ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2021 й. 569-сон "Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2021 й.

N 569




"ПИСТАЛИ" КОНИДА ТАРКИБИДА ОЛТИН

БЎЛГАН МАЪДАНЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТА

ИШЛАШ КОМПЛЕКСИНИ ҚУРИШ (6-ГМЗ)" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш эвазига қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) доирасида:

а) умумий қиймати 274 668,9 минг АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тарақкиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

б) объектни 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топшириш орқали йилига таркибида олтин бўлган 4,0 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этилиши;

в) инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши натижасида:

"Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг 29 598,9 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари;

хорижий банкларнинг 245 070,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги кредитлари ҳисобидан маблағларга бўлган эҳтиёж аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага;

"Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Навоий КМК" акциядорлик жамияти қарз олувчи бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун маъсул ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ушбу қарорга мувофиқ ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига риоя этилиши тизимли асосда назорат қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ва "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 сентябрдаги

569-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни

қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)"

инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

T/p

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жами


Шу жумладан:


НКМК

маблағлари


хорижий

банклар

кредитлари


1

Лониҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ

доллари (экв)


274 668,9

29 598,9

245 070,0

2

Капитал қўйилмалар қиймати

минг АҚШ

доллари (экв)


274 668,9

29 598,9

245 070,0

шу жумладан:






2.1

машина ва ускуналар


минг АҚШ

доллари (экв)


126 416,5

-

126 416,5

ЭАВда

минг АҚШ

доллари (экв)


93 215,8

-

93 215,8

миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


33 200,7

-

33 200,7

2.2

қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ

доллари (экв)


111 609,6

-

111 609,6

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


111 609,6

-

111 609,6

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


26 559,4

26 559,4

-

ЭАВда


минг АҚШ

доллари (экв)


26 559,4

26 559,4

-

2.4

дасталабки айланма маблағлар

минг АҚШ

доллари (экв)


2 004,0

2 004,0

-

ЭАВда

минг АҚШ

доллари (экв)


382,1

382,1

-

миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


1 621,9

1 621,9

-

2.5

бошқа харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


8 079,4

1 035,5

7 043,9

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


8 079,4

1 035,5

7 043,9

3

Корхонанинг қуввати


4 млн тонна маъдан


4

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони


2 110 нафар



Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати


7,9 йил

5

Инвестиция даврининг давомийлиги


41 ой

6

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


226 915,2 минг АҚШ доллари (экв.)


8

Хорижий кредитни сўндириш муддати


5 йил, шундан 3 йил - имтиёзли давр


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 сентябрдаги

569-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Пистали" конида таркибида олтин бўлган маъданларни

қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)"

инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий банклар

кредитларини қайтариш режа-жадвали

Кредит миқдори

245 070,0 минг АҚШ доллар

Кредит муддати

5 йил

Жумладан, имтиёзли давр

3,0 йил

Йиллик фоиз ставкаси

4,55 %

Захирага олиш учун тўлов

0,8 %

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Танлов

суммаси


Tўловлар суммаси


Жами

тўланадиган

сумма

асосий қарз

бўйича


кредит

бўйича фоиз


захирага

олиш учун

тўлов


2021 й.

III-чорак


30 367,1

-

-

1 960,6

1 960,6

IV-чорак


-

-

336,9

-

336,9

2022 й.

I-чорак


69 211,4

-

615,7

-

615,7

II-чорак


-

-

1 142,0

-

1 142,0

III-чорак


40 071,5

-

1 296,9

-

1 296,9

IV-чорак


60 107,3

-

1 549,3

-

1 549,3

2023 й.

I-чорак


-

-

2 290,9

-

2 290,9

II-чорак


-

-

2 290,9

-

2 290,9

III-чорак


28 237,7

-

2 290,9

-

2 290,9

IV-чорак


-

-

2 430,9

-

2 430,9

2024 й.

I-чорак


-

-

2 614,8

-

2 614,8

II-чорак


-

-

2 614,8

-

2 614,8

III-чорак


17 075,0

27 230,0

2 680,8

-

29 910,8

IV-чорак


-

27 230,0

2 444,0

-

29 674,0

2025 й.

I-чорак


-

27 230,0

2 186,0

-

29 416,0

II-чорак


-

27 230,0

1 873,7

-

29 103,7

III-чорак


-

27 230,0

1 561,4

-

28 791,4

IV-чорак


-

27 230,0

1 208,4

-

28 438,4

2026 й.

I-чорак


-

27 230,0

936,9

-

28 166,9

II-чорак


-

27 230,0

624,6

-

27 854,6

III-чорак


-

27 230,0

312,3

-

27 542,3

Жами


245 070,0


245 070,0


33 302,1


1 960,6


280 332,7


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 сентябрь















































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск