синов ташкил этилади.


32. Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.



4-БОБ. НАЗОРАТ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ


33. Танлов жараёнида фойдаланиладиган тест топшириқлари, ёзма ва амалий ишларни (кейинги ўринларда - назорат материаллари) босқич даражасидан келиб чиқиб, Агентлик, Вазирлик ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.

Назорат материалларини ишлаб чиқишда малакали мутахассислар, хорижий экспертлар жалб қилинади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тегишлилиги бўйича Агентлик ёки Вазирлик томонидан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.

Назорат материалларини тайёрлаш учун мутахассисларга қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:

танлов учун тайёрланган ҳар бир тест топшириғи (унинг ечими билан) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 5 фоиз миқдорида;

танлов учун тайёрланган ҳар бир ёзма иш (унинг ечими билан) ва амалий топшириқ учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Биринчи ва иккинчи босқич учун тайёрланган назорат материаллари бир нусхада муҳрланган ҳолда тегишли ҳудудларга Агентлик масъули бириктирилган ҳолда бир кун олдин етказиб берилади.

Ҳакамлар ҳайъатига танловнинг учинчи босқичида назорат материалларини кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда ўзгартириш киритиш ваколати берилади.


34. Танловнинг барча босқичлари учун баҳолаш мезонлари Агентлик ва Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.



5-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

СОВРИНИНИ БЕРИШ


35. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланади:

а) туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин учун - 100 миллион сўм, 2-ўрин учун - 75 миллион сўм, 3-ўрин - 50 миллион сўм;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида 1-ўрин учун - 250 миллион сўм, 2-ўрин учун - 200 миллион сўм, 3-ўрин учун - 150 миллион сўм;

в) республика босқичида 1-ўрин учун - 500 миллион сўм, 2-ўрин учун - 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун - 300 миллион сўм.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини сифатида берилган пул мукофотлари танловнинг белгиланган босқичи якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

танлов шартларига кўра асосий кўрсаткичлар бўйича мактабнинг юқори баҳоланишига ҳисса қўшган ҳамда ўқувчиларни танловга тайёрлаган хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизигача;

танловда қатнашиб юқори натижалар кўрсатган терма жамоа аъзолари бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалар ёки нақд пул шаклида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизигача;

мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхонасини хорижий тилдаги илмий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг хорижий тилда тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолашга кўмаклашувчи техник воситалар билан фан кабинетларини жиҳозлаш учун - мукофот суммасининг қолган қисми.

Терма жамоа аъзоларига бир хил қийматдаги совғалар ажратилади ёки мукофот суммаси жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимлари Агентлик, Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тантанали равишда ташкил этилади.

38. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши

мактабни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси

Президентининг совринини бериш

СХЕМАСИ

Босқич


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Мактаблар


Ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш


20 сентябрга қадар




2-босқич


Мактаблар


Ахборот тизимига мактабнинг асосий кўрсаткичларини киритади


20 октябрга қадар




3-босқич


Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари


Ахборот тизимида киритилган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириш


1 декабрга қадар




4-босқич


Агентлик, Вазирлик


Танловнинг биринчи (туман) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш


1 февралга қадар











5-босқич


Ташкилий қўмита


Танловнинг биринчи (туман) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш


1 мартга қадар




6-босқич


Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий қўмита


Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида иштирок этадиган мактабларнинг ахборот тизимига асосий кўрсаткичлар бўйича киритган маълумотлари таҳлил қилинади ва ҳаққонийлиги тасдиқланади


1 майга қадар




7-босқич


Агентлик, Вазирлик


Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш


1 майга қадар




8-босқич


Агентлик, Вазирлик, вазирлик ва идоралар


Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш


1 июнга қадар




9-босқич


Агентлик, Вазирлик халқаро ҳамкор ташкилотлар


Танловнинг учинчи (республика) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш


1 августга қадар




10-босқич


Агентлик, Вазирлик, халқаро ҳамкор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар


Танловнинг учинчи (республика) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш


1 сентябрга қадар







Низомга

2-ИЛОВА



Хорижий тилларни ўқитиш бўйича мактабнинг

асосий кўрсаткичларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Балл*

ЖАМИ:

50 баллгача

I. Хорижий тил ўқитувчиларининг малака тоифасига эгалиги

15 баллгача

1.

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши - 100 фоизни ташкил этганда

15

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши - 50 фоиздан ошганда

10

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши - 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

5

2.

Олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши - 100 фоизни ташкил этганда

10

Олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши- 50 фоиздан ошганда

5

Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши - 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

3

3.

Малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши - 100 фоизни ташкил этганда

5

Малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши - 50 фоиздан ошганда

3

Малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши - 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

1

II. Хорижий тил ўқитувчиларининг халқаро имтиҳон тизимлари

бўйича махсус сертификатларга эгалиги**

15 баллгача

4.

Инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2), инглиз (француз, немис) тилини ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат (ТКТ, GOETHE ZERTIFICAT B2, DSD II, TEFL, TESOL, СELTA, DELTA, DAF, DPAFP-FLE) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификатига эга ўқитувчи мавжуд бўлганда

10

5.

Инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2), инглиз (француз, немис) тилини ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат (ТКТ, GOETHE ZERTIFICAT B2, DSD II, TEFL, TESOL, СELTA, DELTA, DAF, DPAFP-FLE) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификатига эга ўқитувчилар сони 2 ёки ундан ортиқ бўлганда

15

III. Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича таълим хизматлари

кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги

10 баллгача

6.

Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган ва камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган бўлса (ижара шартномаси асосида)

5

7.

Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган ва камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган бўлса ва камида 50 нафар ўқувчиларга тил ўргатиш йўлга қўйилган бўлса (ижара шартномаси асосида)

10

IV. Ўқувчиларнинг олимпиада ва танловларда эришган натижалари

10 баллгача

8.

Ўқув йилида ўқувчиси хорижий тил бўйича республика олимпиадасига йўлланма олганда

10

9.

Ўқув йилида ўқувчиси хорижий тили бўйича вилоят олимпиадасига йўлланма олганда

5

*) Мактаб параметрлари битта бўлимдаги иккита ва ундан ортиқ асосий кўрсаткичларга мос келганда юқори кўрсаткич бўйича белгиланган балл қўйилади.


**) Ушбу мезонларда кўрсатилган халқаро ёки миллий сертификатлар рўйхатига ва танловда иштирок этиш учун белгиланган энг кам даражасига (шкаласи) заруриятга кўра вазирлик ва Агентлик томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 сентябрь




































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск