ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.09.2021 й. 565-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 сентябрдаги

565-сон қарорига

ИЛОВА



Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир

этилишига имкон берган шарт-шароитларни

муҳокама қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жиноят содир этган шахс - жиноят содир этганлиги учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан айбдор деб топилган шахс;


жиноятнинг сабаблари - жиноят содир этилишига олиб келган ижтимоий, руҳий ва моддий омиллар мажмуи;


жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари - келгусида жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий, тарбиявий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи;


жиноятнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар - жиноят содир этилишига имкон берадиган, шахс ва жамиятга боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келувчи, танқидий жиҳатдан баҳоланувчи вазиятлар.


3. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий мақсади жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишдан иборат.


4. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этиш амалиётини йўлга қўйиш;

жиноятдан жабрланувчини, ғайриижтимоий хулқ-атворли, жиноят содир этишга мойил бўлган, жиноят содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш чораларини кучайтириш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш хавфини камайтириш (виктимологик профилактика);

содир этилган жиноятлар бўйича жамоатчиликда холис фикрни шакллантириш.


5. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш қонунийлик, ошкоралик, жамоатчилик иштирокини таъминлаш, одиллик, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, тизимлилик, айбсизлик презумпциясига риоя этиш, ишонтириш усулининг устуворлиги каби принциплар асосида амалга оширилади.


6. Қуйидаги жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинишига йўл қўйилмайди:

алоҳида муҳим ёки тоифаланган объектлар (ҳарбий қисм, жазони ижро этиш муассасаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бинолари ва бошқалар) ҳудудида содир этилган жиноятлар;

ошкор этилиши давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган жиноятлар;

чет давлат фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар;

таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жиноятлари;

жинсий эркинликка қарши жиноятлар;

фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш билан боғлиқ жиноятлар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш жиноятлари;

жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлашни тақозо этувчи жиноят ишлари.


7. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича - жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч кун ичида;

жиноят содир этган шахс бўйича - унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади.

Бевосита давлат органлари ва ташкилотларда содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган тартибда ушбу орган ва ташкилотларнинг ўзида ўтказилиши мумкин.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган муддатда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномаси ёки суднинг хусусий ажрими келиб тушган тақдирда, жиноят содир этган шахс бўйича муҳокама ушбу тақдимнома ёки хусусий ажрим доирасида амалга оширилади.


8. Сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинадиган жиноятлар тақсимоти қўйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

оғир ва ўта оғир жиноятлар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;

унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар - туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда - сектор) ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.


9. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасини ташкил қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЖИНОЯТЛАРНИНГ САБАБЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН

БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ МУҲОКАМА

ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари содир этилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича ишчи орган (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.


11. Ишчи орган ҳар куни қуйидаги ахборотларни жамлаб боради:

суриштирув ва дастлабки тергов органларининг содир этилган жиноятлар тўғрисидаги бирламчи ахборотлари;

судлар томонидан тақдим этилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотлар.


12. Ишчи орган томонидан ахборотлар умумлаштирилган маълумотнома шаклида шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига электрон тарзда юборилади.

Маълумотномада жиноятнинг мазмуни, суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар, тегишли туман (шаҳар) даражасидаги сектор ҳамда масъул давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда профилактика (катта) инспектори тўғрисидаги маълумотлар батафсил кўрсатилиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари (бунда сабабнинг давомий ёки воқеа даврида тўсатдан юзага келганлигига алоҳида эътибор қаратилади) ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитлар ҳақидаги бирламчи маълумотлар асосида баён этилади.


13. Ишчи орган:

жиноят муҳокамасига масъул давлат органлари ва ташкилотлардан белгиланган тартибда зарур маълумотларни сўраб олади;

жиноят муҳокамалари бўйича юритилган ҳисоботларни мониторинг қилиб боради ва ҳаққонийлигига баҳо беради;

жиноят муҳокамалари якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган мансабдор шахслар фаолиятини ўрганиб, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш ҳақида таклифлар киритади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар куни:

ишчи орган томонидан тақдим этилган маълумотнома билан танишади;

маълумотномада кўрсатилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахсларнинг келгусида муҳокамасини ташкил қилиш учун тегишли туман (шаҳар) даражасидаги сектор ҳамда масъул давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига ёзма топшириқлар бериб, уларни маҳаллий ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи (бошқармаси) томонидан дарҳол етказилишини таъминлаб боради.


15. Сектор раҳбарлари:

сектор ҳудудидаги жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан муҳокама қилиш бўйича масъул ҳисобланади;

жиноят муҳокамаларини шахсан ўтказади ва муҳокама йиғилишларига раислик қилади;

жиноят муҳокамаларини ўтказиш жойи ва вақтини белгилайди;

жиноят муҳокамаларида масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокини таъминлайди;

жиноят бўйича асоссиз шов-шувларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўради.


16. Жиноятларнинг тури, соҳаси ҳамда хусусиятларидан келиб чиқиб, қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари муҳокамада иштирок этиши шарт:

хотин-қизлар томонидан ёки уларга нисбатан, шунингдек, одоб-ахлоқ ва оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси;

ишсиз, бандлиги таъминланмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

руҳий ҳолати бузилган, наркологик касалликларга чалинган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги;

ички ишлар органларида профилактик ҳисобга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган, маъмурий назоратда турган, илгари судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

жамоат жойларида содир этилган жиноятлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги;

транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлиги юзасидан жиноятлар бўйича - ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари;

бевосита давлат органлари ва ташкилотлар ҳудудида содир этилган жиноятлар бўйича - давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари.


17. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси жараёнида:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича - жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмайди;

жиноят содир этган шахс бўйича - суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс (озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ҳамда унинг ота-онаси, ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.


18. Жиноят муҳокамаларида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашиши мумкин.



3-БОБ. ЖИНОЯТЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

МУҲОКАМАСИНИ ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЁРИТИШ ТАРТИБИ


19. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасида ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика (катта) инспекторлари, тегишли бўлинмаларнинг ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг иштироки таъминланиши шарт.


20. Муҳокамада содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этшцца масъул ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижалари танқидий муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланади.


21. Муҳокама якуни бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ йиғилиш баёни расмийлаштирилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.


22. Йиғилиш баёнида қуйидагилар кўрсатилади:

баён тузилган сана ва жой;

қатнашувчилар ва таклиф этилганлар тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими);

иштирок этганлар сони;

кун тартиби;

содир этилган жиноятнинг мазмуни, суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс тўғрисидаги маълумотлар, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар таҳлили;

вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларининг муҳокама қилинаётган жиноят ва жиноят содир этган шахслар бўйича фикр ва мулоҳазалари;

муҳокама қилинган жиноят келиб чиқишининг барвақт олдини олиш чораларини кўрмаган масъул ташкилотлар раҳбарлари ёки ходимларига интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклифлар;

муҳокама қилинган жиноятнинг келгусида олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилари.


23. Йиғилиш баёнида белгиланган чора-тадбирлар ижроси устидан назорат бевосита тегишли ҳудуд даражасидаги сектор раҳбарлари томонидан таъминланади.


24. Муҳокама жараёнлари фотосуратга ёки видеотасвирга олиниши мумкин. Фотосурат ёки видеотасвир йиғилиш баёни нусхалари билан бирга ишчи органга ҳамда тегишли ҳокимлик ташкилий-назорат гуруҳига электрон тарзда юборилади.


25. Муҳокама якунида суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахснинг фотосурати у томондан содир этилган жиноят тўғрисидаги маълумот билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинидаги барчага кўринадиган эълонлар тахтасига бир ойлик муддатга жойлаштирилади.

Суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс суднинг оқлов ҳукмини тақдим қилган тақдирда, унинг фотосурати ва содир этилган жиноят тўғрисидаги маълумот профилактика (катта) инспектори томонидан маҳалла фуқаролар йиғинидаги эълонлар тахтасидан дарҳол олиб ташланади, шунингдек, ушбу ҳолат бўйича аввал ўтказилган муҳокама юзасидан уч кун муддатда раддия тайёрланиб, эълонлар тахтасига бир ойлик муддатга жойлаштирилади.


26. Ишчи орган:

йиғилиш баёнларида қайд этилган маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда уларнинг ягона ҳисобини юритади;

ўтказилган муҳокамаларни ҳар ой якуни бўйича таҳлил қилиб, кейинги ойнинг 5-санасига қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ахборот киритади.


27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

ўтказилган муҳокамалар тўғрисидаги ахборотлар асосида туман (шаҳар) ҳокимлари, давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига нисбатан ўз ваколати доирасида чоралар кўради ёхуд таъсир чораларини қўллаш юзасидан ваколатли давлат органларига асослантирилган таклифлар киритади;

жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилишда давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларини жалб қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатади.


28. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар натижаларининг таҳлили асосида ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари мажлисларида тегишли ҳудудда содир этилган жиноятлар, давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш билан бирга кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинади.


29. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларнинг муҳокамаси жараёни ва натижалари Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва медиаресурслар орқали ёритиб борилади, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари жалб қилинади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига

имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасини ташкил қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар, судлар


Содир этилган жиноятлар тўғрисидаги бирламчи ахборотлар, суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБларга - ишчи органга тақдим этади.


Ҳар куни







2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари


Ахборотларни умумлаштирилган маълумотнома шаклида:

оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига;

унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар бўйича - туман (шаҳар) ҳокимликларига электрон тарзда юборади.


Ҳар куни







3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари


Ишчи орган томонидан тақдим этилган маълумотнома билан танишиб, маълумотномада кўрсатилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахсларнинг келгусида муҳокамасини ташкил қилиш учун тегишли ҳудуд даражасидаги сектор ва масъул ташкилотлар раҳбарларига топшириқларни белгилайди, топширик ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан ижрочиларга дарҳол етказилади.


Ҳар куни







4-босқич

Сектор раҳбарлари


Жиноят муҳокамасига масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокини таъминлайди, муҳокамани шахсан ўтказади, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб, ижрога қаратади.

Муҳокама жараёнлари фотосуратга ва видеотасвирга олиниб, йиғилиш баёни нусхалари билан бирга ишчи органга ҳамда тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳига тақдим этилади.


3 кун муддатда







5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари


Ўтказилган муҳокамаларни ҳар ой якуни бўйича таҳлил қилиб, тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига батафсил ахборот киритади.


Ҳар ойнинг 5 санасига қадар







6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари


Ўтказилган муҳокамалар тўғрисидаги ахборотлар асосида туман (шаҳар) ҳокимлари, давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига нисбатан ўз ваколати доирасида чоралар кўради ёхуд таъсир чораларини қўллаш юзасидан ваколатли давлат органларига асослантирилган таклифлар киритади.


5 кун муддатда ҳар ой якунида

          





Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____ - сектор раҳбари, ___________

________________________________

________________________________

(имзо)                           (Ф.И.О.)

20__ йил "___" ______________

__________ вилояти (шаҳри), __________ тумани, "__________"

маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган йиғилишнинг

_____ - сонли баёни

20__ йил "___" ______________

________ тумани (шаҳри)

Раислик қилувчи:


- сектор раҳбари,




Қатнашдилар:







,


нафар маҳалла фуқаролари

КУН ТАРТИБИ:


"__________" маҳалласида 20__ йил "___" _________ куни содир этилган

__________ жиноятининг сабаблари ва бунга имкон берган

шарт-шароитларнинг муҳокамаси

Сектор раҳбари ахбороти


      

.

Жиноятнинг батафсил мазмуни


.

Жиноят содир этган ва жабрланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар


      

.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унга имкон берган шарт-шароитлар таҳлили

      

.

Вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакилларининг билдирган фикр ва тушунтиришлари

   

.

Муҳокама қилинган жиноят келиб чиқишининг барвақт олдини олиш чораларини кўрмаган масъул ташкилотлар раҳбарлари ёки ходимларига интизомий таъсир чоралари кўллаш бўйича таклифлар

.

Кун тартибига қўйилган масалалар танқидий муҳокама қилиниб, йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Муҳокама қилинган жиноятнинг келгусида олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилари:

1.


  

;

2.


  

;

3.


  

;

4.


  

;

5.


  

.

Йиғнлиш котиби:

"__________" МФЙ раиси



(Ф.И.О., имзо, муҳр)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 сентябрь























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск