ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2021 й. ЎРҚ-716-сон "Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.07.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.08.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.09.2021 й.

N ЎРҚ-716



СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ УЧУН ЯНАДА

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИШИ ВА ФУҚАРОЛИК

ПРОЦЕССИГА СОДДАЛАШТИРИЛГАН ИШ ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 397-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой";


2) 405-4-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой";


3) 426-модданинг учинчи қисмидаги "суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана" деган сўзлар "суд ишининг рақами; мажлиснинг жойи ва санаси, мажлис бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 466-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ҳукм чиқарилган вақт ва жой";


5) 497-8-модда биринчи қисмининг 3-банди "ҳукмни чиқарган суднинг номи" деган сўзлардан кейин "суд ишининг рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 497-31-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой";


7) 501-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи";


8) 502-модда:

биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "1 ва 2-бандларида" деган сўзлар "1-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 508-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой";


10) 509-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой";


11) 509-10-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой";


12) 577-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ажримнинг кириш қисмида суд ишининг рақамини, иши кўрилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, турар жойи, иш жойи, машғулот тури, маълумотини ва шахси тўғрисидаги иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотларни кўрсатади";


13) 586-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой";


14) 591-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-модалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 308-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, мажлиснинг санаси ва жойи";


2) 309-модданинг иккинчи қисмидаги "иш кўриб чиқилган сана" деган сўзлар "суд ишининг рақами; иш кўриб чиқилган сана" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 324-13-модда:

биринчи қисмининг 4-банди "ва суд ишининг рақами" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


4) 324-14-модда:

биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "1-3-бандларида" деган сўзлар "1 ва 2-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 324-18-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой";


6) 324-24-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) суд ишининг рақами, ажрим қабул қилинган сана ва жой";


7) 324-31-модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 51-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади";


2) 53-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъво аризасидан (аризадан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади";


3) 122-модда қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1) даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса ва бунда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилинмаса";


4) 123-модданинг:

биринчи қисми "10" рақамидан кейин "10-1" рақами билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги "1, 3 ва 4-бандларида" деган сўзлар "1, 3, 4 ва 10-3-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "5, 6 ва 7-бандларида" деган сўзлар "5, 6, 7 ва 10-2-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 125-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш юритиш суднинг ажрими билан тугатилади. Агар иш юритиш иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, суд аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатиши шарт";


6) 178-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) ишнинг рақами ва буйруқ берилган сана";


7) 194-модданинг учинчи қисми "агар талаб судга тааллуқли бўлмаса" деган сўзлардан кейин "ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 270-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд ҳужжатининг кўчирма нусхасини бошқа шахсларга ҳам юборади";


9) 272-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой";


10) қуйидаги мазмундаги 25-1-боб билан тўлдирилсин:


"25-1-БОБ. СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТАРТИБДА ИШ ЮРИТИШ


279-1-модда. Ишни соддалаштирилган иш

юритиш тартибида кўриб чиқиш


Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.


279-2-модда. Соддалаштирилган иш юритиш

тартибида кўриб чиқиладиган ишлар


Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Агар ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида қуйидаги ҳолатлар белгиланадиган бўлса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:

1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлса;

2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;

3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;

4) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим бўлмаган қарши даъво берилган бўлса.

Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисидаги ажримда умумий тартибга ўтиш учун асослар кўрсатилади. Ажрим чиқарилганидан кейин ишни кўриш бошидан бошланади.

Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.

Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.


279-3-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида

кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига

доир талаблар


Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.


279-4-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш

тартибида кўриб чиқишнинг ўзига

хос хусусиятлари


Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.

Суд аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар тақдим этиши зарурлигини кўрсатади.

Суд ажрим билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини дарҳол почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборади.

Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасига доир ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади.

Жавобгар томонидан даъво аризасига доир ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.


279-5-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида

кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори


Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига кўра бериладиган ижро варақаси асосида ижро этилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган қоидаларга асосан апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин";


11) 284-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин";


12) 385-1-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


13) 386-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд";


14) 387-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


15) 395-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


16) 399-4-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой";


17) 406-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини чиқарган суд";


18) 407-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


19) 407-4-модда биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;


20) 419-1-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой";


21) 441-модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, N 1, 10-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 155-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги "соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича эса - жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари топширилганлигини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 203-3-модданинг иккинчи қисмидаги "шунингдек даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 203-4-модданинг иккинчи қисмидаги "даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан" деган сўзлар "даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 203-5-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим";


5) 329-модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;


6) 334-модданинг иккинчи қисмидаги "шунингдек соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 198-модда; 2021 йил, N 1, 662-модда, 4-сонга илова) 271-моддаси учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 сентябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 17 сентябрь










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск