ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.08.2021 й. 545-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 августдаги

545-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистои Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ҳамда ташкилий асосларини, шунингдек, раҳбарларининг функционал мажбурияти ва масъулиятини белгилайди.


2. Вазирлик:

Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва илмий фаолият соҳасини ҳамда инновацион фаолиятни бошқариш ва ташкиллаштириш, уни амалга оширишни мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади;

Вазирлар Маҳкамасига, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича - бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади;

илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади.


3. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, қисқартмаси - Инновация вазирлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство инновационного развития Республики Узбекистан, қисқартмаси - Мининновация;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of innovative development of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси - Innovation ministry.


5. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


6. Вазирлик жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 7-уй, 100174.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


7. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари (кейинги ўринларда - Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари);

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

Ёшлар академияси;

Илмий-техник ахборот маркази;

Илғор технологиялар маркази;

Халқаро молекуляр аллергология маркази;

"Яшнобод" инновацион технопарки дирекцияси;

Ёшлар инновация маркази;

Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи.


8. Ҳудудий бошқармалар Вазирликка ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсунади.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИИГ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ, ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм-фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш;

илмий фаолиятга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;

ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш;

инновацион ишланмалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни таъминлаш;

иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотлар ишларини ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш;

илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


10. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш соҳасида:

Глобал инновацион индекс ҳамда бошқа халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга қаратилган "йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ўз муддатида бажарилиши устидан тизимли мониторинг ишларини олиб боради;

халқаро молия институтлари экспертлари, маҳаллий илмий ташкилотлар ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг салоҳиятли мутахассисларини жалб қилган ҳолда инновацион ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқади ва уни амалга оширишни ташкил этади;

инновацион ривожланиш стратегияси учун самарадорликни баҳоловчи мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)га эришиш вазифалари бўйича таклифлар тайёрлайди;

илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирларни тўлиқ ва самарали амалга оширишга тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлайди, масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича ечим ва таклифлар ишлаб чиқади;

илм-фан ва инновациялар соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илмий ва стартап лойиҳалар натижаларини соҳаларга самарали жорий этилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

инновацион ривожланиш соҳасида рақамли технологиялар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

илм-фан ва инновация соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва жорий этиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, хусусан Давлат дастури, фаолият самарадорлиги индикаторлари ва бошқа стратегик вазифаларнинг бажарилишини ўз ваколати доирасида таҳлил қилади, мониторинг қилади ва натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;

мамлакатни инновацион ривожлантириш, глобал индекслар ва халқаро рейтинглар, давлат ва жамият қурилишига илмий ишланмаларни жорий этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;


б) ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш соҳасида:

ҳудудларда инновацион инфратузилмалар (трансфер ва инновация марказлари, кичик инновацион ташкилотлар, бизнес акселератор, бизнес-инкубаторлар, инновацион ва ёшлар технопарклари ва бошқалар)ни ташкил этишга, улар фаолиятини юритишга бевосита кўмаклашади;

ҳудудларни инновацион ривожлантириш концепциялари ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради, фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳаларга буюртмалар портфелига мувофиқ илмий фаолиятга ҳудудий дастурларни танловлар асосида шакллантиради ва амалга оширилишини мониторинг қилади;

ҳудуднинг иқтисодий ва инновацион рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга илғор замонавий технологияларни жорий қилишга кўмаклашади;

ҳудудларнинг соҳа ва тармоқларига юқори технологияларга асосланган илмий ишланмаларни ва лойиҳаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

ҳудудларда ташкил этилган инновацион инфратузилмалар, инновацион ва ёшлар технопарклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ҳудуддаги ёшларни интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини оширишга шароит яратади;

ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари асосида илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга ва технологиялар трансферини ташкил этишга кўмаклашади;

илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ҳудудий узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

ҳудудий илмий ишланмаларни яратиш, қўллаш ва оммалаштириш билан боғлиқ тизимли ишларни ташкил этади;

маҳаллий ахборот маконида илм-фан ва технологиялар асосларини, ютуқларини, шунингдек илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид тегишли тадбирларни таргиб этишни тизимли равишда йўлга қўяди;

ҳудудий инфратузилмаларда ёшларнинг "стартап" лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини оширишга шароит яратади;

ҳудудий инновацион инфратузилмаларда етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник анжуманлар, семинар, тренинг ва ўқув курсларини ташкил этади;

илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш мақсадида илмий ташкилотларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида уларнинг талабномасига асосан илмий лаборатория асбоб-ускуналари харидини белгиланган тартибда ташкил қилади;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигига янги ишланмаларни жорий этиш ва инновацион фаоллигини оширишга оид норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;


в) давлат илмий дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари томонидан хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат буюртмасига киритиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари ва реал эҳтиёжлари бўйича тақдим этилган таклифларни чуқур таҳлил қилади ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш бўйича белгиланган тартибда ва шаклда асосланган таклифлар тайёрлайди;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантиради;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий лойиҳалар танловларини ташкил этади;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловини ўтказади, илмий лойиҳаларни техник экспертизасини ташкил этади ҳамда илмий экспертиза жараёнини мувофиқлаштиради;

танловлардан муваффақиятли ўтган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ҳамда илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари лойиҳаларини тасдиқланишини ташкил этади ва молиялаштиришга тавсия этади;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси бўйича бажариладиган илмий лойиҳаларнинг давлат рўйхатини юритади ва улар юзасидан ҳисоботларни қабул қилади;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг тасдиқланган режага кўра бажарилишини, молиявий маблағларнинг мақсадга мувофиқ сарфланишини, белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилишини ва олинган натижаларнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида мониторинг ўтказади;

республикада фаолият юритадиган илмий ташкилотларнинг илмий инновацион фаолиятини таҳлил қилади ва унинг натижаларига кўра илмий ташкилотларнинг миллий рейтингини ишлаб чиқади;

ёпиқ мавзудаги (махсус йўналишдаги) лойиҳалар бўйича давлат буюртмасини шакллантиради, танловлар натижаларига кўра лойиҳаларни тасдиқлайди ва молиялаштиради ҳамда бажарилаётган лойиҳаларнинг натижалари мониторингини амалга оширади;

хорижий давлатлар билан ҳамкорликда халқаро қўшма илмий лойиҳалар танловларини ташкил этади, танловлардан муваффақиятли ўтган лойиҳаларни молиялаштиради;

давлат илмий дастурларини шакллантиришга оид оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;


г) илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш соҳасида:

инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;

тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг олиб боради;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади;

илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш асосида олий таълим муассасаларининг рейтингини юритади ҳамда рейтинг натижаларига кўра олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)ларга нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тақдимнома тайёрлайди;

олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарларининг (ректор, директор) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича тақдимномалар тайёрлайди;

барча олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларининг фаолияти натижадорлигини ошириш борасида уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгилаш юзасидан ишлаб чиқилган "йўл хариталари"да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мунтазам танқидий муҳокама қилиб боради;

таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият соҳаларини инновацион ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.


д) ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ёшлар академияси аъзоларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини ошириш чораларини кўради;

илмий изланиш олиб боришни истаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш учун имкониятлар яратиш ва янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни олиб боради, ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятда қатнашаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашади;

иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича Ёшлар академиясининг онлайн платформасини юритади ҳамда мунтазам янгилаб боради;

илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, уларни олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг лаборатория базасидан фойдаланишлари учун зарур шарт-шароит яратади;

иқтидорли ва ташаббускор ёшларнинг амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришлари учун имкон яратиш мақсадида лойиҳаларни шакллантиришда кўмаклашади;

илмий ишланмаларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Ёшлар академияси аъзолари ҳамда иқтидорли ва ташаббускор ёшларга патентлаш, илмий ишланмаларни баҳолаш ва сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади;

иқтидорли ва ташаббускор ёшлар томонидан ишлаб чиқилган илғор технологик ишланмалар асосида тажриба намуналарини яратиш ва тайёр маҳсулот босқичига олиб чиқиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди;

Ёшлар академияси аъзолари, иқтидорли ёшлар ва ёш олимларнинг ташаббусларини соддалаштирилган механизмлар асосида рағбатлантириш чораларини кўради;

ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;


e) илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш соҳасида:

илм-фан ва инновацияларни молиялаштиришнинг янги механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва жорий этади;

илмий ва инновацион фаолиятга маблағлар, жумладан банклар ва молия институтларининг инвестициялари ва техник кўмак грантлар маблағларини жалб қилади;

тижорат банклари ва молия ташкилотлари билан илм-фан ютуқлари ва илмий ишланмаларни жорий этишга маблағлар жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;

илмий-инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни венчур молиялаштиришни амалга ошириш бўйича комплекс ишларни амалга оширади;

мамлакатда венчур молиялаштириш учун узоқ муддатли ресурслар манбаси ҳисобланувчи институционал инвесторлар пайдо бўлишини таъминлаш мақсадида қўшимча рағбатлантиришларни яратишга ва мавжуд чекловларни бартараф этишга кўмаклашади;

илмий ва инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий венчур жамғармаларни ва институционал инвесторларни жалб қилиш чораларини кўради;

халқаро техник кўмак ва хорижий грантларни жалб қилиш бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий ташкилотлар ва давлатлар билан музокаралар ўтказиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлайди;

илм-фан соқаси ва инновацион фаолиятга техник кўмак ва хорижий грантларни жалб қилиш ва амалга ошириш юзасидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тизимли ишларни мувофиқлаштиради;

илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт-импорт ва хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.


ж) инновацион ишланмалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни таъминлаш соҳасида:

илмий ва стартап лойиҳаларни молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказади;

лойиҳаларга илова қилинган шаклларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини, зарур имзо, муҳр ва штампларнинг мавжудлигини текширади;

илгари топширилган лойиҳаларга ўхшаш ёки шу мавзуда бажарилган лойиҳаларнинг мавжудлиги ва уларнинг такрорланишини қиёсий таҳлил қилади;

тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг прогноз кўрсаткичлари асосида молиялаштириш ҳажмлари бўйича таклифлар беради;

тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни, техник хатолар ва ноаниқликларни текширади;

тегишли соҳалардаги фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгашларга (ИТК) молиявий-техник экспертиза ва иқтисодий асослаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш жараёнига зарур ҳолларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг тегишли мутахассислари, шу жумладан хорижий экспертларни жалб этади;

ишлаб чиқариш ташкилотларида, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида интеллектуал мулк объектларини татбиқ этиш ва жорий қилиш бўйича зарур шарт-шароит яратишда иштирок этади;

маҳаллий илмий ишланмалар (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари ва бошқалар)га интеллектуал мулк ҳуқуқини тасдиқловчи халқаро патентлар, муаллифлик гувоҳномалари ёки бошқа ҳужжатларни олишга зарурий молиявий ва ташкилий шароитларни яратиш орқали кўмаклашади;

интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган патент ва бошқа ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва жадаллаштириш имконини берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

лойиҳаларни молиявий-иқтисодий экспертизаси ва интеллектуал мулк объектларини татбиқ этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.


з) иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда тармоқ илмий-тадқиқотлар ишларини ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш соҳасида:

иқтисодиёт тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш, жаҳон бозорида рақобатбардош инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали иқтисодиёт тармоқларини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

иқтисодиёт тармоқларининг инновацион ривожланиш стратегияларини, дастурларини ва йўл хариталарини ҳамкорликда ишлаб чиқади ҳамда амалга ошириш чораларини кўради;

иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларини инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш асосида илмий ишланмалар ва янги технологияларни жорий этиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;

тармоқ ташкилотларида инновацион фаолиятга оид иқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш ва яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди;

иқтисодиёт тармоқларининг инновацион фаолияти натижаларини таҳлил қилади ва келгусида ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

иқтисодиётнинг реал секторида инновацион ишланмаларни жорий қилишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасига киритиш учун иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, жумладан ёқилғи-энергетика, геология, кон-металлургия, кимё саноати, экология, электротехника, гидрометеорология ва қурилиш материаллари саноати тармоқлари ташкилотларининг мавжуд муаммолари ва эҳтиёжларини таҳлил қилади ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган илмий-тадқиқотлар бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди;

қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида муқобил ва экологик тоза энергия манбаи - "яшил" водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этишни мувофиқлаштиради;

тармоқ ташкилотларига инновацияларни жорий этиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклифларини ишлаб чиқади;

тармоқлар ва хусусий сектор ташкилотларида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади ҳамда тадқиқот ва тажриба-синов тузилмаларини ривожлантириш чораларини кўради, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида таклифлар тайёрлайди;

ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган янги ишланмаларни тармоқ ташкилотларида саноат даражасида синовларни ўтказишни ташкил этади;

тармоқ ташкилотларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида уларни инновацион ривожлантиришга қаратилган таҳлилларни амалга оширади ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

бажарилаётган амалий ва инновацион лойиҳаларнинг тасдиқланган режага асосан белгиланган талабларга мувофиқ олинган натижаларнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида мониторинг жараёнида истеъмолчи иқтисодиёт тармоқлари вакилларининг иштирокини таъминлайди;

иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, хусусан ёқилғи-энергетика, геология, кон-металлургия, кимё саноати тармоқларини инновацион ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди;


и) янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш соҳасида:

илмий ишланмаларни қўллаган ҳолда яратилган товарларни (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш орқали тижоратлаштиришга кўмаклашади;

таъсисчиси ёки таъсисчиларидан бири устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объектини ёки технологияни киритган ташкилот (аффилланган ташкилот) бўлган тижорат ташкилотларини ташкил этиш орқали тижоратлаштиришга кўмаклашади;

республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида илмий фаолият натижаларини жорий этиш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

юқори технологияли ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга жорий этиладиган янги ишланмаларни молиялаштириш учун тавсия қилади;

илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштиришни молиялаштиради, шунингдек, технологияларни трансфер қилишга кўмаклашади;

стартапларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

стартап экотизимини ривожлантириш мақсадида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатади;

келгусида инкубация ва акселерация жараёнларини ташкил этишда кўмаклашиш ҳамда молиялаштириш билан боғлиқ бўлган истиқболли стартап лойиҳалар учун танловлар ташкил этади;

стартап лойиҳаларни молиялаштиришда ва иштирокчиларининг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишда иштирок этади;

интеллектуал мулк қатнашадиган инновацион бизнес, янги инновацион товарлар, технологик жараёнлар, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жорий этиш чораларини кўради;

ишлаб чиқариш ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича зарур шарт-шароит яратишда иштирок этади;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.


к) илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

Вазирликнинг хорижий алоқаларини ташкил этиш ва таҳлил қилиш, шу жумладан, хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик даражаси ва кўлами, уларнинг халқаро муносабатлар тизимидаги роли ва ўрнидан келиб чиқиб, вазирликнинг хорижий алоқаларда устувор йўналишларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасида инновацияларни кенг миқёсда жорий қилишда илм-фан салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг халқаро тажрибасини қўллаш мақсадида Глобал инновацион индексда юқори ўринларни эгаллаган хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатиш, стажировкалар ташкиллаштириш, халқаро инновацион-инвестицион форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказади;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасида чет эллик шериклар билан келишувларга эришиш, шартномалар тузишни мувофиқлаштиради ва таъминлайди;

хорижий инвестициялар, грантлар, халқаро ва хорижий молия институтларининг маблағларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий фондлар вакиллари билан музокаралар олиб борилишини ва тегишли шартномалар имзоланишини таъминлайди;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасида хорижий шериклар билан музокаралар олиб бориш, тегишли шартномаларни тайёрлаш ва имзолашга кўмаклашади;

Вазирлик раҳбарияти ва таркибий бўлинмалари ходимларининг хорижий сафарларини ташкиллаштириш, расмийлаштириш (виза олиш) билан боғлиқ жараёнларни амалга оширади;

Вазирлик ваколати доирасида хорижий делегациялар билан учрашувлар, халқаро тадбирларни дипломатик протокол талаблари асосида ташкил этади;

республиканинг илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида вазирликнинг фаолиятига тажрибали хорижий маслаҳатчилар ва мутахассисларни жалб қилади;

етакчи хорижий давлатлар, компаниялар ва илмий тадқиқот ташкилотлари билан технологиялар трансферини амалга оширишда кўмаклашади;

илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш, технологиялар трансферини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда тематик лойиҳалар мавзулари бўйича таклифларни кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрлайди.


11. Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) илмий ва инновацион фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

2) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

3) Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;

5) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

6) Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни кўриш;

7) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

8) илмий ва инновацион фаолият соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;

9) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

10) илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, илмий ва инновацион фаолият соҳасидаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

11) илмий ва инновацион фаолият соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда Вазирлик вакилларининг иштирокини таъминлаш;

12) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири (кейинги ўринларда - вазир) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

13) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

14) илмий ва инновацион фаолият соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, илмий ва инновацион фаолиятни янада ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш;

15) илмий ва инновацион фаолият соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.

13. Вазирлик марказий аппарати ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

Вазирлик зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармаларнинг келишилган ҳолда ишлашини ҳамда қуйи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

таркибий бўлинмалар, ҳудудий бошқармалар ва қуйи ташкилотларнинг фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришни ҳамда назоратини, шу жумладан уларнинг қонунчилик ҳужжатлари, идоравий ва идоралараро норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

топшириқлар ва қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳамда ўз ташаббуси билан Вазирлик ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Вазирлик ваколатига тааллуқли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилади.



3-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларинииг

вазифалари ва функциялари


14. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар лойиҳаларини шакллантириш, тасдиқлаш, молиялаштириш ва мониторинг қилишни ташкил этиш;

ҳудудда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш ва унинг замонавий инфратузилмасини яратишга кўмаклашиш;

ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари асосида технологиялар трансферини ташкил этиш;

ҳудуддаги илмий ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, компанияларга илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ҳудудий узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

ҳудудларнинг инновацион ривожланишининг истиқболли устувор стратегик йўналишлари, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли инновацион ривожлантириш прогнозлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш стратегиялари, дастурларини ҳудуднинг салоҳиятини ва янги технологияларга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари ва реал эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари бўйича белгиланган тартибда ва шаклда асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудлардаги олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва республика вилоятларида инновацион инфратузилмани барпо этиш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш;

ҳудуднинг табиий хом ашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда "нисбий устунлиги"ни инобатга олган ҳолда инновацион ривожланишни таъминлашга қаратилган илмий ва инновацион фаолиятга оид ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга ошириш;

янги ва талабгир маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) яратиш бўйича инновацион стартап лойиҳаларни ишлаб чиқишни ва илгари суришни,

шу жумладан ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларинииг илмий салоҳиятидан фойдалаиган ҳолда амалга ошириш;

инновацион маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун инвесторлар ва истеъмолчиларни излаш бўйича ишларни, жумладан инновацион инфратузилма субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали ташкил этиш;

инновацион лойиҳаларни амалга оширувчи ҳудудий инновация марказлари, стартап компаниялар, илмий доиралар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўз ваколатлари доирасида услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

ҳудудий илмий ишланмаларни яратиш, қўллаш ва оммалаштириш билан боғлиқ тизимли ишларни ташкил этиш;

маҳаллий ахборот маконида илм-фан ва технологиялар асосларини, ютуқларини, шунингдек илм-фан ва илмий фаолият соҳасига оид тегишли тадбирларни тарғиб этишни тизимли равишда йўлга қўйиш.


15. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) ҳудуднинг устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш соҳасида:

Глобал инновацион индекс ҳамда бошқа халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга қаратилган "Йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан ўз муддатида бажарилиши устидан тизимли мониторинг ишларини олиб бориш;

ҳудудий иқтисодиётни инновацион ривожланиш стратегиялари учун самарадорликни баҳоловчи мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)га эришиш чораларини кўриш;

илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирларни тўлиқ ва самарали амалга оширишга тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, масъул ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича ечим ва таклифлар ишлаб чиқиш;

илм-фан ва инновациялар соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича илмий ва стартап лойиҳалар натижаларини ҳудуд иқтисодиётига самарали жорий этилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


б) илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш соҳасида:

вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари ва реал эҳтиёжлари бўйича тақдим этилган таклифларни чуқур таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларга буюртмалар бўйича белгиланган тартиб ва шаклда асосланган таклифлар тайёрлаш;

ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган ҳудудий илмий лойиҳалар танловларини ташкил этиш;

илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасидаги фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловини ўтказиш, илмий лойиҳаларнинг техник экспертизасини ташкил этиш ҳамда илмий экспертиза жараёнини мувофиқлаштириш;

танловлардан муваффақиятли ўтган илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар лойиҳаларини тасдиқланишини ташкил этиш ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга тавсия этиш;

илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларнинг давлат рўйхатини юритиш ва улар юзасидан ҳисоботларни қабул қилиш;

илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг тасдиқланган режага кўра бажарилишини, молиявий маблағларнинг мақсадга мувофиқ сарфланишини, белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилишини ва олинган натижаларнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида мониторинг ўтказиш.


в) ҳудудларда илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш соҳасида:

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳудудий илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳудудий олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг олиб бориш;

ҳудудий олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар раҳбарларининг (ректор, директор) илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;


г) ҳудудларда ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида:

ҳудудлардаги Ёшлар академияси аъзоларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш;

ҳудудларда илмий изланиш олиб боришни истаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш учун имкониятлар яратиш ва янги авлод ёш олимларини тайёрлашга кўмаклашиш;

ҳудудлардаги иқтидорли ва ташаббускор ёшларнинг амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришлари учун имкон яратиш мақсадида лойиҳаларни шакллантиришда кўмаклашиш.


д) ҳудудларда янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш соҳасида:

ҳудудларда илмий ишланмаларни қўллаган ҳолда яратилган товарларни (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш усули орқали тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

ҳудудларда таъсисчиси ёки таъсисчиларидан бири устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объектини ёки технологияни киритган ташкилот (аффилланган ташкилот) бўлган тижорат ташкилотларини ташкил этиш орқали тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бошқармаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга жорий этиладиган янги ишланмаларни молиялаштириш учун тавсия қилиш;

ҳудудий стартапларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


16. Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


17. Вазирлик ҳудудий бошқармалари белгиланган тартибда тузилиб, тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари Вазирлик томонидан рўйхатдан ўтказилади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


18. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирликка юклатилган вазифа ва топшириқларни бажариш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда киритиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари, республиканинг чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан тегишли маълумотларни ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқарув органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни бепул асосда давлат статистика органларидан олиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида илмий лойиҳалар ҳамда стартап лойиҳаларни танлаб олиш учун илмий-техник кенгашлар ҳамда танлов комиссияларини ташкил этиш ва танловлар эълон қилиш;

илмий тадқиқотларга ва стартап лойиҳаларга йўналтириш учун бюджет маблағларини тақсимлашда иштирок этиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда йиғилишлар чақириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукуматининг топшириқларига мувофиқ халқаро ташкилотларда давлат манфаатларини ифода этиш ҳамда ўрнатилган тартибда ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида бошқа мамлакатларнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъул идоралари ҳамда илмий институтлари билан бевосита ёки уларнинг қуйи бўғин тузилмалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш;

биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарлар ва хўжалик ашёлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва оргтехникаларни сақлаш ва фойдаланиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминот сотиб олиш бўйича ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги илм-фан ва инновацияларни ривожланиш ҳолатини ўрганиш, инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни тўплаш ҳамда умумлаштириш;

инновацион фаолиятни унинг самарадорлик индикаторлари асосида баҳолаш, илғор технологияларни биринчи навбатда жорий этишни талаб қилувчи тегишли тармоқ ва соҳалар ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш;

ижтимоий-иқтисодий соҳа учун фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш борасида илмий-техник хизматлар кўрсатишга давлат топшириқларини шакллантириш;

илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва технологиялар натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, технологияларни трансфер қилишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

Вазирлик, унинг таркибий бўлинма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилиши ва белгиланган индикаторларга эришишни ҳисобга олган ҳолда уларни моддий-техника базасини яхшилаш, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

илмий ва стартап лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлик ваколатига кирадиган муаммоларни ҳал қилиш учун етакчи олимлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат идоралараро илмий-техник, инновацион кенгашлар, шунингдек, фан ва технологиялар ривожланишининг муҳим йўналишлари бўйича эксперт гуруҳларини тузиш;

Вазирлик ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун илмий ташкилотлар, олим ва мутахассисларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни шартнома асосида ҳамда эксперт сифатида жалб қилиш;

илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораторияларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

республиканинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалари томонидан амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ҳамда лойиҳалари буюртмаларининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқ ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни белгиланган тартибда тасдиқлашга киритиш;

Вазирлик, унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базаси ҳамда ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриш;

Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассислари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Вазирлик:

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада ҳамда самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатининг амалга оширилиши;

тегишли соҳада фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

жорий этилаётган илмий ишланмалар, инновациялар, ғоялар ва технологияларнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳамда Вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг амалга оширилиши сифати, якуний натижалари ҳамда оқибатлари;

тегишли соҳани ривожлантириш ҳамда ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда ҳимоя қилиниши учун жавобгардир.



2-§. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


20. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраш ва олиш;

илм-фан ва инновацион ривожланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш.


21. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари қуйидагиларга мажбур:

қонунчилик ҳужжатлари, вазир ва унинг ўринбосарининг топшириқлари, шунингдек, ҳудудий бошқармага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг тегишли республика дастурлари ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлаган ҳолда ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

ҳудудларнинг илм-фан ва инновацион ривожланиш тенденциялари, ҳудудий ривожланиш дастурлари ва прогнозларининг ижроси тўғрисидаги объектив таҳлилий маълумотларни Вазирликка тақдим этиш.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Қуйидагилар вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ҳамда функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига такдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлаш, тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг бажарилиши устидан тизимли назоратни ташкил этишни таъминлаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, юқори турувчи ташкилотлар топшириқларини ижро этиш;

Вазирлик фаолиятининг айрим йўналишлари ва бўлимларини, шунингдек, қуйи ташкилотларни бошқариш учун вазир ўринбосари ва Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

ўз ваколати доирасида Вазирлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Вазирлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва ходимлар штат жадвалини белгиланган штатлар доирасида тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тизимидаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек экспертларни консультант сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда уларга тегишли иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахеий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансублигидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида Вазирлик ходимлари ҳамда раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


23. Қуйидагилар вазир ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирликнинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ Вазирликнинг тегишли бўлимларини бевосита бошқаришни амалга ошириш;

вазир ўринбосари номенклатурасига киритилган Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни вазир томонидан тасдиқлаш учун тақдим этиш;

вазир номенклатурасига киритилган таркибий бўлинмалар раҳбарларига қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича таклифлар киритиш;

мутасадди бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этиш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, улар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқиш ва имзолаш (виза қўйиш), улар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


24. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

таркибий бўлинма тўғрисидаги тасдиқланган низом доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосари буйруқ ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик ваколати доирасига кирувчи тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб бориш, уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини Вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастур ва чора-тадбирларни сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш;

таркибий бўлинмаларнинг йиллик иш режаларини ишлаб чиқишни таъминлаш, унда кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмага юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда вазир ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

таркибий бўлинма ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳукуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш бўйича вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш;

давлат хизматларининг самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлашга доир таклифларни вазирлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар Вазирликнинг таркибий бўлинмаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳисобланади:

таркибий бўлинма тўғрисидаги тасдиқланган низом доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

мутасадди тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб бориш ва уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини Вазирлик раҳбариятига тақдим этиш.


26. Қуйидагилар Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси фаолиятини, жумладан бўлим бошлиқлари, мутахассисларининг юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ ишларини ташкил этиш;

Вазирликнинг тегишли ҳудудлар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифатли баҳолашни олиб бориш ва Вазирлик раҳбариятига уни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритиш;

Вазирликнинг ҳудудий бошқармасига ходимларни танлаш, рағбатлантириш ва бўлим ходимларига интизомий жазо қўллаш бўйича таклифлар киритиш;

белгиланган тартибда бошқа вазифаларни бажариш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


27. Вазир қуйидагилар учун масъул:

ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш, шунингдек, Вазирлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепцияларнинг натижаларига, уларнинг мамлакат ва ҳудудларнинг инновацион ривожланишига эришиш;

Вазирликда, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ижро интизомига қатъий риоя қилиш.


28. Вазир ўринбосари қуйидагилар учун масъул:

мутасаддилик қиладиган вазирликнинг таркибий тузилмаси ва идоравий мансуб ташкилотларда вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини, шунингдек, уз функционал вазифаларининг бажарилиши таъминлаш;

тегишли йўналишлар бўйича бажарилаётган топшириқларнинг натижадорлиги ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қиладиган вазирликнинг таркибий тузилмаси ва идоравий мансуб ташкилотлари орқали вазирлик ҳуқуқларини самарали амалга ошириш.


29. Марказий аппарат бўлинмаларининг раҳбарлари тегишли бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларнинг, шунингдек, ўз функционал вазифаларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


30. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қонунчилик ҳужжатларини, Вазирлик раҳбариятининг топшириқларини ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши, тегишли ҳудудларни илм-фан ва инновацион ривожлантириш дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш, ҳудудларни ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим этиш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардир.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


31. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


32. Вазир Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарга эга бўлади.


33. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари ўринбосари томонидан бажарилади.


34. Қуйидагилар:

Вазирлик марказий аппарати ходимлари, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари вазир томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



2-§. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг

унга идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


35. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унга идоравий мансуб ташкилотлар ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан қуйидаги масалалар бўйича узвий ҳамкорликни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирликнинг раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатлари сўровларининг ўз вақтида бажарилишини, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ўз муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг бўлинмалари билан илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ўзаро алоқаларини таъминлаш;

ҳудудларда илм-фанни ва инновацияларни ривожланиш динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш, ҳудудларни комплекс инновацион ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни амалга оширишда тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш;

давлат органлари томонидан кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилган норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш;

Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг унга идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


36. Вазирликнинг марказий аппарат бўлинмалари идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар билан ўзининг фаолият йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

идоравий мансуб ташкилотларга ва ҳудудий бошқармаларга топшириқларни етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бўлинмаларнинг бевосита фаолиятига оид масалалар бўйича вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотларига ва ҳудудий бошқармаларига сўровномалар юборади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

мониторинг, ўрганишлар, зарурият туғилганда, ўз ваколати доирасида текширишлар ўтказади, Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш ва натижалари ҳақидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўради;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотларидан ва ҳудудий бошқармалардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастур ва тадбирларни сифатли ишлаб чиқишда Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари иштирокини ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари иштирокини ташкил этади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади.


37. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Вазирлик топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;

бириктирилган соҳадаги қонунчилик ижроси юзасидан фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим қилади;

уларнинг фаолиятини мониторинг, ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қонунбузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритади;

ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.


38. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида келиб чиқадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғи бўйича унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар мазкур муҳокамадан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг ҳайъати, маслаҳат эксперт

ва бошқа маслаҳат органлари


39. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар ва тизимидаги ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазир тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


40. Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

мазкур Низом билан белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг вазифа ва топшириқларини сифатли бажариш;

Вазирликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил қилиш;

Вазирлик фаолиятининг соҳалари бўйича дастурларнинг бажарилиши натижадорлигини мунтазам равишда, лекин ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқиш;

Вазирлик фаолиятига оид масалаларни жойида муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.

Шунингдек, ҳайъат Вазирлик ваколатига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


41. Ҳайъат мажлисига вазирлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


42. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


43. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


44. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.


45. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.


46. Вазирликда таркиби ва низомлари вазир томонидан тасдиқланадиган илмий-техник кенгаш, консультатив ва эксперт гуруҳлари ташкил этилади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


47. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


48. Вазирликнинг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


49. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


50. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услубиёти қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


51. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


52. Илмий-техник ахборот маркази ҳамда Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш уларнинг хўжалик фаолиятидан тушган даромадларини инобатга олган ҳолда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


53. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар тўлаш шартлари Вазирлик ҳайъати томонидан белгиланади ва вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


54. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

2 йилдан 5 йилгача - 0,2;

5 йилдан 10 йилгача - 0,4;

10 йилдан 15 йилгача - 0,6;

15 йилдан 20 йилгача - 0,8;

20 йилдан 25 йилгача - 0,9;

25 йилдан юқори - 1,0.

Соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.


55. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга оширишнинг манбаси бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


56. Вазирлик ҳудудий бошқармалари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, моддий рағбатлантириш ва кўп йиллик хизматлари учун тўловларни амалга ошириш) Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ОЛДИДА ҲИСОБДОРЛИГИ


57. Вазир Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига вазирликнинг фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


58. Вазирлар Маҳкамаси Вазирлик раҳбарлари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг қилади, Вазирлик фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат бошқаруви органлари билан биргаликда инновацион ривожланиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

мамлакатнинг инновацион тараққиёти учун бирламчи зарур бўлган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади, инновацион ривожланиш стратегиясининг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларидаги устувор йўналишларидан келиб чиқиб, аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

инновацион ривожланишнинг энг муҳим йўналишлари ва вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларни мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


59. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилишигача бўлган чоралар кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


60. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август











































































Время: 0.0114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск