ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 585-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

585-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда - талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар) томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

Бунда талабгорларнинг иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан таълим кредитлари расмийлаштирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.


4. Ушбу Низом қоидалари:

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ АНИҚЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оила тушунилади;

б) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;

в) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2-4-курсларда таҳсил олаётган мазкур Низомнинг 5-бандидаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб аризани ҳар йили 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.

7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси, турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

8. Ҳар бир давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини 5 календарь иш кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 5 календарь иш куни ичида талабгорларнинг рўйхати, талаб этилган ҳужжатлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, ёхуд турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси) баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

9. Ҳокимликлар томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади. Комиссия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхатини қуйидаги тартибда кўриб чиқади:

Комиссия аъзолари туман (шаҳар)ларга бириктирилади, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиги ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.

Ишчи гуруҳ 5 календарь иш кунида талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ ҳар бир талабгорлар бўйича далолатнома тузади ва Комиссияга тақдим қилади.

Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

Комиссия 5 календарь иш кунида ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, талабгорларнинг тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда талабгорларнинг таҳсил олаётган босқичларини инобатга олиб 150 нафар хотин-қизларни саралаб олади ва баённомани расмийлаштиради ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида тавсияномаларни тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.

10. Комиссия ҳар ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 150 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади.

12. Талабгорларни танлаб олиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган талабгорлар жорий ўқув йили давомида олий таълим муассасасини ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан маҳрум бўладилар.

14. Давлат олий таълим муассасалари:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун таълим кредити олиши зарур бўлган талабгорлар рўйхатини;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ўқишни тамомлаган ва иш жойи билан таъминлаш лозим бўлган талабгорлар рўйхатини доимий яшаш ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма равишда тақдим этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ҳокимликлар танлаб олинган талабгорларнинг ўқиши учун зарур маблағларнинг белгиланган тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини ҳар йили 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларгача, 50 фоизини - 1 январгача, 75 фоизини - 1 апрелгача ва 100 фоизини - 1 июлгача улар талабаликка тавсия этилган давлат олий таълим муассасаларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.


16. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан

тавсиянома бериш комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

4. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори


5. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи


6. Келишувга асосан

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати


7. Келишувга асосан

-

фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили


8. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти


9. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби

      




Низомга

2-ИЛОВА


Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Амалга ошириш механизми


Субъектлар


Бажариш муддатлари


1-босқич


Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш.


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази


Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида




2-босқич


Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш.


Талабгорлар


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида




3-босқич


Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш.


Давлат олий таълим муассасалари


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида




4-босқич


Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш.


Давлат олий таълим муассасалари


Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида




5-босқич


Талабгорларнинг рўйхатини доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5 календарь иш куни ичида




6-босқич


Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.

Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш.


Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия)


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни




7-босқич


Талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш.

Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш.


Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ)


5 календарь иш кунида




8-босқич


Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш.


Комиссия


5 календарь иш кунида




9-босқич


Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.


Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


10 календарь иш кунида






10-босқич


Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш.


Комиссия


Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда




        





Низомга

3-ИЛОВА


Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба

хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун

ТАВСИЯНОМА

ТАВСИЯНОМА

N AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(___________________)

(паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

М.Ў.

________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо)


20___ йил "___"___________

ТАВСИЯНОМА

N AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро ____________________________

________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________ (паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил "___"___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

____________________________________

(Ф.И.О.)

(М.Ў., имзо)


20___ йил "___"___________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь
















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск