ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 16.07.2018 й. ПҚ-3857-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 июлдаги

ПҚ-3857-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат

молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни

тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси номидан (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафиллиги остида жалб этилаётган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) томонидан тўлиқ ёки қисман қарз (кредитлар) ҳисобидан лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг тартибга солади.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан тайёрлаш ва амалга оширишнинг ўзгача тартиби белгиланган ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларга татбиқ этилмайди.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


аванс қарз маблағлари - лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кейинчалик маъқулланган қарз (кредит) суммасига қўшиладиган лойиҳа бўйича молиявий келишувни имзолашдан олдин амалга ошириладиган лойиҳани ёки лойиҳадаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун ХМИ/ХҲМТ томонидан тақдим этилаётган қарз (кредит) маблағлари;


лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи (ЛАОГ) - қонунда белгиланган тартибда лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори томонидан тузиладиган бўлинма (ташкилот);


дастлабки баҳолаш ҳужжати - ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ тайёрланган ва ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳужжатини тайёрлашда таянч бўлиб хизмат қиладиган, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг асосий параметрларини белгилайдиган лойиҳа олди ҳужжати;


қарз музокаралари - Ўзбекистон Республикасининг ваколатли вакиллари ва ХМИ/ХҲМТ ўртасида муҳокама этилаётган ва келишилаётган молиявий битим лойиҳаси ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан қарз (кредит) ажратиш шартлари ва лойиҳа мазмунига доир музокаралар;


қарз (кредит) маблағлари ёки молиялаштириш - лойиҳа ташаббускорига молиявий битим асосида муайян мақсадлар ва аниқ муддатга бериладиган ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит)лари ва пул маблағлари;


харид тартиб-таомиллари - ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича, шу жумладан "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосидаги, ҳаракатлар мажмуи. Харид тартиб-таомиллари харид режасини келишиб олиш санасидан то тузилган контрактларни рўйхатга олиш санасига қадар бўлган даврни ўз ичига олади;


лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) - ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббус билан чиққан давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар;


хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) - Ўзбекистон Республикасида лойиҳаларни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштиришни, амалга ошираётган хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафиллиги остида қарзлари (кредитлари) жалб этилаётган давлат банклари ва тараққиёт жамғармалари, Эксимбанклар;


ижро агентлиги - лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилот (ташкилотлар);


халқаро молия институтлари (ХМИ) - давлатлараро битимлар асосида тузилган, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган молиявий ва иқтисодий ташкилотлар;


лойиҳани амалга ошириш мониторинги - қарорни қабул қилиш жараёнини яхшилаш ҳамда лойиҳа бошқаруви самарадорлигини таъминлаш мақсадида лойиҳани амалга оширилиш доир маълумотларни тизимли тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш;


тармоқ илмий-техник кенгаши (ТИТК) - тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳузурида ташкил этилаётган, лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ва имкониятларни ўрганувчи коллегиал орган. ТИТК йўқлигида, унинг функцияларини ушбу Низомга мувофиқ лойиҳа ташаббускори томонидан тузилган коллегиал орган бажаради;


харидлар режаси - мазкур Низомда белгиланган, зарурият бўлганида, янгиланиши ва ўзгартирилиши мумкин бўлган, ХМИ/ХҲМТ билан келишилган ҳамда лойиҳанинг ТИА қисми ва лойиҳа олди ҳужжати ҳисобланган, лойиҳа бўйича харидларнинг режалаштирилган услуб, тамойил ва асосий параметрлари рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат;


имзо қўювчи - ХМИ/ХҲМТ билан молиявий битимни имзолашга ваколатли вазирлик, идора, ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари;


лойиҳа олди ҳужжатлари - баҳолаш ҳужжати, харидлар режаси, лойиҳанинг ТИА ва харид ҳужжатларини қамраб олган ҳамда таклиф этилган параметрларда лойиҳани амалга оширишнинг имконияти ва мувофиқлигини асослаб берувчи ҳужжатлар;


лойиҳа ҳужжатлари - лойиҳанинг тасдиқланган ТИА асосида ишлаб чиқилаётган ҳамда қурилишнинг смета қиймати, архитектура-шаҳарсозлик ва техник ечимларини қамраб олган ҳужжатлар;


лойиҳа офиси - ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида ЛАОГ ва ижро агентликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) функцияси;

лойиҳа битими - лойиҳа ташаббускори ёки лойиҳа ижро агентлиги билан билан ХМИ/ХҲМТ ўртасидаги битим;


ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича раҳбарлиги - ХМИ/ХҲМТ томонидан тасдиқланган, ХМИ/ХҲМТ лойиҳа бўйича товарлар (ишлар ва хизматлар) харидини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талабларни назарда тутган ҳужжатлар;


қайта кредитлаш тўғрисида битим - лойиҳа доирасида жалб этилган қарз (кредит) маблағларидан фойдаланиш, ҳисобга олиш ва қайтариш мақсадларида тузиш зарурати туғилган қайта кредитлаш тўғрисида битим, агентлик битими, ҳуқуқ ва талабларни бошқача топшириш битими, субсидиар битим, субкредит ёки субқарз битим ёки бошқа битимлар;


Ўзбекистон Республиканинг ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегияси (дастури) - ХМИ/ХҲМТ ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини қамраб олган, Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ билан маълум вақтга мўлжалланган ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи ҳужжат;


техник кўмаклашиш - натурал ва/ёки пул шаклида тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш, илмий ёки бошқа тадқиқотлар, таълим, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, консультацион хизматлар кўрсатиш, асбоб-ускуна ва технологияларни харид қилиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадларда ХМИ/ХҲМТ томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар;


лойиҳанинг техник-иқтисодий асослануви (лойиҳанинг ТИА) - ХМИ/ХҲМТ иштирокида, МФИ/ИПФО услубиётини ҳам ҳисобга олиб тайёрланган ва лойиҳанинг прогноз параметрларини белгилаб берувчи лойиҳа олди ҳужжати;


молиявий битим - лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштиришни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ХМИ/ХҲМТ билан имзоланаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати остида лойиҳа ташаббускорлари томонидан имзоланаётган қарз битими, молиялаштириш тўғрисидаги битим, Истиснаа битими ёки ва бошқа молиявий битимлар;


Ҳукумат комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6042-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси.


2-БОБ. ХМИ/ХҲМТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

СТРАТЕГИЯЛАРИНИ (ДАСТУРЛАРНИ) ТАЙЁРЛАШ

ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган шакл бўйича лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 февралга қадар Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) кейинги уч йилда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар рўйхатини ҳамда 1-1-иловага мувофиқ уларнинг концепциялари ва мақсадли матрицаларини давлат ва инглиз тилларида тақдим этади.

Давлат ташқи қарзи ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш 1-2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Агентлик ХМИ/ХҲМТга тақдим қилиш учун лойиҳа бўйича бошқа маълумотларни ҳам сўраб олиш ҳуқуқига эга.

5. Давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳанинг лойиҳаолди баҳоланиши ўтказилгандан сўнг Агентлик уларни устуворлик жиҳатини инобатга олиб, зарурат бўлганда, малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантиради ва ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига лойиҳаларнинг якуний рўйхатини келишиш учун тақдим этади.

Лойиҳалар рўйхати уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятидан ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришдан келиб чиқиб шакллантирилади.

6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатини шакллантиради ҳамда уни лойиҳалар ташаббускорларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келишиш учун киритади.

Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати тақдим этилган кундан бошлаб бир ҳафта давомида кўриб чиқилади.

7. Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

8. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиялари (дастурлари) ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхати ва молиялаштириш шартларининг мақбуллигини лойиҳалар ташаббускорлари билан келишган ҳолда, ХМИ/ХҲМТ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилаётган қарз (кредит) маблағлари лимитлари доирасида амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Қарз (кредит) суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сўндириш назарда тутилган ҳолатларда, ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари) Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги билан ҳам келишилади.

ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича шакллантирилган стратегиялар (дастурлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.


9. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари)га киритилган лойиҳалар, экспертиза ва бошқа қўшимча тартиб-таомиллар ўтказилмасдан мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурига киритилади.


10. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари)га киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади.

11. Ташаббускор томонидан ХМИ/ХҲМТ иштирокида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш фақат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали амалга оширилади.

Лойиҳалар ташаббускорлари ХМИ/ХҲМТ иштирокида янги лойиҳаларни тайёрлашга оид билдиришларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.


3-БОБ. ЛОЙИҲА ОЛДИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Лойиҳани тайёрлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш ХМИ/ХҲМТ техник кўмаклашиш маблағлари (грант маблағлари), аванс қарз маблағлари, қарз (кредит) маблағлари, лойиҳа ташаббускорининг шахсий маблағлари, шунингдек ушбу лойиҳа ташаббускори учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Агарда ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳани тайёрлаш учун техник кўмак кўрсатиш маблағи ажратилганида, лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомиллари билан назарда тутилган техник кўмак кўрсатиш ёки бошқа шундай ҳужжатни имзолайди.


13. Агарда ХМИ/ХҲМТ талаби бўйича қарз (кредит) маблағларини жалб қилиш масаласини ўрганиш учун лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоби зарур бўлганида, лойиҳа ташаббускори инглиз тилида тузилган лойиҳа низомини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборади, унга кейинчалик ХМИ/ХҲМТга бериш учун зарур бўлган ҳисоб-китобларни илова қилади.

14. Лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳани сифатли тайёрлаш учун жавоб беради ва ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда лойиҳани баҳолашни ташкил қилади, зарурият туғилганида, манфаатдор вазирлик ва идоралар, лойиҳа ва тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилади. ХМИ/ХҲМТ сўровномаси бўйича лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, ХМИ/ХҲМТга маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди. Агарда сўралган маълумотлар махфий характерга эга бўлса, лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ билан сир сақлаш бўйича битимни имзолайди ҳамда зарур бўлган ички тартиб-таомилларни амалга оширади.

Агентлик ХМИ/ХҲМТнинг инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва баҳолаш миссияларида қатнашади, дастлабки баҳолаш ҳужжатини ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганида) тайёрлашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади.

15. Лойиҳани баҳолаш натижаларига кўра, ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳанинг ташаббускори билан биргаликда, лойиҳа ташаббускорининг тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан маъқулланиши назарда тутилган лойиҳанинг дастлабки баҳолаш ҳужжати тайёрланади.

Лойиҳанинг дастлабки баҳолаш ҳужжати ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганида) тайёрланади ҳамда ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини кўрсатган ҳолда, лойиҳанинг қисқача тавсифи;

лойиҳа харажатлари ҳисоб-китобининг тоифалари ҳамда компонентлари кесимида тузилган лойиҳа қийматининг ҳисоб-китоби.

Лойиҳа қийматининг ҳисоб-китоби қурилиш, товар (ишлар ва хизматларни) харид қилиш, шунингдек лойиҳани тайёрлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб шаклланади, шу жумладан жисмоний (ва) ёки нарх харажатларини қоплаш учун захирани яратиш назарда тутилади.

Жисмоний (ва) ёки нарх харажатларини қоплаш учун захира яратиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий нархи, харид қилинаётган товарлар сони ҳамда қурилиш ишларининг ҳажми ўзгариши мумкинлиги билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун назарда тутилган ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан ушбу мақсадлар учун қўлланилаётган услубиётига мувофиқ шакллантирилади.

Тармоқ илмий-техник кенгаши раиси лойиҳанинг тўғри баҳоланиши ва унинг техник-технологик параметрлари учун шахсан жавоб беради.

Зарурият туғилганида лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжатини ўрганиш ва маъқуллаш вақтида лойиҳа ташаббускори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларида назарда тутилган, ХМИ/ХҲМТ билан меморандум ёки бошқа ҳужжатни имзолайди.

16. Лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга ҳамда Агентлик билан келишилган техник топшириқларга мувофиқ лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқади.

Агентлик инвестиция лойиҳаларининг ТИАсини ишлаб чиқишда вариантларни кўриб чиқиш асосида лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни белгилашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулосаси ва таклифларини тақдим этади.

17. ХМИ/ХҲМТ талабига биноан қарз (кредит) маблағларини жалб қилиш мақсадида лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китобини юбориш талаб этилганида, лойиҳанинг ТИАси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ёки ХМИ/ХҲМТ билан келишилган лойиҳа паспорти асосида ишлаб чиқилади.

Лойиҳанинг ТИАси тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланиши талаб этилади.

Лойиҳанинг ТИАси билан биргаликда, лойиҳа ташаббускори грант маблағлари, аванс қарз маблағлари, лойиҳа ташаббускорининг шахсий маблағлари, ушбу мақсадларда лойиҳа ташаббускори учун кўзда тутилган Давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиши мумкин.


18. Лойиҳанинг ТИА экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ўз ваколати доирасида бир вақтнинг ўзида тақдим этилган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддат ичида амалга оширилади.

19. Лойиҳанинг ТИА экспертизаси ва хулосаларни тайёрлаш икки ҳафта муддат ичида амалга оширилади (канцелярия томонидан кириш ҳужжатини рўйхатга олиш санасидан эътиборан):

а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан - лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги бўйича, унинг ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳужжатига, ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегияси (дастурига) ва инвестицион дастурнинг устуворликларига мувофиқлиги бўйича;

б) Молия вазирлиги томонидан - қарз (кредит)ларнинг тўлови бўйича маблағларнинг манбаларини аниқлаш ҳамда режалаштирилаётган бюджет ўтказмаларининг миқдори ва уларнинг мувофиқлиги, қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим қилиш;

Лойиҳанинг ТИА ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар ва хизматлар) нархларининг параметрларини белгилаш, ушбу мақсадларда ХМИ/ХҲМТ томонидан жорий этилган услубиёт ва дастлабки ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.

Лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар ва хизматлар)га нархлар параметрларини инобатга олиб, лойиҳанинг ТИА ва дастлабки ҳисоб-китоблари ҳамда дастлабки баҳолаш ҳужжатини экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил равишда ёки лойиҳа офиси талаби бўйича ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган консалтинг компанияларини жалб қилишга ҳақли.


20. Лойиҳа ташаббускори, экспертиза соҳасида ваколатли органларнинг ижобий хулосасини олганидан кейин ва ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳани молиялаштириш маъқулланганида, икки кун муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутган лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит)ларини сўндириш прогноз жадваллари;

лойиҳа натижалари мониторинги матрицалари;

молиявий битимни имзолаш ваколатлари.

Ҳукумат қарори лойиҳаси мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган экспертиза соҳасида ваколатли органларнинг хулосаси ҳамда лойиҳа ТИАси илова қилиб, уч нусхада киритилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилиш, бюджет маблағларини ажратиш, қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда бошқа преференциялар тақдим этишни кўзда тутган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлайди ва уни белгиланган тартибда киритади.


22. Агарда лойиҳанинг ТИАси бюджет ажратмалари ҳисобидан жалб этилаётган қарз (кредит)ни сўндириш учун маблағлар етишмовчилигини қоплаш кўзда тутилган бўлса, лойиҳанинг тасдиқланган ТИА бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига берилади.

Лойиҳанинг тасдиқланган ТИАси ҳар бир бетида ТИА тасдиқланган актнинг реквизитлари ва штемпель билан мажбурий белги қуйилади.


23. Лойиҳа доирасида 80 фоиздан кўпроқ қарз (кредит) маблағлари тижорат банклари ва бошқа молия ташкилотлари орқали қайта молиялаштириладиган кредит линияларини тақдим қилиш ҳамда институционал ривожланиш лойиҳалари (бюджет ёрдами ва бошқалар) учун лойиҳанинг ТИА ишлаб чиқилиши талаб этилмайди.

Сублойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини (шу жумладан бизнес-режалар ва бошқалар)ишлаб чиқиш, тижорат банклари ва бошқа молия ташкилотлари талаблари бўйича бенефициар танлаш тегишли тижорат банки ёки молия ташкилоти талабларига мувофиқ амалга оширилади.


24. Лойиҳаларнинг тасдиқланган ТИАсига қуйидаги зарур ҳолатларда тузатиш ва қўшимчалар киритилади:

қўшимча молиялаштиришни (қарз ёки кредитлар) ва бошқа молиявий маблағларни (тижорат банклари орқали қарз (кредит)ларни жалб қилиш учун кредит линияларини тақдим қилишдан ташқари) жалб қилиш;

лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган қарз (кредитлар) ва бошқа молиявий маблағларга хизмат кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кўмаклашиш параметрлари ўзгартирилиши;

лойиҳани молиялаштириш манбаларининг ўзгартирилиши;

лойиҳанинг асосий параметрлари ёки бошқа муҳим техник-технологик ечимларининг ўзгартирилиши;

лойиҳа қийматининг тасдиқланган лойиҳа параметрларига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим қарорлари билан назарда тутилган лойиҳанинг тузатиш қилинган ТИАсига ва бошқа ўзгартиришлар киритиш.

Лойиҳаларнинг ТИАсига қуйидаги ҳолларда ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш йўл қуйилмайди:

лойиҳаларни амалга ошириш натижалари бўйича;

лойиҳа номланишини ўзгартириш мақсадида;

лойиҳа қиймати камайганида;

агар лойиҳанинг қиймати 20 фоиздан кўпроқ ошгани, қарз (кредит) маблағларини бериш шартлари ўзгартирилгани ёки лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилгани сабабли молиявий сарф-харажатлар суммаси ошганида;

лойиҳанинг умумий қиймати ўзгармасдан, лойиҳа компонентининг қиймати, харажатлар тоифаси ва молиявий компонентларнинг улуши ҳамда манбалари ўзгарганида, лойиҳа бўйича тежалган маблағлар сарфланганида ҳамда лойиҳа компонентлари ёки харажатлар тоифалари маблағлари қайта тақсимланганда.


25. Лойиҳанинг тасдиқланган ТИАсига ўзгартириш ва қўшимчалар (тузатишлар) киритиш лойиҳанинг тузатиш қилинган ТИАсини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.


26. Тузатиш қилинган лойиҳа ТИАсининг экспертизаси мазкур Низомда кўзда тутилган лойиҳанинг ТИА экспертизаси тартиби асосида амалга оширилади.


27. Ваколатли экспертиза органлари томонидан хулосалар олинганидан кейин, тузатиш қилинган лойиҳа ТИАсини тасдиқлаш мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган тартиб асосида амалга оширилади.


28. Лойиҳанинг ТИАси, лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжатида қайд қилинган техник-технологик ечимлар ва қиймат параметрлари бўйича лойиҳа ташаббускори ва лойиҳани ишлаб чиқишда қатнашаётган лойиҳа институти жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. ЛОЙИҲА БЎЙИЧА ҚАРЗ МУЗОКАРАЛАРИНИ

ОЛИБ БОРИШ ВА МОЛИЯВИЙ БИТИМНИ

ИМЗОЛАШ ТАРТИБИ


29. Лойиҳа бўйича қарз музокаралари ёки лойиҳанинг мазмуни ва харидлар режасини ўз ичига олган молиявий шартлар бўйича музокаралар олиб бориш учун ХМИ/ХҲМТ таклифлари олганидан кейин, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси делегациясини шакллантиради ҳамда қарз бўйича музокаралар олиб бориш муддати, делегация таркиби ва ваколатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ХМИ/ХҲМТ номига тегишли хат юборади.

Лойиҳа ташаббускори раҳбари ёки унинг ўринбосари қарз музокараларини олиб бориш учун делегация раҳбари сифатида тайинланади.

Делегация раҳбари музокаралар баёнини имзолаш, молиявий битимлар, лойиҳа битимлари (зарурат туғилганида), харидлар режаси ва ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ (кейинги ўринларда - лойиҳа бўйича ҳужжатлар) тасдиқланиши керак бўлган бошқа ҳужжатларни дастлабки тарзда имзолаш ваколатига эга.

Ўзбекистон делегацияси таркиби мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ вазирлик ва идоралар вакилларидан шакллантирилади.

Агар ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ баённомани Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги вакили имзолаши керак бўлганида, вазирлик вакили делегация раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланади ҳамда унга делегация раҳбари билан биргаликда баённомани имзолаш ва лойиҳа бўйича ҳужжатларни тасдиқлашга ваколат берилади.

Лойиҳа ташаббускори қарз музокаралари баённомасини имзолашидан олдин ваколатли экспертиза органлари билан лойиҳанинг ТИАси келишиб олинишини таъминлайди.

Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ қарз музокараларини олиб бориш учун ХМИ/ХҲМТ томонидан қарз (кредит) ажратиш учун молиявий шартлар ва бошқа ҳужжатларнинг мақбуллик шаклини юбориш керак бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда ХМИ/ХҲМТ томонидан тегишли шаклларини олганидан сўнг, шартлар мақбуллиги тўғрисида хулоса юборади ёки қарздор номидан тегишли шаклни имзолайди.


30. ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида кўрсатилган ҳолларда, лойиҳа ташаббускори харидлар режасини тайёрлайди ҳамда қарз музокараларидан олдин ёки қарз музокаралари вақтида харидлар режасини муҳокама қилади.

Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида қарз музокараларини ўтказиш назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ташаббускори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиладиган харидлар режасини тайёрлайди.

Харидлар режаси ХМИ/ХҲМТ молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари мавжудлиги тасдиқланганидан кейин (муҳокамаларнинг имзоланган меморандуми ёки баённомалари, хорижий сармоядорлар (ташкилотлар) билан молиявий битимлар, хорижий қарз (кредитлар) ажратилгани тўғрисида хабарномалар, ХМИ/ХҲМТ билан ишлаб чиқилган дастлабки лойиҳалар мавжудлиги ёки молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа маълумотлар ва ҳужжатларнинг мавжудлиги) хариднинг тартиб-таомилларини бошлашдан олдин лойиҳа ташаббускори ва ХМИ/ХҲМТ томонидан (агарда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида харидлар режасини тасдиқлаш назарда тутилган бўлса) харидлар режаси келишилади ва тасдиқланади.


31. Харидлар режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа компонентларининг номи;

бажарилган ва режалаштирилган ҳаракатлар (контрактлар)нинг қисқача тавсифи;

жорий этилаётган харид тартиб-таомилларининг турлари ва услублари;

компонентлар кесимида лойиҳанинг ҳисобланган қиймати;

жалб қилиш ва ўзлаштириш учун режалаштирилган маблағлар миқдори;

харид ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб, контрактларни амалга ошириш, ишлар ва хизматларни бажариш ҳамда товарлар етказишга қадар харидлар муддатлари ва уларнинг асосий босқичлари;

амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, харидлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар.


32. Молиявий битимни имзолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ёки имзо қўювчи шахсга берилган ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.


33. Молиявий битим ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ имзоланади.


34. Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида қарз музокаралари ва молиявий битимни имзолашдан олдин уни тасдиқлаш назарда тутилмаган бўлса, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идораларга молиявий битим лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар беш иш куни давомида молиявий битим лойиҳасини кўриб чиқади ва хулосаларини Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим қилади.

Бунда, молиявий битим лойиҳасида, мажбурий тартибда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг (шу жумладан давлат харидларига оид) фармонлари ва қарорлари билан берилган имтиёзлар ва преференциялар қўлланилиши назарда тутилиши шарт.

Агар Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ХМИ/ХҲМТга маъқул келадиган ижобий хулоса ва фикрлар билдирилган бўлса, молиявий битимнинг охирги версиясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикрлари ўртасида фарқ бўлган тақдирда, молиявий битим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилади.

35. Лойиҳа ташаббускори ўзининг номидан лойиҳа битими ҳамда бошқа битимлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида имзоланиши учун жавобгардир. Битимларни имзолаш масаласи ёки битимлар матнини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш талаб этилмайди.

Лойиҳа ташаббускори имзоланган битимлар доирасида барча мажбуриятларни зиммасига қабул қилади ҳамда уларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун жавобгардир.



5-БОБ. МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ОЧИШ,

ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ БОШЛАШ


36. Лойиҳа ташаббускори ҳамда молиявий битимни имзолаган вазирлик, идора ёки ташкилот раҳбари унинг кучга кириши учун керак бўлган барча шартлар бажарилишини таъминлайди.

Молия битими, қайта кредитлаш тўғрисидаги битим, лойиҳа битими, субсидиар битим, ҳуқуқ ва талабларни ўзгача ўтказиш битими, хат-битимлар ҳамда кучга кириш шарти ҳисобланган юридик хулоса берилиши зарур бўлган бошқа битимлар бўйича юридик хулоса ҳамда давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан имзо қўювчининг сўровномаси ҳамда ХМИ/ХҲМТга мақбул бўлган шаклда, қонунчилик талабларига мувофиқ берилади.


37. Агар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги молиявий битимнинг имзо қўювчиси бўлмаса, имзо қўювчи уни имзолаганидан кейин икки кун муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мазкур молиявий битимнинг нусхасини тақдим қилади.

38. ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан қарз (кредит) маблағларини ечишни амалга ошириш мақсадида (шу жумладан ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит) маблағи ҳисобидан махсус ҳисоб рақамни тўлаш ва тўлдириш) лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан қарз (кредит) маблағларини ечиш учун ваколатли шахсларнинг имзо намуналарини имзо қўювчига киритади.


39. Агар лойиҳада қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш кўзда тутилган бўлса, лойиҳа ташаббускори молиявий битимни имзолаш олдидан уни, зарурият туғилганида, ХМИ/ХҲМТ билан келишиш ҳамда тайёрланишини таъминлайди.

Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим молиявий битим имзоланганидан сандан бошлаб бир ҳафта муддатда имзоланади. Мазкур битим томонларининг қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш жараёнини асоссиз чўзиб юборишига йўл қуйилмайди.


40. ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан маблағ ечиш учун буюртманомалар имзо қўювчи томонидан қарз (кредит) маблағларини ечишга тегишли буюртманомаларни имзолаш ваколати берилган шахслар томонидан имзоланади.



6-БОБ. ЛАОГ ТАШКИЛ ҚИЛИШ, ЛАОГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


41. Лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори ҳукумат қарорига асосан ЛАОГ тузиши мумкин.

Ретроактив асосда ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳамда молиявий битимни имзолаш олдидан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, аванс қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳа тадбирларини бошлашга йўл қуйилади (шу жумладан ЛАОГ ташкил қилиш ҳамда фаолияти билан боғлиқ харажатларни тегишли тўлови билан).


42. Бир хил типдаги (мақсади, вазифалари, субъектлар таркиби, молиялаштириш манбалари бир бирига ўхшаш) лойиҳаларни амалга оширишда бирлаштирилган ЛАОГ тузилиши мумкин ёки лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш функциялари фаолият кўрсатаётган ЛАОГ зиммасига юклатилиши мумкин.

Бирлаштирилган ЛАОГ алоҳида лойиҳа учун ташкил этилган ЛАОГ билан тенг ҳуқуқларга ва худди шундай мажбуриятларга эга ҳисобланади.

Алоҳида лойиҳалар доирасида кредитлардан мақсадли фойдаланиш устидан самарали мониторинг олиб борилишини таъминлаш учун ЛАОГга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ва улар орқали иш ҳақини тўлаш ҳуқуқи берилади.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун очилган ҳисоб рақамларидан ЛАОГнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни сўндириш учун маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.


43. ЛАОГ фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


44. ЛАОГ асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

лойиҳа ташаббускори билан бирга ваколатли органларда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, лойиҳанинг харид ҳужжатларини расмийлаштириш;

лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида қарорлар ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш;

лойиҳани амалга ошириш, имзоланган контрактларни бажариш, молиявий ва бошқа ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланишни мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш;

ўзининг ваколати доирасида ХМИ/ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш;

харид тартиб-таомилларини амалга оширишда харид комиссиясининг ишчи органи сифатида иштирок этиш.


45. Юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ ЛАОГ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

консультантлар сифатида юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;

лойиҳани амалга ошириш масалалари бўйича белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан маълумот олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш ва ўтказиш, ХМИ/ХҲМТ ва бошқа ЛАОГ вакиллари билан лойиҳаларни амалга оширишда муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

ЛАОГ қонунчиликда, шу жумладан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


46. ЛАОГ мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, молиявий битимлар талаблари ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига амал қилиш;

лойиҳа ташаббускори ва лойиҳа офисининг фармойишлари, буйруқлари, қарорлари ва топшириқларини бажариш;

лойиҳа ташаббускори билан лойиҳанинг тасдиқланган параметрлари доирасида ва белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш;

жалб этилган консультантлар ва юқори малакали мутахассисларга кўмаклашиш ва ишини мувофиқлаштириш;

лойиҳани амалга оширишга тааллуқли ахборотларнинг махфийлигига амал қилиш;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш бўйича ҳужжатларни сақлаш, лойиҳа якунлангандан кейин эса - лойиҳа ташаббускорига ҳужжатларни сақлаш учун белгиланган тартибда топшириш.

ЛАОГ қонунчиликда ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


47. ЛАОГ қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

лойиҳани амалга ошириш масалаларига тааллуқли ўзи тайёрлаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги ва сифати учун.


48. ЛАОГни лойиҳа раҳбари бошқаради, лойиҳа раҳбари лойиҳа ташаббускори томонидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, зарурат бўлганда, ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Шу билан бирга, ЛАОГнинг харид қилиш, мониторинг олиб бориш ва молия масалалари бўйича мутахассислари лойиҳа ташаббускори томонидан Агентлик, зарурат бўлганда, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ЛАОГ иш самарадорлигини лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлари бажарилиши ва кредит маблағлари мақсадли ишлатиши юзасидан йил якунларига кўра баҳолайди ва унинг натижалари асосида масъул ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимдан озод этиш бўйича лойиҳа ташаббускорига хулоса киритади.

49. ЛАОГ раҳбари лойиҳани амалга ошириш, тақдим этилган ҳужжатлар ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


50. ЛАОГ ходимлари ўзининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ва иш фаолияти натижалари учун, ички тартиб қоидалари ва меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек, ЛАОГ тасарруфида бўлган мулкка эҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан жавобгар бўлади.


51. ЛАОГ, агар бошқа даврийлик белгиланмаган бўлса, ҳар ойда лойиҳа ташаббускори ва лойиҳа офисига ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган шаклда ҳисобот ва бошқа зарур маълумотларни ҳамда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан олиб борилаётган ишларнинг батафсил аҳволи ва лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар тўғрисида ахборот ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар беради.


52. Лойиҳа офиси лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташаббускори ва ижро агентлиги билан ҳамкорлик қилади.


53. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа низомини ишлаб чиқиш, лойиҳани тайёрлаш, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли бажариш, шунингдек, ЛАОГнинг самарали иш фаолиятини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.



7-БОБ. ХМИ/ХҲМТ ИШТИРОКИДА

ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


54. Лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш лойиҳа офиси томонидан таъминланади.

Мониторинг ўтказиш учун лойиҳа офиси вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


55. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, инвестиция жараёни бошқа иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;

лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган факторларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;

тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга қатъий мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;

ХМИ/ХҲМТ олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш.


56. Ишлаб чиқилаётган, амалга оширилаётган ва бажарилган лойиҳалар мониторинг объектлари ҳисобланади.


57. Мониторинг лойиҳа офиси томонидан қуйидагиларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади:

тасдиқланган ва янгиланган харидлар режаси, тармоқ режалари, натижаларнинг матрицалари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни;

лойиҳалар ташаббускори ва ЛАОГ томонидан тақдим этилаётган тезкор ахборотларни;

марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш масалалари бўйича маълумотларни.


58. ЛАОГ томонидан лойиҳаларни амалга ошириш ва эришилган натижалар бўйича маълумотларни ҳар ойда лойиҳа офисига тақдим қилади, шу жумладан лойиҳа ташаббускори томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичлари тўғрисида ҳамда лойиҳа офиси томонидан сўралган шакллар бўйича физик ҳажмлар ижроси юзасидан маълумотларни ўз ичига олади. ЛАОГ томонидан ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиш ва кейинчалик мониторинг ўтказиш учун харидларнинг янгиланган режасини тақдим этади, унда ўтган йилда бажарилган ишлар ҳажми ҳисобга олинади.

59. Лойиҳалар ташаббускорлари ҳамда ЛАОГ раҳбарлари тақдим этилаётган маълумотлар ишончлилигига шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


60. Лойиҳа бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг мониторингини ўтказиш мақсадида, лойиҳа ташаббускори Агентлик ва ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорликда лойиҳанинг ТИАсига мажбурий киритилаётган мониторинг натижаларининг матрицасини ишлаб чиқади.

ТИА ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускорлари Агентлик ва ХМИ/ХҲМТ билан келишган ҳолда натижалар матрицасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Агентлик лойиҳани амалга ошириш даврида ҳар йил якуни бўйича лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицаси мониторингини юритади ва натижадорлигини баҳолаб боради.

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларига кўра белгиланган тадбирларни асоссиз равишда ўз вақтида бажармаган қарз олувчи ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари иш ҳақининг 30 фоизигача миқдорда ушлаб қолиниши ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

61. Лойиҳаларни амалга ошириш жамланма таҳлили асосида, шунингдек, қўшимча таҳлилий маълумотлар асосида лойиҳа офиси ва Агентлик:

йўналишларни ўрганади, лойиҳаларни амалга оширишда бюрократик тўсиқларни аниқлайди, имтиёзлар ва преференциялар тизими самарадорлигини таҳлил қилади;

инвестицион фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;

инвестицион жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган ҳукумат қарорларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил қилади;

лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

лойиҳани ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун бошқа тадбирларни ташкил қилади;

ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда доимий асосда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ривожланиши, шу жумладан уларни амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилади.


62. Мониторинг натижалари лойиҳа офиси томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



8-БОБ. ХАРИДЛАР ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


63. Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати остида жалб қилинган, ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар доирасида, харидлар тартиб-таомилларини ташкил қилиш соҳасида ҳуқуқий муносабатлар, ХМИ/ХҲМТга маъқул келган харидлар бўйича йўриқномалар билан, улар йўқлигида - молиявий битимларнинг шартлари ҳамда харидлар режаси билан тартибга солинади.


64. Маҳаллий корхоналар тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш назарда тутилган, ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича хорижий валютани олиш ҳуқуқига эга.


65. ХМИ/ХҲМТнинг молиялаштириш миқдори ва манбалари мавжудлиги ҳақида тасдиқномалар бўлганида харидлар ўша ҳажмгагина эълон қилиниши мумкин (музокараларнинг имзоланган меморандумлари ёки баённомалари, хорижий кредиторлар билан кредит битимлари, хорижий қарзлар (кредитлар) ажратилаётгани ёки ХМИ/ХҲМТ билан лойиҳа дастлабки тартибда ишлаб чиқилгани тўғрисида хабарномалар ва бошқалар).

Агарда ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларида молиявий битимни имзолашдан олдин харидлар тартиб-таомилларини ташкил қилиш назарда тутилган бўлса, лойиҳа ташаббускори мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳамда харидлар режаси тасдиқлангандан кейин лойиҳа ташаббускори харид тартиб-таомилларини бошлаши мумкин.

66. Харидлар тартиб-таомилларига риоя этилишини таъминлаш, харидлар қатнашчиларининг буюртмалари (таклифларини) тартибга солиш ва холис баҳолашда белгиланган мезонларга мувофиқ, лойиҳа ташаббускори раҳбари (ижро агентлиги) лойиҳа офиси раҳбари билан келишилган ҳолда харид тартиб-таомилларини амалга оширувчи доимий ишчи органи ҳисобланаётган ҳамда аъзолар сони тоқ сондан иборат (камида 7 нафар) харид комиссияси тасдиқланади.

Харид комиссияси таркибига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари билан бирга:

лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги);

Агентлик;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакиллари киритилади.

Агар харидлар тартиб-таомиллари доирасида қурилиш ишларини олиб бориш назарда тутилмаган бўлса, харид комиссияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакилининг иштироки талаб этилмайди, унинг ўрнига ТИТК вакили қатнашади.

Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) вакиллари сони харид комиссиянинг умумий таркибида 30 фоиздан ошмаслиги лозим.

Харид комиссияси лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) раҳбари томонидан бошқарилади.

Харид комиссияси аъзолари, лойиҳа ташаббускорлари, ЛАОГ ходимлари ва ваколатли органлар билан бир қаторда амалга оширилаётган харид тартиб-таомилларининг сифати ва холислиги учун шахсан жавоб берадилар.


67. Харид комиссияси:

ХМИ/ХҲМТ розилиги олинганидан кейин (агарда молия битими шартлари, қўлланмалар ва талабларда шундай розилик олиш кўрсатилган бўлса) беш иш кунидан ошмаган муддатга харид ҳужжатлари, шу жумладан харид тартиб-таомилларида иштирок этиш учун таклифнома ёки харидлар тўғрисида эълон матнларини келишиб олади;

ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича қўлланмаларга мувофиқ, харидлар қатнашчиларининг буюртмалар (таклифлар) бериш ва расмийлаштириш талабларини белгилайди;

ЛАОГ томонидан амалга оширилган дастлабки малакавий танлаб олиш (агарда харид ҳужжатлари шартларида ушбу кўрсатилган бўлса) натижаларини тасдиқлайди;

ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича қўлланмалар (тартиб-таомиллари ва/ёки шартларига) мувофиқ ҳамда харид ҳужжатларида уларни кўрсатиб, конвертларни очиш, кўриб чиқиш ва баҳолаш тартиб-таомиллари ҳамда махфийликка риоя қилган ҳолда уларни сақлаш тартибини белгилайди;

савдолар қатнашчиларининг буюртмалари (таклифлари) қабул қилиш ва кўриб чиқиш муддатларини белгилайди;

буюртма (таклифларни)ни қабул қилиш ва муддатларини узайтириш бўйича қарор қабул қилади;

харид тартиб-таомиллари амалга оширилган ёки амалга оширилмаган деб топиш ҳақида ёки объектив сабаблар асосида беш иш кунидан ошмаган муддатда янги тендер (ретендер) эълон қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

харид тартиб-таомиллари талабларига мувофиқ ХМИ/ХҲМТ амалга оширилган деб топилганида контрактларни тузиш муддатларини белгилайди.


68. Харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш мақсадида лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги):

ХМИ/ХҲМТ билан келишилган харидлар режасини амалга ошириш бўйича керакли қарорлар ва ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминлайди;

тендер таклифларини баҳолаш, техник вазифалар, спецификациялар ва зарур харид ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш учун жалб этилаётган экспертлар ва консультантлар билан шартномалар тузади;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни сарфлайди;

харид комиссиясига буюртмалар (таклифларни) тақдим қилиш муддатларини узайтириш бўйича таклифлар киритади.

Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) бошқа функцияларни ҳам амалга ошириш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ҳамда имзоланган шартномалар асосида мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.


69. ЛАОГ ёки Агентлик (тегишли лойиҳалар бўйича) харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш учун масъул орган (кейинги ўринларда - ишчи орган)ҳисобланади. Агар лойиҳани амалга ошириш доирасида ЛАОГ тузиш назарда тутилмаган бўлса, унда лойиҳа ташаббускори томонидан тайинланган консалтинг компанияси ёки у томонидан ташкил этилган масъул гуруҳ ишчи орган вазифасини бажаради.

70. Ишчи орган лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) билан келишиб:

харид ҳужжатларини ишлаб чиқади, расмийлаштиради ва келишиб олади, дастлабки малакавий танлаб олишни ташкил қилади ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ келиб тушаётган буюртмалар (таклифларнинг) эксперт баҳосини амалга оширади;

харидлар санасини эълон қилишдан ёки иштирок этиш тўғрисида таклифномани юборишдан етти кун олдин харид комиссияси кўриб чиқиши учун харид ҳужжатларини юборади;

харид комиссияси аъзоларига харид тартиб-таомиллари билан боғлиқ махфий ҳужжатлар юборилишини таъминлайди;

харид комиссияси баённомаси (қарори) тасдиқлангани ва ХМИ/ХҲМТ томонидан маъқулланганидан кейин харид тартиб-таомиллари ғолиблари билан музокаралар ўтказади;

оммавий ахборот воситаларида эълонлар жойлаштиради ва/ёки таклифномалар юборилишини амалга оширади;

жалб этилаётган экспертлар ва консультантлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

агар харид тендер ҳужжатларида кўрсатилган бўлса, тендер олдидан учрашувлар ташкил қилади;

белгиланган тартибда харид иштирокчисининг мақбул таклифини шакллантиради ҳамда харид шартларини тушунтириш мақсадида ёзишмалар олиб боради;

ўтказилган харид тартиб-таомилларининг натижаларига кўра харид қатнашчиларидан келиб тушаётган эътирозлар ва шикоятларга жавоб қайтаради;

даъвогарларни харид (тендер) ҳужжатлари билан таништиради;

харид тартиб-таомиллари иштирокчиларидан аризалар ва буюртмалар (таклифлар) қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;

харид комиссияси йиғилишлари баённомаларини расмийлаштиради;

харид тартиб-таомиллари амалга ошган ёки амалга ошмаган деб эътироф этиш ёки янги тендер (ретендерни) эълон қилиш тўғрисидаги қарорни харид комиссиясига тасдиқлаш ҳамда ХМИ/ХҲМТга маъқуллаш учун киритади;

харид қатнашчиларидан буюртмалар (таклифларни) ўрганиш, баҳолаш ҳамда солиштириш учун тақдим этилган буюртмалар (таклифлар) бўйича сўровномалар юборади ва ёзма равишда қўшимча ахборот ҳамда тушунтиришлар олади.


71. Харид тартиб-таомиллари бошланган санаси этиб махсус порталларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълоннинг расман чоп этилган ёки ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ харид қатнашчисига почта орқали, телефакс ёки бошқа шаклда расман хабар (таклифнома) юборилган сана ҳисобланади.


72. Ишчи орган келиб тушган буюртмалар/таклифлар асосида иштирокчиларни дастлабки малакавий танлаб олиш учун материалларни йиғади ва тизимлаштиради.


73. Харид комиссияси ваёки ХМИ/ХҲМТ харид жараёнида иштирок этишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади, ушбу қарор ҳақида ишчи орган харид қатнашчиларини ёзма равишда хабардор қилади.


74. Барча ҳужжатлар уларни қабул қилиш санаси ва вақти қабул қилувчи ва топширувчининг имзолари билан рўйхатга олиш дафтарида қайд қилинади. Рўйхатга олиш дафтари тикилган, рақамланган ва ишчи орган муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.


75. Рўйхатга олиш дафтари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тартиб рақами;

рўйхатга олинаётган ҳужжат номи ва унинг асосий маълумотлари билан;

тақдим этилган ҳужжатлар сони (муҳрланган пакетлар);

ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш санаси ва вақти;

ҳужжатни имзо билан топширувчи ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар, шу жумладан унинг лавозими ёки ҳужжатни етказиб берувчи курьерлик хизмати номланиши ва рўйхат рақами;

ҳужжатни имзо билан қабул қилувчи ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар, шу жумладан унинг лавозими ёки ҳужжат канцелярияда қабул қилинган рўйхат рақами.


76. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирок этиши шарти билан ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда харид ҳужжатларида белгиланган муддатларда буюртмалар (таклифларни) очишда, харид комиссияси йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлиши талаб этилмайди.

77. Харид комиссияси томонидан барча келиб тушган таклифлар рад этилганида, ишчи орган рад этиш сабабларини таҳлил қилади ва такрорий харид такрорий тартиб-таомиллари олдидан харид ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритади.


78. Харидларда иштирок этиш тўғрисида таклиф белгиланган тартибда эълон қилинганида ҳамда малакавий мезонлар сабабсиз чекланмаган ҳолда, харидлар тартиб-таомилларининг натижалари бўйича битта таклиф келиб тушганида, улар ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ ҳақиқий деб топилиши мумкин.


79. Харидларнинг натижаси ва баҳоланиши ҳисоботлари ХМИ/ХҲМТ учун мақбул шаклда тузилади ва харид комиссияси қарори билан тасдиқланади.


80. Баҳолаш натижалари расман эълон қилинмагунга қадар, буюртмалар (таклифларни) кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар баҳолаш тартиб-таомилларига расман алоқаси бўлмаган шахслар ҳамда харидлар иштирокчиларига маълум қилинмайди.

Харид комиссияси аъзолари ва жалб этилган экспертлар, лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги), ЛАОГ маълумотлар ошкор этилмаслиги учун жавобгар ҳисобланадилар.


81. Харид комиссияси йиғилишлари ва қабул қилган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади, баённомалар харид комиссиясининг ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда харид комиссияси раиси томонидан йиғилиш ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан тасдиқланади.

Баённомани имзолашдан олдин баҳолаш натижалари бўйича ҳисобот ХМИ/ХҲМТ томонидан маъқулланган бўлиши керак.

Ишчи орган баённома тасдиқланган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, баённома нусхасини маъқуллаш ёки маълумот учун ХМИ/ХҲМТга юборади.


82. ХМИ/ХҲМТ ва харид комиссияси билан келишилганида, буюртмалар (таклифларни) баҳолаш натижалари контракт тузилганидан кейин уч кун ичида ишчи орган томонидан махсус порталларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


83. Ўтказилган харидлар тартиб-таомиллари натижалари бўйича тузилган контрактлар, шунингдек, уларга тузатишлар ва қўшимчалар имзоланган кундан бошлаб ёки контрактларда кўрсатилган бошқа шартлар бажарилганида, жумладан экспертизани ўтказмасдан, кейинчалик мониторинг қилиш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ҳисобга олинадиган ХМИ/ХҲМТ талабларига зид бўлмаганида кучга киради.

84. Тузилган контрактларни ҳисобга олиш мақсадида лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) контракт тузилган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда ариза;

тузилган контрактнинг асл нусхаси;

тузилган контрактнинг нусхаси (белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган);

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан лойиҳа ташаббускори юридик хизматининг контракт бўйича ҳуқуқий хулосаси;

агар бу ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ томонидан баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботнинг маъқулланганлиги;

томонларнинг контракт тузишга ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (устав, ишончнома ва бошқалар);

харид комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва харид комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баҳолаш натижалари бўйича баённоманинг нусхаси;

амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сўровномасига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳужжат ёки маълумотлар.

Тузилган контракт бир неча тилда расмийлаштирилганида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига барча тилларда расмийлаштирилган контрактларнинг асл нусхалари ва бошқа нусхалари тақдим этилади.

85. Контрактларга қўшимча битимлар қўшимча харид тартиб-таомилларини амалга оширмасдан, Агентлик билан келишилган ҳолда ҳамда ХМИ/ХҲМТ розилиги билан қуйидаги ҳолларда тузилади:

контракт шартларида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш;

ишлар ҳажми ва/ёки контракт қиймати тузилган контракт умумий ҳажми ва/ёки умумий қийматининг 15 фоизидан ошмаган миқдорда ўзгарганда.

Шунингдек, қўшимча битим ҳам келгусида экспертизадан ўтказмасдан мониторинг ўтказиш мақсадларида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ҳисобга олинади.

86. Тузилган қўшимча битимни ҳисобга олиш учун лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) қўшимча битим имзоланган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган шаклда ариза;

тузилган қўшимча битимнинг асл нусхаси;

тузилган қўшимча битимнинг нусхаси (белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган);

қўшимча битим бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан лойиҳа ташаббускори юридик хизматининг ҳуқуқий хулосаси;

агар бу ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ томонидан қўшимча битим тузилишининг маъқулланганлиги;

томонларнинг қўшимча битим тузишга ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (устав, ишончнома ва бошқалар);

Агентлик билан қўшимча битим имзолашни келишилганлиги;

амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сўровномасига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳужжат ёки маълумотларни.

Тузилган қўшимча битим бир неча тилда расмийлаштирилганида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига барча тилларда расмийлаштирилган қўшимча битимнинг асл ва бошқа нусхалари тақдим этилади.

87. Мазкур Низом билан назарда тутилган харид тартиб-таомиллари ХМИ/ХҲМТ грант маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги харидларга нисбатан жорий этилади.

Мазкур Низом билан назарда тутилган харидлар тартиб-таомиллари ХМИ/ХҲМТ маблағларини қайта молиялаштираётган тижорат банклари ва бошқа молиявий ташкилотлар томонидан бенефициар танлайдиган лойиҳалар доирасидаги харидларга қўлланилмайди.



9-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ


88. ХМИ/ХҲМТ миссиялари ва вакилларини кутиб олиш ишчи жадваллари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг натижаларига кўра Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вазирлик, идора ва ташкилотларга улар билан режалаштирилган учрашувлар тўғрисида хабар беради. Мазкур хабарномалар вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Агар ХМИ/ХҲМТ миссиялари ва вакиллари ташрифларини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси учун харажатлар келтириб чиқарса, учрашув ва қабуллар жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.


89. Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини узайтириш (қарз ёки кредитларни сўндириш), харажатларни тоифалар ва лойиҳа компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш, лойиҳа бўйича тежалган маблағлардан фойдаланиш, фойдаланилмаган қарз (кредит) маблағларини бекор қилиш, лойиҳа ҳужжатлари ва молиявий битимларга ўзгартириш киритиш масалалари қуйидаги тартибда ҳал этилади:

лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига илова хати билан бирга, қиймати ва харажатларини кўрсатиб, батафсил маълумот киритади, шунингдек, Молия вазирлигига - лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилганида, жалб қилинадиган ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит) маблағларига хизмат кўрсатиш бўйича тўланадиган маблағ суммасига кейинчалик таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганида;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги таклифни кўриб чиқади ва,агар лойиҳа ташаббускоридан сўровнома келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида ёзма шаклдаги хулоса кўринишида тақдим этилган Молия вазирлиги ёки лойиҳа ташаббускорининг позицияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фикрига мос келса, Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ХМИ/ХҲМТига тегишли сўровнома юборилади. Агар ХМИ/ХҲМТга қоидалари ва тартиб-таомилларида имзо қўювчи томонидан тегишли сўровномани юбориш назарда тутилган бўлса, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлигидан ижобий хулоса келиб тушган санадан бошлаб икки кун муддат ичида имзо қўювчига хабарнома юборади. Имзо қўювчи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан хабарнома олган кунидан бошлаб икки кун мобайнида ХМИ/ХҲМТга тегишли сўровномани юборади. Зарурият туғилганда, имзо қўювчи ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини олган санадан беш иш куни ичида келиб тушган ушбу молиявий битим ва лойиҳа бўйича бошқа битимларга ўзгартириш ва қўшимчаларни расмийлаштиради;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлигининг фикрлари бир-бирига тўғри келмаганида, лойиҳа ташаббускори мазкур масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) таклифлари маъқул бўлганида, уларни кўриб чиқади ва сўровнома келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида розилиги тўғрисида тегишли резолюцияни тақдим қилади ва зарурият туғилганида имзо қўювчи ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига (ХМИ/ХҲМТ талабларидан келиб чиқиб) ХМИ/ХҲМТга тегишли сўровнома юбориш тўғрисида топшириқ беради.

90. Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ер участкалари олиб қўйилганда компенсация тўлашда, уй-жойлар, бошқа иншоотлар ва экинларни бузишда, коррупцияга қарши курашиш ҳамда молиявий битимларда ҳаволалар мавжуд бошқа масалалар бўйича молиявий битим ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоида ва тартиб-таомиллари бажарилишини таъминлайди.



10-БОБ. ЛОЙИҲАНИ ЯКУНЛАШ


91. Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) лойиҳа якунланган санадан бошлаб уч ой муддат ичида лойиҳа якунлангани тўғрисида ҳисобот тайёрлайди. Агарда ХМИ/ХҲМТ билан тузилган молиявий битимнинг шартлари бўйича мазкур ҳисоботни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш талаб этилганида, лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган шакл ва муддатларда ҳисобот тайёрлайди. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботини ХМИ/ХҲМТга ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборади.

92. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа бўйича бажарилган чора-тадбирларни ўрганиш учун, шу жумладан бошқа вазирлик, идора ва лойиҳа институтларидан жалб этилган мутахассисларни юборади ва ўрганиш натижалари бўйича лойиҳа ташаббускори (ижро агентлигига) лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботга хулоса беради ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.

93. Агентлик лойиҳа фойдаланишга топширилгандан сўнг, зарурат бўлганда, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 5 йил давомида йилда камида бир маротаба лойиҳа ҳудудига чиқиб, тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлар бажарилиши юзасидан мониторинг ва баҳолаш ишларини амалга оширади.

94. ХМИ/ХҲМТ томонидан амалга оширилган лойиҳа натижаларини мустақил баҳолашда, Агентлик ва лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ходимлари мустақил баҳолашда миссияни кузатишни таъминлайди ҳамда унинг иш фаолиятида бевосита иштирок этади.


11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


95. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ваколатли органлар ва ташкилотларнинг кира олишини таъминловчи, харидлар тартиб-таомиллари натижалари, шунингдек, лойиҳа, лойиҳа олди ва харид ҳужжатларини мажбурий эълон қилишни назарда тутувчи ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни мониторинг қилиш электрон тизимининг ишлашини таъминлайди.


96. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



ХМИ/ХҲМТ иштирокида истиқболли ва амалга

ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа номланиши


Тахминий қарзлар

суммаси


Молиялаштириш

тахминий

манбалари / товарлар

хизматларни афзал

етказиб берувчилар


Устуворлик

қори, ўрта, паст)










      





Низомга

1-1-ИЛОВА


Лойиҳа концепцияси

1-БОБ. ЛОЙИҲА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Лойиҳа номи



Лойиҳа соҳани ривожлантириш стратегиясига боғлиқлиги(1)

(концепция номи ва лойиҳа стратегияси доирасида ҳал қилинадиган вазифа(лар)



Лойиҳа соҳаси



Лойиҳани амалга ошириш жойи



Лойиҳанинг ташаббускори (буюртмачиси)

(номи, СТИР, манзили, телефони)



Лойиҳа (лойиҳа офиси) раҳбари



2-БОБ. ЛОЙИҲА ТАВСИФИ

Таклиф этилаётган молиялаштириш режаси:

(лойиҳа суммаси ва кўзда тутилаётган молиялаштириш манбаи)



Лойиҳани амалга ошириш:



Лойиҳани амалга ошириш асослари

(шу жумладан, лойиҳани бошлаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар)



Лойиҳа тавсифи (лойиҳага кирган ишлар тавсифи)



Лойиҳа самарадорлиги

а) харажат-фойда таҳлили кўрсаткичлари(2) (NPV, IRR)

б) харажат-фойда таҳлили кўрсаткичлари(3)

Ўзини оқлаш муддати даври:



Кутилаётган лойиҳа хатарлари



Харажат турлари:

- Ускуналар;

- Қурилиш-монтаж ишлари;

- Бошқа харажатлар



3-БОБ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ НАТИЖАСИДА

ЭРИШИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ЎЛЧАНАДИГАН

НАТИЖАЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ МАТРИЦАСИ

Лойиҳа мақсадлари



Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларнинг йиллар бўйича тақсимоти


Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Давр (йиллар бўйича)


20__


20__


20__


20__


20__











Лойиҳа натижалари










            

1) Лойиҳа нима учун миллий ва соҳавий режалаштириш, стратегик ва макроиқтисодий эҳтиёжлар нуқтаи назаридан зарурлигини тушунтириш талаб этилади.


2) Харажатлар-фойда таҳлили дисконтланган пул оқимларини таҳлил қилиш орқали вақт ўтиши билан инвестицияларнинг қайтарилишини баҳолаш имконини беради (ҳисоблаш учун ишлатиладиган ўлчов бирликлари: лойиҳа қиймати - пул ҳисобида; лойиҳа натижаси - пул ҳисобида).


3) Харажатлар-фойда таҳлили нисбий харажатлар ва натижалар асосида бир хил натижаларга олиб келадиган турли вариантлар харажатларини таққослайди.






Низомга

1-2-ИЛОВА


Давлат ташқи қарзи ҳисобига лойиҳаларни

амалга ошириш тартиби

СХЕМАСИ

Т/р

Тадбир номи


Муддат


Масъул ижрочилар


1-босқич. Лойиҳани шакллантириш

1.

Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш (паспорт)


Зарур ҳолатда

Лойиҳа ташаббускори

2.

Лойиҳа концепциясини Соҳавий илмий техник кенгаш билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

3.

Лойиҳа концепциясини халқ депутатлар Кенгаши билан келишиш


Ҳар йили

1 январгача


Лойиҳа ташаббускори, маҳаллий ҳокимиятлар


4.

Лойиҳа концепциясини келишиш учун Агентликка киритиш


Ҳар йили

1 февралгача


Лойиҳа ташаббускори


5.

Агентлик давлат ташқи қарзи томонидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳани олдиндан баҳолашни ўтказгач, уларнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантириш ва лойиҳаларнинг якуний рўйхатини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига келишиш учун киритиш


Ҳар йили

1 мартгача

Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (Агентлик)

6.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи қарз ҳисобига амалга ошириш учун истиқболли ва таклиф этилаётган лойиҳаларнинг жамлама рўйхатини сўнгги келишиш учун лойиҳа ташаббускорларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этиш


Ҳар йили

1 апрелгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7.

Йиғма рўйхатни кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим қилиш


7 кун

Лойиҳалар ташаббускорлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


8.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лойиҳалар концепциясини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш


Тегишли

таклифлар

йиғилгандан

сўнг 7 кун

ичида


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси


9.

ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича шакллантирилган стратегиялар (дастурларни) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш


Белгиланган

тартибда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси


10.

ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегияларига (дастурларига) киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда амалга оширилади.

ХМИ/ХҲМТ лойиҳанинг тайёрланишини бошлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ХМИ/ХҲМТга сўровнома юборилади


Белгиланган

тартибда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2-босқич. Лойиҳанинг техник-иқтисодий

асосномасини тасдиқланиш жараёни

11..

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш учун Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва соҳавий илмий-техник кенгаш билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

12.

Ишлаб чиқилган техник топшириқни ваколатли органлар билан келишиш


Белгиланган

муддатда


Агентлик

13.

ХМИ/ХҲМТ миссияси билан лойиҳани тайёрлашни бошлаш


Белгиланган

муддатда


Агентлик

14.

Тасдиқланган техник топшириққа ва ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳисоботга асосан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

15.

Ишлаб чиқилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини соҳавий илмий-техник кенгаш билан келишиш


14 кун

Лойиҳа ташаббускори, соҳавий илмий-техник кенгаш


16.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини бир вақтнинг ўзида тегишли ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш


14 кун


Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


17.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори

3-босқич. Қарз келишувини имзолаш жараёни*

18.

ХМИ/ХҲМТ билан қарз келишуви лойиҳаси шартларини кўриб чиқиш, музокаралар ўтказиш ва баённомани имзолаш


Белгиланган

муддатда


Лойиҳа ташаббускори, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Агентлик


19.

ХМИ/ХҲМТнинг директорлар кенгаши томонидан лойиҳанинг маъқулланиши


Белгиланган

муддатда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори


20.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини тасдиқлаш


Белгиланган

муддатда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятлари


21.

Ҳукумат ва ХМИ/ХҲМТ ўртасида қарз келишувини имзолаш


Белгиланган

муддатда


Молия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори


22.

Ҳукумат номидан қарз келишувига юридик хулосани ХМИ/ХҲМТга тақдим этиш


Белгиланган

муддатда


Адлия вазирлиги, лойиҳа ташаббускори, Молия вазирлиги


4-босқич. Лойиҳалаштириш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш учун

ғолиб компанияларни, пудратчи ташкилотларни ва технологик

ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш жараёни

23.

Харид ҳужжатини ишлаб чиқиш


график асосида

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик


24.

Харид ҳужжатини келишиш ва эълон бериш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик, Соҳавий харид комиссияси, ХМИ/ХҲМТ


25.

Тендер олдидан учрашувлар ўтказиш, эълон қилинган тендер шартлари ва талабларига аниқлик киритиш


Соҳавий харид

комиссияси

қарорига

мувофиқ


Лойиҳа ташаббускори, Агентлик


26.

Харид иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш


30-60 кун

Агентлик, Соҳавий харид комиссияси


27.

Келиб тушган таклифларни баҳолаш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, Агентлик, Соҳавий харид комиссияси


28.

Баҳолаш ҳисоботи натижаларини келишиш


30 кун

Агентлик, Соҳавий харид комиссияси, ХМИ/ХҲМТ


29.

Шартномаолди музокараларни ўтказиш, ХМИ/ХҲМТ билан шартнома лойиҳасини келишиш ва уни имзолаш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори, ХМИ/ХҲМТ


30.

Шартномани ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш


14 кун

Лойиҳа ташаббускори, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


5-босқич. Лойиҳани фойдаланишга топшириш

31.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш бўйича Ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш


30 кун

Лойиҳа ташаббускори

32.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш бўйича Давлат қабул қилиш комиссияси далолатномасини расмийлаштириш


90 кун

Лойиҳа ташаббускори

     

Изоҳ: *) Имзолаш жараёни ХМИ/ХҲМТ талаблари асосида амалга оширилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Лойиҳанинг ТИА

ТАРКИБИ


I. Лойиҳа тавсифи

1.1. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари

1.2. Лойиҳанинг бенефициарлари


II. Лойиҳанинг асосий параметрлари

2.1. Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари

2.2. Лойиҳа компонентлари ва лойиҳа бўйича харажатлар тоифалари

2.3. Лойиҳани молиялаштириш схемаси ва лойиҳани амалга ошириш механизми

2.4. Натижалар мониторинги ва баҳолаш

2.5. Харидлар режаси

2.6. Лойиҳани амалга ошириш жадвали

2.7. Лойиҳа консультантлари учун дастлабки техник топшириқлар


III. Лойиҳанинг таҳлил қилиш ва баҳолаш

3.1. Техник баҳолаш

3.2. Лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий самарадорлиги таҳлили

3.3. Ташаббускорнинг молиявий таҳлили (агарда қарз (кредитни) қайтариш лойиҳа ташаббускори ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилиши назарда тутилганида киритилади).

3.4. ХМИ/ХҲМТнинг жалб этилган қарзи (кредитига) хизмат кўрсатиш

3.5. Лойиҳа бўйича хавф-хатарлар таҳлили


IV. Ижтимоий ва экологик жиҳатлар

V. Хулосалар


I-бўлимда лойиҳани амалга ошириш зарурати, сектор тавсифи ва сектордаги ҳолат, лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифалари, мамлакатда амалга оширилаётган дастурларга лойиҳанинг мувофиқлиги, лойиҳани тайёрлаш учун асос, лойиҳа иштирокчилари ва ҳ.к.нинг қисқача тавсифи кўрсатилади.


II-бўлимда қисқача тавсифи кўрсатилади, лойиҳанинг мазмуни, лойиҳа қийматини компонентлари бўйича, молиялаштириш манбалари бўйича, йиллар бўйича, шунингдек, лойиҳанинг харажатлар тоифалари бўйича тақсимланиши тақдим этилади.


III-бўлимда лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий таҳлили натижалари киритилади (FNPV, FIRR, ENPV ва EIRR ҳисоби), умумий инвестицион харажатларнинг ҳисоби, лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш манбалари бўйича молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби (эксплуатация харажатлари), лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоби, шу жумладан ходимларни ўқитиш, маҳсулотнинг таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизматнинг) чакана нархи ва савдодан тушган даромадларни ҳисоблаш, тақсимланмаган фойда ҳамда соф фойдани ҳисоблаш, пул маблағлари оқимининг жамланма ҳисоби, молиявий баҳолашнинг оддий усуллари орқали лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан ўзини қоплаш муддатини ҳисоблаш, даромаднинг оддий нормаси, қарздорликни сўндириш коэффициенти, асосий параметрлар бўйича сезувчанлик таҳлили (сотиш ҳажми ва нархи, тўғридан-тўғри харажатлар), солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган, охирги икки йил давомида кредит ва бюджет маблағлари олувчилар, лойиҳа иштирокчиларининг бухгалтерлик ҳисоботлари шакллари, кредит ёки бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланадиган лойиҳа иштирокчиларининг жорий молиявий аҳволи, шу жумладан:

корхонанинг ликвидлигини баҳолаш;

корхонанинг автономлигини баҳолаш;

шахсий капиталнинг даромадлилигини баҳолаш;

мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда киритилган маблағларнинг даромадлилигини баҳолаш;

ўзгаришларнинг тахминий характери ва доираси, хавф-хатарнинг асосий факторларини белгиловчи молиявий хавф-хатарларни баҳолаш, хавф-хатарларни камайтиришга мўлжалланган чора-тадбирлар.


IV-бўлим лойиҳанинг ижтимоий ва экологик жиҳатларини ҳамда бенефициарлар бўйича лойиҳани амалга оширишдан фойдани кўрсатиб беради.

Хулосалар лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини, лойиҳа бўйича асосий хавф-хатарлар ва бошқа хулосаларни кўрсатиб беради.

ТИА мазмуни ва таркибининг бирон бир талаблари унинг характерига кўра лойиҳаларга тўғри келмаганида, ТИАга ушбу талаблар ёки ҳисоблар асосли равишда киритилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари

Т/р

Компонентнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами


Молиялаштиришнинг тахминий манбалари


ХМИ/ХҲМТ


Давлат бюджети

маблағлари


Ўз маблағлари






















         





Низомга

4-ИЛОВА



ХМИ/ХҲМТ билан қарз музокараларида иштирок

этаётган Ўзбекистон делегациясининг

ТАРКИБИ


1. Лойиҳа ташаббускорининг раҳбари ёки ўринбосари - делегация раҳбари.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакили) - делегация раҳбарининг ўринбосари.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги вакили.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили.


5. Лойиҳани амалга оширишга алоқадор, музокараларда кўтарилиши мумкин бўлган масалалар бўйича иштирок этиши зарур вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг вакиллари.


Қарз музокаралари ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида режалаштирилаётганда, Ўзбекистон делегацияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.






Низомга

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси



АРИЗА



Сиздан _______ куни________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номланиши, мамлакат) ва ____________ (ташкилотнинг тўлиқ номланиши, мамлакат) ўртасида тузилган ___________________________________________ лойиҳа доирасида ________________________________________________ (контракт ва етказиб берилаётган товар, хизмат, ишларни "тайёр ҳолда топшириш"нинг номланиши) _________________________________________ учун тузилган № _______-сон контрактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

Контрактнинг умумий суммаси ____________________________________ ташкил қилади (контракт қиймати, контракт валютаси). Қарз (кредит) маблағлари ҳисобидан контрактни молиялаштириш манбалари _____________________________________________ (ХМИ/ХҲМТ номланиши).

Аризачининг боғланиш учун рақамлари: ____________________________.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (низом қоидаларига мувофиқ):

Аризачи





Ф.И.О.

М.Ў.


(имзо)




      





Низомга

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси



АРИЗА

Сиздан _______ куни________________________ (мамлакат, ташкилотнинг тўлиқ номланиши) ва ___________ (мамлакат, ташкилотнинг тўлиқ номланиши) ўртасида __________________________________________________ лойиҳа доирасида ___________________________________________________ (контракт ва етказиб берилаётган товар, хизмат, ишларни "тайёр ҳолда топшириш"нинг номланиши) ______________________________________ учун тузилган № _______-сон қўшимча битимни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

Қўшимча битимнинг умумий суммаси ________________________________ ташкил қилади (қўшимча битимнинг қиймати, қўшимча битимнинг валютаси).

Контрактнинг умумий суммаси ____________________________________ ташкил қилади (аввал тузилган контракт қиймати, контракт валютаси).

Қарз (кредит) маблағлари ҳисобидан контрактни молиялаштириш манбалари _____________________________________________ (ХМИ/ХҲМТ номланиши).

Аризачининг боғланиш учун рақамлари: ___________________________.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (низом қоидаларига мувофиқ):

Аризачи





Ф.И.О.

М.Ў.


(имзо)




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль


























































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск