ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2021 й. 565-сон "Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2021 й.

N 565




ЖИНОЯТЛАРНИНГ САБАБЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИГА

ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ

МУҲОКАМА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни "Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати" тизими асосида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар, муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда "маҳаллабай" ва "соҳабай" муҳокама қилиш тартиби жорий этилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишни ташкил этиш тартиби;

жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасини ўтказиш тартиби;

жиноятларнинг тури ҳамда хусусиятларидан келиб чиқиб, вакиллари муҳокамада иштирок этиши шарт бўлган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати;

содир этилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотларни умумланггириш ва ҳисобини юритиш бўйича ишчи орган ва унинг вазифалари.


3. Белгилансинки:

а) жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича - жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч кун ичида;

жиноят содир этган шахс бўйича - унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади;

б) оғир ва ўта оғир жиноятлар сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги, унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар - туман (шаҳар) даражасидаги секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилади;

в) жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси жараёнида содир этилган жиноят ҳолати бўйича жиноят иши мазмуни, жиноятга алоқадор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шунингдек, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишига йўл қўйилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 сентябрь






































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск