ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 580-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 580



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР

ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛДАГИ 62-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарорига мувофиқ хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити устидан назорат қилиш самарадорлигини ошириш, бюрократик, шу жумладан, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

580-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг

транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат

қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг 4-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Транспорт вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 3-иловада:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Хавфли юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Хавфли юкларнинг транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири имзолайди";


б) 12-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 13-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 14-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 17-банддаги "уч ойни" сўзлари "ўттиз кунни" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь






























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск