ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Пул тизими / Нақд пул эмиссияси. Пул муомаласини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.09.2021 й. 3320-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 14.09.2021 й. 1/7 сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 17 сентябрда 3320-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2021 йил 14 сентябрдаги

1/7 сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик

пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид

қилиб олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан муҳим саналарга оид ҳамда нумизматика ва коллекциялаш мақсадларида пул белгиларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини (бундан буён матнда эсдалик пул белгилари деб юритилади) тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Эсдалик пул белгилари муомаладаги банкноталар ва тангалар каби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қийматга эга нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси ҳамда номинал қийматидан юқори баҳоланувчи нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.


2. Эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш нархлари оммавий ахборот воситаларида ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Марказий банкнинг расмий веб-сайтида муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини сотадиган ва қайтариб харид қилиб оладиган Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банк филиаллари (бундан буён матнда шохобча деб юритилади) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади.

Марказий банк қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш нархларини шакллантиришда қўлланиладиган қимматбаҳо металл нархини ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгилайди ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.



2-БОБ. ЭСДАЛИК ПУЛ БЕЛГИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


3. Марказий банк томонидан банкнота ва тангалар кўринишидаги, турли хил хомашёлардан, жумладан қимматбаҳо ва бошқа металлардан тайёрланган, аҳамиятга молик турли мавзуларга бағишланган, чекланган миқдорда эсдалик пул белгилари муомалага чиқарилади.


4. Муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини тайёрлашда инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган хом-ашёлардан фойдаланилади.


5. Эсдалик пул белгилари дизайнида қуйидаги элементлар акс эттирилиши мумкин:

муқаддас қадамжолар ва тарихий обидалар, замонавий меъморчилик объектлари тасвирлари;

буюк сиймолар ижоди ва фаолиятига бағишланган тасвирлар, портретлар ва ҳайкаллар суръатлари;

миллий анъаналар ва қадриятларга доир тасвирлар;

замонавий даврнинг муҳим воқеаларини, жаҳон тарихи, умумжаҳон маданияти ва қадриятларини ифода этувчи тасвирлар.


6. Эсдалик пул белгиларинингмавзуси, адади, номинали, техник хусусиятлари, хомашёси, метали ва қотишмалари тури, уларнинг асиллик даражаси, зарб этиш сифати ва муомалага чиқариш санаси Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.



3-БОБ. ЭСДАЛИК ПУЛ БЕЛГИЛАРИНИ СОТИШ


7. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари шохобчалар томонидан бевосита жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.

Эсдалик пул белгиларини сотиш ва уларни етказиб бериш ишлари буюртмачилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


8. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металл нархи ва Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланадиган маржага асосан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.


9. Қимматбаҳо металлардан тайёрланмаган эсдалик пул белгилари муомаладаги (циркуляцион) пул белгилари билан бир қаторда нақд пулдаги ҳисоб-китобларда ўз номинал қиймати бўйича қабул қилинадиган ойлик иш ҳақи, пенсия, нафақа, омонат ва бошқа тўловлар орқали муомалага чиқарилади.


10. Норезидентлар томонидан республика ҳудудига ташриф буюрмасдан эсдалик пул белгиларини сотиб олиш онлайн тарзда (Марказий банкнинг ёки бошқа тегишли банкнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилиш йўли билан) амалга оширилиши мумкин.

Бунда эсдалик пул белгиларини сотиш нархи тўлов амалга ошириладиган кундаги Марказий банк томонидан белгиланган валюталарни расмий айирбошлаш курси етказиб бериш (почта) харажатларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий валютанинг сўмга нисбатан курсига мувофиқ хорижий валюта эквивалентида кўрсатилади.

Шохобчаларнинг тегишли ҳисобварағига норезидентлар томонидан амалга оширилган тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг, эсдалик пул белгилари почта орқали юборилади.



4-БОБ. ЭСДАЛИК ПУЛ БЕЛГИЛАРИНИ

ҚАЙТАРИБ ХАРИД ҚИЛИБ ОЛИШ


11. Қимматбаҳо металлардан тайёрланмаган эсдалик пул белгилари муомаладаги (циркуляцион) пул белгилари билан бир қаторда нақд пулдаги ҳисоб-китобларда ўз номинал қиймати бўйича шохобчалар орқали қабул қилиниши ва муомаладаги пул белгиларига айирбошлаб берилиши мумкин.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш нархи ушбу эсдалик пул белгилари топширилган кундаги қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланадиган чегирмага асосан Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.


12. Шохобчалар томонидан қайтариб харид қилиб олинган қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари уларнинг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик палатаси деб юритилади) томонидан техник экспертизадан (қимматбахо металларнинг миқдорий ҳусусиятларини аниқлашда, яхлитлигини бузиш орқали, яъни ундан қирқиш, пармалаш йўли билан намуна олиб ёки олмасдан тадқиқот қилиш) ўтказилади.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган техник экспертиза учун тўлов Марказий банк ва Асиллик палатаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади ҳамда эсдалик пул белгилари эгаларидан ундирилмайди.


13. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олишда жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади.


14. Далолатнома уч нусхада тузилади, биринчи нусхаси шохобчага, иккинчи нусхаси эсдалик пул белгиси эгасига, учинчи нусхаси эсдалик пул белгиси билан бирга Асиллик палатаси томонидан техник экспертизадан ўтказиш учун Марказий банкнинг масъул вакилига (бундан буён матнда масъул вакил деб юритилади) берилади.


15. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари масъул вакил томонидан Асиллик палатасига техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиниши лозим.


16. Асиллик палатаси далолатнома ва эсдалик пул белгиларни қабул қилиб олганидан сўнг, етти иш кунидан кечиктирмасдан масъул вакилга техник экспертиза якунланганлиги хақидаги ҳабар беради.


17. Марказий банк Асиллик палатасининг техник экспертиза ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномасини олганидан сўнг, қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олган шохобча орқали унинг эгаси билан ҳисоб-китобларни икки иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширади.



5-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН

ЭСДАЛИК ПУЛ БЕЛГИЛАРИНИНГ АСИЛЛИК

СЕРТИФИКАТИ


18. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификати билан бирга муомалага чиқарилади. Асиллик сертификати идентификация серия рақамига эга бўлади.


19. Асиллик сертификати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янгисига алмаштириб берилмайди ҳамда ушбу сертификатга тегишли бўлган эсдалик пул белгилари мазкур Низомга мувофиқ шохобчалар томонидан қайта харид қилиб олинади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Қимматбаҳо металл қийматининг ҳисоб-китоби


1 грамм соф қимматбаҳо металлнинг баҳоси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

PG/UZS = ((P W / Y) * ECB) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда:

PG/UZS - бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;

PW - Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси фиксинг нархи (долл./тр.унц.);

Y - бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 трой унцияси = 31,1035 грамм);

ECB - 1 АҚШ доллари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг сўмга нисбатан ўрнатилган курси.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик

пул белгилари қийматининг ҳисоб-китоби


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари учун сўмда тўланадиган қиймат;

V - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS - бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;

М - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган маржа миқдори (фоизда).






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик

пул белгиларини қайтариб харид қилиб

олиш қийматининг ҳисоб-китоби


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг қайтариб харид қилиб олиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари учун сўмда тўланадиган қиймат;

V - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS - бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;

D - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирма миқдори (фоизда).






Низомга

4-ИЛОВА



Эсдалик пул белгиларини қайтариб

харид қилиб олиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА

______________ (туман) шаҳар

20___ йил "___" ______________

Ушбу далолатнома



(шохобчанинг номи)

           

(ходимнинг Ф.И.О.)

томонидан расмийлаштирилди ва



(турар жой ёки рўйхатдан ўтган манзили)

          


дан

(жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)


қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари қайтариб харид қилиб олиш учун қабул қилинди:

Т/р

Эсдалик пул

белгиси номи

Номинал

қиймати


Металл

ва асиллик

даражаси


Вазни

(граммда)


Сони

(рақамлар

ва сўзлар

билан)



1


2

3

4

5









Мен,



(жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

юқорида кўрсатилган рўйхатни тасдиқлайман ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан техник экспертиза ўтказишга розилик бераман.

(сана)

(имзо)

Қабул қилиб олган ходим





(сана)


(имзо)

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 сентябрь









































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск