ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 582-сон "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонаси чегарасини белгилаш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 582




"МАШИНАСОЗЛИК ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА МАХСУС

САНОАТ ХАБИ" МАХСУС САНОАТ ЗОНАСИ ЧЕГАРАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонаси чегарасини белгилаш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ Андижон вилояти, Андижон туманида "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида "Andijon sanoat xabi" МЧЖ ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" (кейинги ўринларда - Саноат хаби) махсус саноат зонасини бошқариш "Andijon sanoat xabi" МЧЖга юклансин.


3. Қуйидагилар:

"Машинасозлик ва электротехника саноат хаби" махсус саноат зонаси чегарасининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

"Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

Саноат хаби махсус саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун жорий йилда талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарори билан тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади;

б) электр қурилмалари ва тармоқларини қуриш ишларига "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Андижон ҳудудий филиали томонидан тегишли лицензияга (рухсатномага) эга тизим ташкилотлари жалб қилинади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

582-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Машинасозлик ва электротехника саноат хаби"

махсус саноат зонаси чегарасининг тавсифи


Чегара чизиғининг бошланғич 1-нуқтасидан (40°42'59.20"С, 72°18'11.16"В) чап томони Андижон-Асака йўналишидаги катта автомобиль йўли, ўнг томонида "логистика маркази" учун ажратилган ер майдонида жойлашган.


1-нуқтадан (40°42'59.20"С, 72°1841.16"В) чегара чизиғи Андижон-Асака йўналишидаги автомобиль йўли йўналишида 2320 метр масофада 2-нуқтасига қадар чўзилган.


2-нуқтадан (40°41'51.63"С, 72°17'17.31"В) чегара чизиғи фермер хўжалиги ерлари ва "Ахтачи саноат" кичик саноат ҳонаси ҳудудидан 3800 метр масофада 3-нуқтасига қадар чўзилган.


3-нуқтадан (40°42'39.71"С, 72°1748.76"В) чегара чизиғи 1200 метр масофада "Ахтачи саноат" кичик саноат зонаси ҳудуди ва темир йўли 4-нуқтасига қадар чўзилган.


4-нуқтадан (40°43'10.73"С, 72°17'41.33"В) чегара чизиғи 763 метр масофада "логистика маркази" учун ажратилган ер майдонига қадар қизил чизиқ билан белгиланган 1-нуқтасига қадар чўзилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

582-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус

саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация

инфратузилмаси билан таъминлашнинг

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Лойиҳа

қиймати*,

млн сўм


Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш манбаси


Масъул ижрочилар


1.

Электр энергияси 25 МВт кичик станция қуриш ва тармоқ тортиш


дона


1

80 000

2021 йил

декабрь


Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташқи инфратузилма тармоқларини қуриш ишлари учун ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги


км


28

2.

Табиий газ тармоқларини қуриш


км


5,5

2 200

2021 йил

декабрь


"Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


3.

Ичимлик сув иншоотини қуриш ва тармоқларини тортиш


дона


1

11 000

2022 йил

декабрь


Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


км


2,0

4.

Окова сув иншоотини қуриш ва тармоқларини тортиш


дона


1

7 000

2022 йил

декабрь


Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


км


12,0

5.

Алоқа тармоқларини қуриш


км

6,5

200

2021 йил

декабрь


"Ўзбектелеком" АК маблағлари

'Ўзбектелеком" AK


       

*) Лойиҳа қиймати ва қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь


























































Время: 0.0132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск