ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2021 й. ПФ-6310-сон "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.09.2021 й.

N ПФ-6310



БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда илғор рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постларини:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармаларида босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

"Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда - ТИФ) иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади;

"Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари ташкил этилган ҳудудлардаги ТИФ божхона постларининг фаолияти божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилади;

"Масофавий электрон декларациялаш", ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади;

чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (рентген) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига зарарли меҳнат шароитлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади;

б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари "Ягона дарча" божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;

ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;

тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади;

в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:

ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини божхона органлари томонидан қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маблағлар ТИФ иштирокчисига уч иш куни давомида қайтарилади;

божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди, бунда кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддатидан ортганда тўлиқ давр учун фоизлар ҳисобланади;

қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг ундирилмайдиган ва қайтарилмайдиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача этиб белгиланади;

товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилади;

ТИФ иштирокчисининг бир нечта божхона операциялари доирасидаги мажбуриятларини таъминлаш учун ягона таъминот тақдим этиш имконияти яратилади, бундай таъминот божхона тўловлари бўйича барча мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлиши лозим;

божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилади.


3. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга Марказий божхона лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) икки ой муддатда Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан Жаҳон божхона ташкилотининг "Минтақавий божхона лабораторияси" мақомини олиш, у томонидан никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва бошқа турдаги криминалистик суд экспертизаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Белгилансинки, мазкур Фармон билан божхона органларининг ташкилий тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари фаолиятини ташкил этишда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2022 йил 1 январга қадар Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Давлат божхона қўмитаси:

а) бир ой муддатда "Масофавий электрон декларациялаш", ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларидаги назорат органларига ягона ҳисобварақ асосида тўланадиган йиғимлар ҳамда кириш ва транзит йиғимларини транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар олдиндан тўлаш тизимини жорий қилсин;

товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарор бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 сентябрдаги

ПФ-6310-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Давлат божхона қўмитасининг фаолияти

тугатилаётган божхона постлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи

Штат бирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

"Найманкўл" темир йўл чегара божхона пости

5

Қашқадарё вилояти

2.

"Қарши тола" ТИФ божхона пости

4

3.

"Қарши" темир йўл чегара божхона пости

14

Сурхондарё вилояти

4.

"Амузанг" темир йўл чегара божхона пости

18

Фарғона вилояти

5.

"Бешариқ" темир йўл чегара божхона пости

12

6.

қчи" чегара божхона пости

10

Жами

63

Изоҳ. Тугатилаётган постлар бошқа божхона постларига пункт этиб бириктирилади, шунингдек, бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 сентябрдаги

ПФ-6310-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5414-сон Фармонида:


а) 5-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш" сўзлари "Рақамли божхонани ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси, унинг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдосини ривожлантириш тенденциялари, шунингдек, мамлакатнинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

товарларнинг ташқи савдоси бўйича божхона статистикасини юритиш, уни шакллантиришнинг барча босқичларида ҳаққонийликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ташқи савдо соҳасида статистик маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш мақсадида хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш";


б) илованинг 30-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5582-сон Фармонида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларида хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимовга - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин";


в) 8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда (шу жумладан, пенсияни ҳисоблашда) тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилади";

тўртинчи хатбошидаги "Махсус жамғарма" сўзлари "Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "50" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;


г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6005-сон Фармони 6-банди "б" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси этиб қайта ташкил этилсин ва унга" сўзлари "Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1595-сон Фармони рус тилидаги матнининг 2-банди учинчи хатбошиси "всех видов транспортных средств" сўзларидан кейин ", а также таможенные посты дистанционного электронного декларирования" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3665-сон қарорида:


а) 1-банд:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг намунавий тузилмаси 5а-иловага";

еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банддаги "260" рақами "266" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-5-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона хизмати органларининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

266 штат бирлиги





































Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари

ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона

комплексининг бошқарув аппаратлари


753 штат бирлиги



Божхона институти

134 штат бирлиги

















Марказий божхона лабораторияси


22 штат бирлиги























Божхона постлари


2 983 штат бирлиги


Миллий кинология

маркази


65 штат бирлиги













"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси"

давлат муассасаси

















































Умумий чекланган штат бирлиги - 4 223 та.

Умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан мазкур қарорга ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда амалга оширилади.


Изоҳ:

1) Марказий божхона лабароториясининг бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.

2) Марказий божхона лабароторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

 


















Раис



Раис ёрдамчиси



































































































































Раиснинг биринчи

ўринбосари






Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Раиснинг маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари  бўйича маслаҳатчиси









































































Божхона назорати ва расмий лаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси

23



Рақамли божхонани ривож

лантириш ва божхона

тартиб-

таомилларини соддалаш

тириш бошқармаси

10



Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси

28



Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош

бошқармаси

37



Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бошқармаси

21


































































Божхона қийматини мони-

торинг қилиш бошқар-

маси

10





Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси

14


































Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси

9





Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими

2











































Тиббий-

соғлом-

лаш-

тириш хизмати

2



Ташкилий-

назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси

11




















































































Даро

мадлар ҳисобини юритиш

ва мони

торинг қилиш бошқар

маси

8

















Божхона расмий лаштируви жараён ларини мувофиқ лаштириш бошқармаси

7



Ахборот-

коммуникация технологиялари ва кибер

хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

27















Молия-

иқтисодиёт бошқармаси

8















Божхона аудити бошқармаси

10





























Ташкилий-

назорат, хизмат фаолия-

тини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

7





























































Миллий кинология

маркази

65


















Божхона статис

тикасини юритиш бошқар

маси

9

















Нотариф тартибга солиш бошқармаси


6

















Ситуацион марказ

12











Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси

10

























































Бахт" спорт-

соғломлаш-

тириш мажмуаси" давлат муассасаси





Муро жаатлар

билан ишлаш бўлими

3

































Божхона институти

134











Валюта назорати

бошқармаси

5



Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси


9







































































































Марказий божхона лабораторияси

22



















Кадрлар бошқармаси

10




















Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

24














































































































Шахсий хавфсизлик бошқармаси

9








































































































Навбатчилик қисми

6



























































































Юридик бошқарма

7





































































Қўриқлаш взводи

15



























































































Биринчи бўлим

2



































































Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

10























































































Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

4























































































































































































































































Ички аудит ва молиявий назорат бўлими

2




















































































































































































































"А" сектори

2




















































































 

 

Жами - 266 та штат бирлиги.


Изох: Ситуацион марказ мақоми бўйича бошқармага тенглаштирилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО"

ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ




































































































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари

0-1



Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

2-3


































Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими

2-12



Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими

5-16



Молия-иқтисодиёт

бўлими

2-4



















Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

1



























Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бўлими

1-3










Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими

3-14













Кадрлар бўлими

2-4




Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

2-4































Валюта назорати

гуруҳи

1-2



















Шахсий хавфсизлик бўлими

(ДБҚ Шахсий хавфсизлик бошқармасининг бевосита бўйсунувида)

1-2




Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

7



Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи

1-2











































Товарларни классификациялаш гуруҳи

1














Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи

1




Навбатчилик қисми

6































Юридик хизмат

1-2

































































Биринчи бўлим

1







































  



Жами чекланган штат бирликлари - 36-82 та.

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари умумий чекланган штат бирликлари сони - 753 тани ташкил этади.


Изоҳ: таркибий тузилмаларни ташкил этиш, уларнинг шакли (бўлим, бўлинма, гуруҳ, лавозим) ва штат бирликлари сони умумий штат бирликлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида эҳтиёж ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

4-ИЛОВА



Чегара божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





  

Пост бошлиғи

 






























Пост бошлиғи ўринбосари

0-2


























Бош инспектор - смена бошлиғи

0-7





















Божхона назорати ва

расмийлаштируви гуруҳи

6-178



Контрабанда ва божхона қонунчилиги

бузилишига қарши курашиш гуруҳи

0-2






















Инспекцион-кўрик мажмуаси

билан ишлаш гуруҳи

(ДБҚ Ситуацион марказининг

бевосита бўйсунувида)

0-9



Ахборот-коммуникация технологиялари

ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи

0-2


























Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи

0-4



Кинология хизмати

1-12











Шахсий хавфсизлик гуруҳи

(бошқарма аппарати Шахсий хавфсизлик бўлимининг бевосита бўйсунувида)

0-1





























Жами чекланган штат бирлиги - 8-218 та.

Чегара божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги - 2 243 тани ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Пост бошлиғи
























Пост бошлиғи ўринбосари

0-1






































Божхона назорати

ва расмийлаштируви гуруҳи

3-58



Товарларни классификациялаш гуруҳи

0-2















Кинология хизмати


0-2











Суриштирув ва маъмурий амалиёт гуруҳи

0-1























Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи


0-1

Шахсий хавфсизлик гуруҳи

(бошқарма аппарати Шахсий хавфсизлик

бўлимининг бевосита бўйсунувида)


0-1


























Жами чекланган штат бирлиги - 4-67 та.

Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг умумий чекланган штат бирлиги - 740 тани ташкил этади".


г) қуйидаги мазмундаги 5а-илова билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ





  

Пост бошлиғи

 






























Пост бошлиғи ўринбосари

0-1


























Божхона юк декларацияларини

расмийлаштириш гуруҳи

5-60





















Жами чекланган штат бирлиги - 6 - 62 та.

Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг штатлари божхона органларининг умумий штат бирлиги доирасида ДБҚ раиси томонидан белгиланади";


д) 6-7-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона

комплекси бошқарув аппаратлари

ЧЕКЛАНГАН ШТАТ БИРЛИГИ

N

Бошқарув аппаратлари

Штат бирлиги сони

1.

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси

49

2.

Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси

51

3.

Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

53

4.

Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси

36

5.

Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси

45

6.

Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси

47

7.

Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси

49

8.

Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси

49

9.

Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси

51

10.

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

43

11.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси

70

12.

Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси

54

13.

Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси

40

14.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси

76

15.

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

40

Жами

753


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 апрелдаги

ПҚ-3665-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг божхона постлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи

Штат бирликлари

I. Чегара божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари

1.

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости

205

2.

"Сирдарё" чегара божхона пости

113

3.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости

111

4.

"Довут-ота" чегара божхона пости

106

5.

"Яллама" чегара божхона пости

103

6.

"Дўстлик" чегара божхона пости (Андижон вилояти)

103

7.

"Олот" чегара божхона пости

97

8.

"С.Нажимов" чегара божхона пости

94

9.

"Навоий" чегара божхона пости (Тошкент вилояти)

94

10.

"Сариосиё" чегара божхона пости

82

11.

"Айритом" чегара божхона пости

78

12.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости

72

13.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости

72

14.

"Келес" темир йўл чегара божхона пости

47

15.

"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости

40

Биринчи тоифали божхона постлари

16.

"Фарғона" чегара божхона пости

66

17.

"Ойбек" чегара божхона пости

43

18.

"Самарқанд" аэропорти" чегара божхона пости

42

19.

"Жартепа" чегара божхона пости

39

20.

"Бухоро" аэропорти" чегара божхона пости

39

21.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости (Фарғона вилояти)

33

22.

"Навоий" аэропорти" чегара божхона пости

30

23.

"Урганч" аэропорти" чегара божхона пости

30

24.

"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости

29

25.

"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости

29

26.

"Қарши-Керки" чегара божхона пости

24

27.

"Сўх" чегара божхона пости

24

28.

"Фарҳод" чегара божхона пости

21

29.

"Наманган" аэропорти" чегара божхона пости

20

30.

"Фарғона" аэропорти" чегара божхона пости

18

31.

"Болдир" темир йўл чегара божхона пости

17

32.

"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости (Тошкент вилояти)

21

Иккинчи тоифали божхона постлари

33.

"Андархон" чегара божхона пости

24

34.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости

24

35.

"Маданият" чегара божхона пости

21

36.

"Шовот" чегара божхона пости

20

37.

"Бекобод авто" чегара божхона пости

18

38.

"Ховособод" чегара божхона пости

18

39.

"Дўстлик" чегара божхона пости (Хоразм вилояти)

17

40.

"Поп" чегара божхона пости

16

41.

"Хўжайли" чегара божхона пости

15

42.

"Косонсой" чегара божхона пости

15

43.

"Қўшкент" чегара божхона пости

13

44.

"Ровот" чегара божхона пости

13

45.

"Риштон" чегара божхона пости

12

46.

"Савай" темир йўл чегара божхона пости

12

47.

"Қарши" аэропорти" чегара божхона пости

12

48.

"Андижон" аэропорти" чегара божхона пости

11

49.

"Учтўрғон" чегара божхона пости

11

50.

"Термиз" аэропорти" чегара божхона пости

11

51.

"Нукус" аэропорти" чегара божхона пости

10

52.

"Учқўрғон" чегара божхона пости

8

II. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ)

Тоифадан ташқари божхона постлари

53.

"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости

67

54.

"Арк булоқ" ТИФ божхона пости

60

55.

"Сирғали" ТИФ божхона пости

51

56.

"Чуқурсой" ТИФ божхона пости

45

57.

"Авиа юклар" ТИФ божхона пости

38

58.

"Самарқанд" ТИФ божхона пости

26

Биринчи тоифали божхона постлари

59.

"Улуғбек" ТИФ божхона пости

23

60.

"Бухоро" ТИФ божхона пости

21

61.

"Бош почтамт" ТИФ божхона пости

20

62.

"Наманган" ТИФ божхона пости

18

63.

"Назарбек" ТИФ божхона пости

16

64.

"Қўқон" ТИФ божхона пости

16

65.

"Чирчиқ" ТИФ божхона пости

14

66.

"Жиззах" ТИФ божхона пости

14

67.

"Урганч" ТИФ божхона пости

13

68.

"Нукус" ТИФ божхона пости

13

69.

"Олмалиқ" ТИФ божхона пости

13

70.

"Термиз" ТИФ божхона пости

12

71.

"Андижон" ТИФ божхона пости

12

72.

"Асака" ТИФ божхона пости

12

73.

"Насаф" ТИФ божхона пости

11

74.

"Бобур" ТИФ божхона пости

11

75.

"Водий" ТИФ божхона пости

11

76.

"Ангрен" ТИФ божхона пости

10

77.

"Янгийўл" ТИФ божхона пости

8

78.

"Қўнғирот" ТИФ божхона пости

8

79.

"Когон" ТИФ божхона пости

7

80.

"Ғиждувон" ТИФ божхона пости

6

Иккинчи тоифали божхона постлари

81.

"Марғилон" ТИФ божхона пости

11

82.

"Гулистон" ТИФ божхона пости

9

83.

"Навоий" ТИФ божхона пости

9

84.

"Келес" ТИФ божхона пости

8

85.

"Қиргули" ТИФ божхона пости

8

86.

"Талимаржон" ТИФ божхона пости

8

87.

"Қоракўл" ТИФ божхона пости

7

88.

"Тинчлик" ТИФ божхона пости

7

89.

"Ховос" ТИФ божхона пости

7

90.

"Чуст" ТИФ божхона пости

7

91.

"Сайхун" ТИФ божхона пости

6

92.

"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости

6

93.

"Зарафшон" ТИФ божхона пости

6

94.

"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости

6

95.

"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости

6

96.

"Қувасой" ТИФ божхона пости

6

97.

"Ҳазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости

6

98.

"Денов" ТИФ божхона пости

6

99.

"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости

6

100.

"Бекобод" ТИФ божхона пости

6

101.

"Дарё порти" ТИФ божхона пости

6

102.

"Муборак" ТИФ божхона пости

5

103.

"Чет эл ваколатхоналари" ТИФ божхона пости

4

104.

"Тўрткўл" ТИФ божхона пости

4

105.

"Китоб" ТИФ божхона пости

4

III. Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари

106.

Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари

*

Божхона постларининг умумий штат бирлиги сони

2 983

*) штатлар сони божхона органларининг умумий штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади";


е) 9-иловада:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Хизматга кириш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда - номзод) ўзининг доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган жойидаги божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;

анкета-маълумот;

ўқиш, иш (номзод ўқиса ёки ишласа) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ҳарбий гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган манзилдаги соғлиқни сақлаш муассасасидан саломатлиги ҳолати тўғрисида белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома (бўйи ўлчовини кўрсатган ҳолда).

Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин";


52-банднинг "ж" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиши тартиби Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади";


76-банд:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона органлари ходимларининг хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларини ўтаган, қуйи (катта инспектор, инспектор, кичик инспектор) лавозимларда хизмат қилаётган, бироқ иш кўрсаткичлари паст ва ўз устида ишламайдиган ходимларнинг ҳисоботларини тинглаш, уларнинг келгуси йил учун иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек, ҳар йил якуни бўйича навбатдан ташқари аттестациядан ўтказган ҳолда тизимда хизматни давом эттириш масаласи кўриб чиқилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


108-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"108. Хизмат йили, педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун ходимларга устамалар тўланади.

Педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун тўланадиган устама миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади";


қуйидаги мазмундаги 108-1-банд билан тўлдирилсин:

"108-1. Хизмат йили учун устама божхона органи ходимининг, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хизмат йилларига мувофиқ, ойлик лавозим ва махсус унвон маошларига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:

икки йилдан беш йилга қадар - 5 фоиз;

беш йилдан ўн йилга қадар - 10 фоиз;

ўн йилдан ўн беш йилга қадар - 15 фоиз;

ўн беш йилдан йигирма йилга қадар - 20 фоиз;

йигирма йилдан йигирма беш йилга қадар - 30 фоиз;

йигирма беш йилдан юқори - 40 фоиз.

Хизмат йили учун устама республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Хизмат йили учун устамани тўлаш мақсадида хизмат муддатини ҳисоблаш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади";


109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109. Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга "учинчи тоифали мутахассис", "иккинчи тоифали мутахассис", "биринчи тоифали мутахассис", "уста" малака даражалари берилади.

Малака даражалари учун қуйидаги миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик қўшимча тўлов тўланади:

"учинчи тоифали мутахассис" - 15 фоиз;

"иккинчи тоифали мутахассис" - 20 фоиз;

"биринчи тоифали мутахассис" - 30 фоиз;

"уста"- 40 фоиз.

Малака даражаларини бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади";


қуйидаги мазмундаги 118-1-банд билан тўлдирилсин:

"118-1. Божхона органлари ходимларини, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни Моддий рағбатлантириш махсус фонди лавозим ва унвон маоши, хизмат йили устамаси, туман коэффициенти, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловлар ҳамда икки ойлик лавозим маоши миқдоридаги мукофот ва бир ойлик лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдамнинг 15 фоиз миқдорида шакллантирилади.

Божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Моддий рағбатлантириш махсус фондидан эгаллаб турган лавозими бўйича ва махсус унвони бўйича маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.

Ўз вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажариб келаётган божхона органлари ходимлари, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан тўлаб берилаётган ҳар ойлик 15 фоизлик устамаларни инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Шахсий устама бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.

Божхона органлари ходимига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, ДБҚ раиси ёки ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, БИ бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори ўз ваколатлари доирасида ушбу устамаларни буйруқ асосида бекор қилиш ёки камайтириш ҳуқуқига эга ва бу уларнинг мажбурияти ҳисобланмайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловларнинг тўланиши, ходимларга ҳар ойлик 15 фоизли устама ва Моддий рағбатлантириш махсус фондидан шахсий устамаларни тўлашни бекор қилмайди";


қуйидаги мазмундаги 118-2-банд билан тўлдирилсин:

"118-2. Моддий рағбатлантириш махсус фондининг тежаб қолинган маблағлари ҳисобидан божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳисобот давридаги ишларнинг якуни, юбилей ва байрамлар муносабати билан мукофотлар тўланади. Мукофот миқдори уларнинг умумий иш натижаларига қўшган ҳиссаларига мувофиқ белгиланади ва юқори миқдорлари билан чекланмайди";


қуйидаги мазмундаги 118-3-банд билан тўлдирилсин:

"118-3. Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар ва мукофотлар тўлаш мос равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


140-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ажрими ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида хизматга тикланган шахс мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларида йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтади";


144-банднинг биринчи хатбошиси "шу жумладан кадрлар захирасида бўлган" сўзларидан кейин "ёки Божхона институти докторантурасида ўқиётган" сўзлари билан тўлдирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3995-сон қарорида:


а) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Институтда олий таълимдан кейинги таълим асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига, шунингдек, докторантларига (докторантларнинг охирги эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади";


б) 10-банддаги "Махсус жамғарма" сўзлари "Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-3995-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Божхона институти

ТУЗИЛМАСИ
























Бошлиқ



Институт кенгаши
















































































































Бошлиқнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари






Тарбиявий ишлар ва ҳарбий тайёргарлик бўйича бошлиқ ўринбосари


Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари



Шахсий хавфсизлик бўлими

1





























































Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази

5



Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими

2





Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази

3




Молия-иқтисод

бўлими

4



Бош юрисконсульт

1

















































Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

3



















Ўқув батальони

9




Моддий-техник таъминот ва капитал таъмирлаш бўлими

7



Ўқув-услубий бўлим

5



Ахборот-ресурс

маркази

1















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

3







Кадрлар бўлими

4






Божхона иши факультети

3






















































Кафедралар:






Тиббий хизмат

4






















Биринчи бўлим

1

Ихтисослаштирилган


Умумтаълим





Махсус фанлар кафедраси











Божхона назорати

Ахборот технологиялари ва математика









Таҳририй-нашриёт хизмати

1








Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари


Ўзбек ва хорижий тиллар















Навбатчилик қисми

4





Тил ва психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази






Махсус-ҳуқуқий фанлар

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик








Босмахона
















Халқаро алоқалар хизмати

1


Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш

Умумҳуқуқий фанлар


Иқтисодий ва ижтимой фанлар










































 

Бошқарув ходимларининг жами чекланган сони (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) - 134 нафар, шу жумладан профессор-ўқитувчилар таркиби - 69 нафар.


Изоҳ: мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади".


г) 2-илованинг "Мутахассислик шифри" графасида:

бакалавриат бўлимининг 1 ва 2-позицияларидаги "5230500" ҳамда "5240100" рақамлари тегишинча "60410300" ва "60420100" рақамлари билан алмаштирилсин;

магистратура бўлимининг 1 ва 2-позицияларидаги "5А230501" ҳамда "5А240109" рақамлари тегишинча "70410301" ва "70420107" рақамлари билан алмаштирилсин;


д) 3-илова қуйидаги мазмундаги 12-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

12-1.

Институтда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

1 декабрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М.Азимов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (А.Иброхимов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

".

Изоҳ. Мазкур иловада:

2-банднинг "в" кичик банди ва 5-банд "е" кичик бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 6-банднинг "б" кичик банди 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради;

5-банд "е" кичик бандининг йигирманчи - йигирма еттинчи ҳамда қирқ олтинчи хатбошиларида назарда тутилган харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 сентябрь









































Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск