ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2021 й. ПҚ-5246-сон "Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2021 й.

N ПҚ-5246



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ВА ОПЕК ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 200 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор 2020 йил 19 декабрда Ислом тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда -ОПЕК) томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 75 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор 2020 йил 16 декабрда ОПЕК Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланганлиги;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (кейинги ўринларда - БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатиши ва у томонидан Лойиҳа учун 3,05 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилиши;

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши 59,95 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлардан иборат эканлиги;

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ (40 та марказий, 130 та ёндош маҳалла)ларда амалга оширилиши;

Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2021-2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ ва ОПЕК кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни лойиҳаловчи ва пудрат ишларини амалга оширувчи ташкилотларни танлаб олиш "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади;

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча ташкилотлар Лойиҳа бўйича имзоланган қарз (кредит) битимларида кўрсатилган механизмлар талабларига амал қилади;

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ИТБ ҳамда ОПЕКнинг кредитларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар, хизмат кўрсатганлик учун ҳақ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ИТБ ва ОПЕК кредитларининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири (Т.А. Ишметов)га Ўзбекистон Республикаси номидан ИТБ ва ОПЕК иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси бўйича қарз битимларини имзолаш ваколати берилсин.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М.Бобоев):

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев) билан биргаликда Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни лойиҳаловчи ва пудрат ишларини амалга оширувчи ташкилотларни "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда танлаб олиш;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Т. Маматов) билан биргаликда Лойиҳа доирасида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишда доимий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


7. Белгилансинки, Лойиҳа доирасида:

танланган қишлоқларда зарурий сублойиҳалар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоят бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан белгиланган тартибда Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланади.


8. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилишини тез фурсатларда таъминласин.


9. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


10. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:

бир ҳафта муддатда масъул ижрочилар иштирокида мажлис ўтказиб, уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Бухоро, Навоий ва Хоразм халқ депутатлари вилоят ва туманлар Кенгашларида тасдиқланишини таъминласин;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ўқув-тренинглар ташкил қилсин;

амалга оширилаётган сублойиҳалар ва уларнинг сифатли бажарилиши устидан мониторинг ўрнатсин ҳамда натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин, ушбу маълумотларни бир вақтда жамоатчиликка эълон қилиш орқали лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминласин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокидаги "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" ва ИТБ ҳамда ОПЕК иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бирлаштирилган гуруҳнинг тузилмасини тасдиқласин ва унинг фаолиятини йўлга қўйсин;

"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун Урганч шаҳрида, Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари учун Бухоро шаҳрида бирлаштирилган гуруҳнинг Лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудлараро гуруҳларини ташкил этсин;

Лойиҳани амалга ошириш даврида бирлаштирилган гуруҳ фаолиятини молиялаштириш бўйича йиллик харажатлар сметасини ҳамда штатлар жадвалини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

Лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар, ўзлаштирилган маблағлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумотларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг расмий веб-сайтида ёритиб борсин.

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга ИТБ ва ОПЕКнинг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш ҳамда кўчириш сиёсати тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, Лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалига ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланаётган иловаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев), Бухоро (Б.К. Зарипов), Навоий (Қ.Б. Турсунов) ва Хоразм (Ф.У. Эрманов) вилоятлари ҳокимликлари Лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига ўз вақтида етказилишини белгиланган тартибда таъминласин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев), Бухоро (Б.К. Зарипов), Навоий (Қ.Б. Турсунов), Хоразм (Ф.У. Эрманов) вилоятлари ҳокимлари:

қишлоқларни комплекс ривожлантириш учун Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган объектлардан ташқари амалга ошириладиган чора-тадбирларни бош режа, ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳалари ва улар таркибидаги батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида маҳаллий бюджет ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширсин;

ўз ҳудудларидаги лойиҳаларни муддатида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишларни самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 15 апрель ва 2022 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 сентябрдаги

ПҚ-5246-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ


млн АҚШ доллари

Т/р

Харажатлар компоненти


ИТБ


ОПЕК


БМТнинг

Тараққиёт

Дастури


Ўзбекистон

Республикаси

улуши


Жами


1.

Асосий инфратузилмани таъминлаш


175,25

69,0

-

49,75

294,00

2.

Инфратузилма бошқаруви


13,92

2,30

3,00

7,74

26,96

3.

Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш


2,61

0,80

-

0,44

3,85

4.

Лойиҳанинг молиявий аудити


0,1

-

-

0,02

0,12

5.

Фавқулодда вазиятлар учун захира


4,06

1,45

0,05

1,00

6,56

6.

Захира


4,06

1,45


1,00

6,51

Жами


200,00

75,00

3,05

59,95

338,00

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 сентябрдаги

ПҚ-5246-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуд номи


Туман номи


Марказий

МФЙлар

номи


Ёндош

МФЙлар

(сони)


Аҳоли

сони

(киши)


Молиялаштириш

миқдори*

ҚШ доллари)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тумани

Тахиркул


3

12693

5254818

Саманбай


3

12762

5283378

Тахиатош тумани

Найманкул


3

20966

8679776

Кенегес


4

18336

7590975

Амударё тумани

Тош ёп


3

12365

5119023

Ўрта қалъа


3

16033

6637549

Тўрткўл тумани

Куна Тўрткўл


3

24163

10003312

Отаюрт


3

36833

15248603

Элликқалъа тумани

Сарибий


3

29161

12072449

Қилчиноқ


2

18015

7458083

Беруний тумани

Абай


2

15245

6311323

Шимом


2

24098

9976402

2.

Бухоро вилояти

Бухоро тумани

Янгитурмуш


3

21248

8796522

Талалиён


3

18470

7646450

Когон тумани

Сараён


3

16707

6916580

Мустақиллик


3

17983

7444835

Вобкент тумани

Шанба


3

15220

6300973

Мирвоши


3

15444

6393707

Шофиркон тумани

Мирзоқул


3

15179

6283999

Тезгузар


3

14740

6102256

Ғиждувон тумани

Жовғари


4

22469

9302008

Гулистонобод


3

20544

8505071

3.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

Зарметан


4

14608

6047609

Оқмачит


3

10038

4155661

Кармана тумани

Азамат


6

25436

10530325

Варқ


5

26599

11011799

Навбаҳор тумани

Пахтакор


5

19673

8144484

Навкар


5

16858

6979093

4.

Хоразм вилояти

Гурлан тумани

Деҳқон


3

13043

5399710

Дўсимбий


3

13478

5579797

Янгибозор тумани

Х. Олимжон


3

10656

4411509

Бўстон


4

13290

5501966

Урганч тумани

Юқориовул


3

11337

4693438

Ҳидоят


3

8053

3333885

Хонқа тумани

Дўстлик


3

19829

8209066

Қорамози


3

22910

9484579

Боғот тумани

Узумзор


3

16149

6685572

Янгиқадам


3

13296

5504450

Ҳазорасп тумани

Мухомон


4

22023

9117367

Бўстон


2

14207

5881598

Жами


40


130

710157

294000000

            

*) Шундан 49,75 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси улуши.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 сентябрдаги

ПҚ-5246-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш"

лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёт банки

кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган

фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Лойиҳани амалга ошириш муддати - 5 йил (01.11.2021 й. - 01.11.2026 й.)

            

Жами фойдаланиш муддати


- 20 йил, шундан:



- имтиёзли давр - 5 йил

Фоиз ставкалари


- Фойдаланиш даври учун 1,35% + 10 йил учун ўртача SWAP қиймати



- молия сотиш қиймати 2,79%

        

АҚШ доллари

Йиллар


Имтиёзли давр фоиз

кўрсаткичини инобатга олиб

ҳисобланган қарз миқдори


Маблағларнинг

устама қиймати


Маблағларни*

қайтариш қиймати



212 288 628,93


48 966 848,06



01.06.2026




8 708 515,90

01.12.2026




8 708 515,90

01.06.2027




8 708 515,90

01.12.2027




8 708 515,90

01.06.2028




8 708 515,90

01.12.2028




8 708 515,90

01.06.2029




8 708 515,90

01.12.2029




8 708 515,90

01.06.2030




8 708 515,90

01.12.2030




8 708 515,90

01.06.2031




8 708 515,90

01.12.2031




8 708 515,90

01.06.2032




8 708 515,90

01.12.2032




8 708 515,90

01.06.2033




8 708 515,90

01.12.2033




8 708 515,90

01.06.2034




8 708 515,90

01.12.2034




8 708 515,90

01.06.2035




8 708 515,90

01.12.2035




8 708 515,90

01.06.2036




8 708 515,90

01.12.2036




8 708 515,90

01.06.2037




8 708 515,90

01.12.2037




8 708 515,90

01.06.2038




8 708 515,90

01.12.2038




8 708 515,90

01.06.2039




8 708 515,90

01.12.2039




8 708 515,90

01.06.2040




8 708 515,90

01.12.2040




8 708 515,90




261 255 476,99


    

*) SWAP фоиз кўрсаткичи охирги тўлов амалга оширилганда аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 сентябрдаги

ПҚ-5246-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси

доирасида ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси

кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган

фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Лойиҳани амалга ошириш муддати - 5 йил (01.11.2021 й. - 01.11.2026 й.)

         

Жами фойдаланиш муддати


- 20 йил, шундан:



- имтиёзли давр - 5 йил

Фоиз ставкалари


- Фойдаланиш даври учун 1%



- молия сотиш қиймати 2,25%

            

АҚШ доллари

Йиллар

Имтиёзли давр фоиз

кўрсаткичини инобатга олиб

ҳисобланган қарз миқдори


Маблағларнинг

устама қиймати


Маблағларни*

қайтариш қиймати



79 608 235,88


14 630 881,65


01.06.2026




3 141 303,92

01.12.2026




3 141 303,92

01.06.2027




3 141 303,92

01.12.2027




3 141 303,92

01.06.2028




3 141 303,92

01.12.2028




3 141 303,92

01.06.2029




3 141 303,92

01.12.2029




3 141 303,92

01.06.2030




3 141 303,92

01.12.2030




3 141 303,92

01.06.2031




3 141 303,92

01.12.2031




3 141 303,92

01.06.2032




3 141 303,92

01.12.2032




3 141 303,92

01.06.2033




3 141 303,92

01.12.2033




3 141 303,92

01.06.2034




3 141 303,92

01.12.2034




3 141 303,92

01.06.2035




3 141 303,92

01.12.2035




3 141 303,92

01.06.2036




3 141 303,92

01.12.2036




3 141 303,92

01.06.2037




3 141 303,92

01.12.2037




3 141 303,92

01.06.2038




3 141 303,92

01.12.2038




3 141 303,92

01.06.2039




3 141 303,92

01.12.2039




3 141 303,92

01.06.2040




3 141 303,92

01.12.2040




3 141 303,92




94 239 117,53


         

*) фоиз кўрсаткичи охирги тўлов амалга оширилганда аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 сентябрдаги

ПҚ-5246-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳаси

доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Кредит

суммаси

(минг АҚШ

долл.)


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


1-КОМПОНЕНТ:

Қишлоқларни ривожлантириш учун асосий инфратузилма

ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳудудида лойиҳа доирасида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқланган қишлоқ объектларида сув таъминоти ва санитария тизими, ирригация ва дренаж тизими яхшиланади, ижтимоий соҳа объектлари таъмирланади ва қурилади (таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, МФЙ идоралари), электр таъминоти, маҳаллий ички йўллар ва кўприклар қурилади ва таъмирланади, алоқа ва ахборотлаштириш, жамоат жойларида тунги кўча ёритиш тизими ўрнатилади, пиёдалар йўлаклари қурилади ва таъмирланади ҳамда ободонлаштириш тадбирлари ва бошқа ишлар амалга оширилади.

Ушбу субкомпонент, шунингдек, қишлоқ аҳолиси томонидан устувор деб топилган сублойиҳаларни шакллантириш учун танлов асосида саралаб олинган ва шартнома тузилган лойиҳалаштириш институтлари ва фирмалар томонидан кўрсатиладиган хизматларни ҳам молиялаштиради.


294 000

Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда 170 та маҳалла фуқаролар йиғинларини танлаш ва қишлоқларда объектларни (сублойиҳаларни) аниқлаш.

Аҳоли пунктларининг бош режаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш.

Вилоят ва туман ҳокимликлари иштирокида қишлоқлардаги аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, уларни ривожлантириш дастурларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан лойиҳа доирасида белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида аҳоли хавфсизлигини ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Вилоят ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларини буюртмачи вазифасини бажаришга жалб қилиш.

Аниқланган ижтимоий соҳа объектларига (сублойиҳаларга) лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари учун лойиҳа институтларини ва пудрат ташкилотларини жалб қилиш бўйича танлов/тендер савдоларини ташкиллаштириш ва ғолиблар билан шартномалар тузиш.

Сублойиҳаларни молиялаштиришдан олдин атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларига белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш.

Лойиҳа доирасида танланган қишлоқлар (овуллар) топогеодезия хариталари, муҳандислик-геология қидирув ишлари, бош режаларини архитектура-режалаштириш.

Улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.

Қурилиш-монтаж ишлари тугагандан сўнг объектларни қабул қилиш учун Давлат қабул комиссияларини ташкил этиш. Сублойиҳаларнинг давомийлигини таъминлаш учун жамоавий эксплуатация ва техник хизмат механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда объектни балансда сақловчига топшириш ва юридик ҳуқуқларни расмийлаштириш.


2021-2025

йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Э. Искандаров), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳокимликлари, "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари


2-КОМПОНЕНТ:

Асосий инфратузилма ва хизматлар бўйича муҳандислик хизматлари ҳамда маҳаллий бошқарув салоҳиятини

қўллаб-қувватлаш, коммуникация ҳамда жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

2.

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ҳар бир шартнома бўйича лойиҳани амалга ошириш даврида қишлоқларда амалга ошириладиган ишлар жамоатчилик фикри асосида ўрганилади.


2. Тоза ичимлик суви таъминоти бўлмаган қишлоқларда лойиҳани амалга ошириш даврида хорижий ва халқаро экспертлардан иборат гуруҳ томонидан хизмат кўрсатилади.


3. Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа идоралар мутахассислари учун лойиҳани амалга ошириш даврида ишлаб чиқиладиган графикларга кўра доимий асосда малака ошириш тренинглари олиб борилади.

26 960

1. Манзилли дастурларни шакллантиришда очиқлик тамойилларини таъминлаш.


2. Жамоатчилик ташкилотларидан иборат экспертлар гуруҳи билан ҳар бир қишлоқда сўровномалар, учрашувлар, семинарлар ва ўқув тренинглари ўтказиш.


3. Давлат органлари, ҳокимликлар ва лойиҳага алоқадор ташкилотлар (инжиниринг компаниялари ва бошқалар) салоҳиятини ошириш бўйича доимий ўқув тренингларини ўтказиш.


4. Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида лойиҳага алоқадор вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакилларига лойиҳа бўйича тақдимотлар ўтказиш.


2021-2025

йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З. Ураков), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Тошпўлатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳокимликлари


3-КОМПОНЕНТ:

Лойиҳани бошқаришни қўллаб-қувватлаш, мониторинг ва баҳолаш,

молиявий аудит хизмати ҳамда салоҳиятни ошириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан ортда қолаётган туманларида лойиҳа доирасида ишлар ташкил этилади.

Қишлоқларда ишларнинг сифатли ташкил этилиши, лойиҳанинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.


3 970

1. Лойиҳа доирасида тадбирларни мувофиқлаштириш ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш.


2. Консалтинг хизматлари учун шартнома тузиш.


3. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган ҳисоботларни доимий равишда тайёрлаш ва тегишли идораларга ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларига тақдим этиб бориш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборот киритиб бориш.


2021-2025

йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З. Ураков), Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ф. Дадахонов), Молия вазирлиги (Б. Каримов)


4-КОМПОНЕНТ:

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида кўзда тутилмаган ва қўшимча харажатларни бошқариш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Исаков)

4.

1 ва 2-компонентларни амалга ошириш жараёнида етишмаган маблағларни қоплаш учун ресурслар йўналтирилади.

Тежалган маблағлар лойиҳанинг 1 ва 2-компонентларида иш ҳажмлари қиймати ва миқдорининг ошиши, лойиҳа муддатини узайтириш билан боғлиқ қўшимча харажатларга ишлатилади.


13 070

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарори иловасининг 89-бандига асосан амалга оширилади.


2021-2025

йиллар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Исаков)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь























































Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск