ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2021 й. 588-сон "Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2021 й.

N 588




МАҲАЛЛАЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллаларда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим "Жамоатчилик назорати масканлари"ни (кейинги ўринларда - масканлар) эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш, улар негизида "Электрон кузатув масканлари" фаолияти ташкил этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага бериш мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябрга қадар масканлар негизида "Электрон кузатув масканлари" фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Белгилансинки, эксперимент доирасида:

тадбиркорлик субъектларига бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофидаги ер участкаларининг 6 квадрат метр майдонигача "Электрон кузатув масканлари"ни жойлаштириш учун, қолган қисми тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун (енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш имконияти мавжуд бўлган енгил турдаги қурилмалардан фойдаланиш шарти билан) эксперимент муддатидан қатъи назар, беш йил муддатга ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида ижарага берилади;

ижарага берувчи - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижарага олувчи - "Электрон кузатув маскани"ни ташкил этиш учун фуқаролар йиғинларида барпо этилган "Жамоатчилик назорати масканлари"ни белгиланган тартибда ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда савдолар ташкилотчиси -"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси ҳисобланади;

масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлик субъектлари "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;

электрон танлов натижаларига кўра масканларни ижарага бериш "E-auksion" электрон савдо платформасида ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида электрон шаклда тузиладиган (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама шартнома орқали расмийлаштирилади;

ижара шартномаси муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади, қолган мол-мулк ва жиҳозлар тадбиркорлик субъекти томонидан эркин тасарруф этилади;

ички ишлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тадбиркорлик субъектлари томонидан ижарага олинган масканларда видеокамералар ўрнатилганлиги ва "Электрон кузатув масканлари" ташкил этилганлигини ўрганади;

масканлар негизида "Электрон кузатув масканлари"ни ташкил этиш, уларда видеокамералар ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, электр энергияси харажатларини қоплаш масканларни ижарага олган тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

"Электрон кузатув масканлари" фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида бериладиган "Жамоатчилик назорати масканлари" рўйхати 1-иловага мувофиқ;

"Жамоатчилик назорати масканлари"ни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олишга қўйиладиган минимал талаблар ва таклифларни баҳолаш мезонлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

2021 йил 1 октябрга қадар мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган масканлардан (муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мурожаатига асосан масканларга туташ ҳудуддан 15 квадрат метр ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида ушбу қарорнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий фойдали мақсадлар учун ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ таркибда масканларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳ таркибини шакллантирсин;

енгил турдаги қурилмаларга қўйиладиган талаблар намунавий лойиҳаларининг очиқ ва шаффоф бўлишини ҳамда бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон жойлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2021 йил 1 октябрга қадар ижарага бериладиган масканларнинг бинолари атрофидаги ер участкаларида қуриладиган енгил турдаги қурилмаларга қўйиладиган талабларнинг техник топшириғини ишлаб чиқсин ва масканларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳларга тақдим этсин;

2021 йил 1 ноябрга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда "Электрон кузатув масканлари"дан фойдаланиш шартлари, уларнинг асосий фаолият йўналишлари ҳамда уларда тунги хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиласин;

2022 йил 1 ноябрга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда эксперимент натижаларини пухта таҳлил этган ҳолда республика бўйича барча маҳалла фуқаролар йиғинларида "Электрон кузатув масканлари" фаолиятини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Электрон кузатув масканлари"ни ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериладиган масканлар бўйича савдоларни ўтказиш учун электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси билан шартномалар тузилишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарор билан жорий этилаётган тартибнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 сентябрдаги

588-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Электрон кузатув масканлари" фаолиятини ташкил

этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи

асосида бериладиган "Жамоатчилик назорати масканлари"

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Туман-шаҳар номи


МФЙ номи


1

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳри


"Гарезсизлик" МФЙ


Қўнғирот тумани


"Ажинияз" МФЙ


Шуманай тумани


"Тозабозор" МФЙ


2

Андижон вилояти

Андижон шаҳри


"Ўзбегим" МФЙ


Хўжаобод тумани


"Бешкарам" МФЙ


3

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

"Тўқимачи" МФЙ


"Пиридастгир" МФЙ


Когон тумани


"Б.Нақшбанд" МФЙ


4

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри


"Халқобод" МФЙ


"Наврўз" МФЙ


Ш.Рашидов тумани


"Қаҳрамон" МФЙ


Фориш тумани


қтепа" МФЙ


5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри


"Отчопар" МФЙ


Косон тумани


"Пахтазор" МФЙ


Шаҳрисабз тумани


"Чоршанбе" МФЙ


Яккабоғ тумани


"Жамбул" МФЙ


6

Навоий вилояти

Кармана тумани


"Деҳқон" МФЙ


Конимех тумани


"Юксалиш" МФЙ


Нурота тумани


"Янгитурмуш" МФЙ


7

Наманган вилояти

Наманган шаҳри


"Даштбоғ" МФЙ


"Юксалиш" МФЙ


Уйчи тумани


"Юксалиш" МФЙ


Норин тумани


"Шўрариқ" МФЙ


8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри


"Тинчлик" МФЙ


9

Сирдарё вилояти

Ховос тумани


"Бунёдкор" МФЙ


Боёвут тумани


"Жўлангар" МФЙ


Сирдарё тумани


"Ширин" МФЙ


10

Сурхондарё вилояти

Ангор тумани


"Наврўз" МФЙ


Шеробод тумани


"Дўстлик" МФЙ


11

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри


"Мустақиллик" МФЙ


Оҳангарон тумани


"Эйвалек" МФЙ


Зангиота тумани


қбол" МФЙ


12

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри


"Маърифат" МФЙ


Қўқон шаҳри


"43-Навбаҳор" МФЙ


Ўзбекистон тумани


"Бозор Яйпан" МФЙ


13

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри


"Темирйўлчи" МФЙ


Шовот тумани


"Туркистон" МФЙ


Боғот тумани


"Обод" МФЙ


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 сентябрдаги

588-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Жамоатчилик назорати масканлари"нинг биноларини

тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг

яхши таклифларни танлаб олишга қўйиладиган

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР


1. Ҳудудни тасвирга тушириш ва кузатиш учун видеокузатув ip камераси color full (камера 8 mp) - 4 та;


2. Видео тасвирни мониторга чиқариб берувчи қурилма - 1 та;


3. Видеокузатув камераларига қувват етказиб берувчи қурилма - 1 та;


4. Тасвирга олинган видео лавҳаларни сақловчи қурилма - 1 та;


5. "UPS" қурилмаси - 1 та;


6. Видеокузатув камераларини қурилмаларга улаш учун 5e категорияли SFTP кабели - 1 та;


7. Видеокузатув камералари орқали тасвирга олинган лавҳаларни кўриш учун 26 дюймли монитор - 1 та.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 сентябрдаги

588-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Жамоатчилик назорати масканлари"нинг

биноларини тадбиркорлик субъектларига

ижарага беришда энг яхши таклифларни

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


1. Лойиҳа бўйича таклифлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

а) ҳудудни тасвирга тушириш ва кузатиш учун видеокузатув ip камераси color full (камера 8 mp) сони - энг яхши таклифга 50 балл;

б) тасвирга олинган видео лавҳаларни сақловчи қурилманинг хотира ҳажми (гигабайт) - энг яхши таклифга 20 балл;

в) "UPS" қурилмаси сони - энг яхши таклифга 15 балл;

г) видеокузатув камералари орқали тасвирга олинган лавҳаларни кўриш учун монитор ҳажми (дюйм) - энг яхши таклифга 15 балл.


2. Барча мезонлар бўйича жами максимал балл 100 га тенг бўлиб, қуйидаги формула асосида ҳар бир мезон бўйича талабгорнинг балли ҳисобланади:


Тбалл = (Тткмакс) х Ммакс


бунда:

Тбалл - талабгор тегишли мезон бўйича олган балл;

Ттк - талабгорнинг тегишли мезон бўйича берган таклифидаги кўрсаткич;

Тмакс - талабгор томонидан тегишли мезон бўйича берилган таклифлар орасидаги энг яхши кўрсаткич;

Ммакс - баҳолаш мезонларининг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича белгиланган максимал балл.


Мисол учун:

Талабгорлар


"а" мезон


Балл


"б" мезон


Балл


"в" мезон


Балл


"г" мезон


Балл


Жами балл


1-талабгор


7 дона*

50

1024 ГБ

6,7

1 дона

15

32 дюйм

11,2

82,8

2-талабгор


5 дона

35,7

2048 ГБ

13,3

1 дона

15

26 дюйм

9,1

73,1

3-талабгор


4 дона

28,6

3072 ГБ*

20,0

1 дона

15

43 дюйм*

15,0

78,6

           

Изоҳ. Мезонлар бўйича Тмакс:

"а" мезон бўйича 1-талабгорнинг таклифи;

"б" мезон бўйича 3-талабгорнинг таклифи;

"в" мезон бўйича барча талабгорларнинг таклифи;

"г" мезон бўйича 3-талабгорнинг таклифи.


Баҳолаш мезонларининг 2-бандида назарда тутилган тартибда ҳар бир мезон бўйича балл ҳисоблангандан сўнг ҳар бир талабгор тўплаган балларнинг жами йиғиндиси ҳисоб-китоб қилинади.

Мисол сифатида кўрсатилган ҳолатда энг юқори балл 1-талабгор томонидан тўпланган ва энг яхши таклиф сифатида эътироф этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 20 сентябрдаги

588-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Электрон кузатув масканлари" фаолиятини ташкил

этиш учун тадбиркорлик субъектларининг энг яхши

таклифларини танлаб олиш бўйича маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органларида ташкил этиладиган

вақтинчалик ишчи гуруҳнинг намунавий

ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси вавилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари


           

Изоҳ. Ишчи гуруҳ раҳбари заруратга кўра ишчи гуруҳ таркибига бошқа ташкилотлар раҳбарлари ёки вакилларини ҳам жалб қилишга ҳақли.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 сентябрь
















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск