ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 574-сон "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 574




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ

ҚИСҚАРТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартириш, маҳсулотлар истеъмолида исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг "экин майдонидан савдо дўконигача" бўлган занжирда қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисида маълумот олиш ҳамда онлайн режимида маҳсулотлар савдосини амалга ошириш имконини берувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ Электрон агросаноат бозори порталини (кейинги ўринларда - Электрон портал) ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Электрон порталнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, улгуржи савдо ташкилотлари бўйича мавжуд қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, захиралари ва етказиб бериш бўййча контрактация шартномалари тўғрисидаги маълумотларнинг реал вақт режимида мониторингини юритиш;

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва уларнинг динамикаси бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини доимий баҳолаш;

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва электрон савдоларни ташкил этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, ҳудудларида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, улгуржи савдо ташкилотлари томонидан мавжуд қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми, захиралари ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тўғрисидаги маълумотларни Электрон порталга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда Электрон порталга доир лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ишга тушириш чораларини кўрсин ҳамда унинг доимий фаолият юритилишини таъминласин;

Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабрга қадар "тест режимида" ишлашини ва 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилишини таъминласин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ҳудудларда Электрон портал фаолиятини 2022 йил 1 январга қадар тўлиқ йўлга қўйишга кўмаклашсин;

в) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Электрон портал фаолиятини ташкил этиш ва юритиш тартибини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ Электрон портални шакллантириш, юритиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш учун масъул орган ҳисобланади;

Электрон портални ишга тушириш ва унинг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Мева-сабзавотларни сақлаш, ташиш ва чакана савдода музлаткичлардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлик субъекти томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, илмий-тадқиқот институтлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти ҳамда Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш, ушбу маҳсулотларни йиғиб олиш ва уларни хайрия тарзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатиш фаолиятини амалга оширувчи "Food Banking" ташкилотлари тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, соҳа бўйича хусусий секторнинг экспертлари ва мутахассислари билан яқиндан ҳамкорликда томорқа хўжалиги эгалари ва истеъмолчилар билан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (етиштириш), ташиш, сақлаш ва истеъмол қилиш даврида озиқ-овқат йўқотишларини қисқартириш чораларини кўриш, исрофгарчиликни олдини олиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишларини амалга оширсин;

маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда умумий овқатланиш ташкилотларида, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда озиқ-овқат маҳсулотларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан сабабсиз исроф қилиниши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан манзилли чоралар кўрсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликлар олдини олишга, шу жумладан умумий овқатланиш шахобчалари озиқ-овқат маҳсулотларини сабабсиз исроф килиш ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган маълумотлар билан жиҳозланиши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар истеъмолчиларни буюртма беришдан олдин огоҳлантириши лозимлиги бўйича суҳбатлар, кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь



































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск