ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 573-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

573-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар

ходимларини моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўинларда - Вазирлик) ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан:

йилига икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;

йилига бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам тўловлари;

давлат бошқарув органлари хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган миқдорда лавозим маошига устамалар;

ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 2020 йил 1 январдан  1,2 миқдордаги тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига устамалар;

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағларининг 15 фоизи миқдорида ходимларнинг меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш;

б) Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

ходимнинг узоқ муддат узлуксиз хизмати ва умумий иш стажи давомийлиги учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

байрам кунлари учун мукофотлар;

ходимларга хизмат мажбуриятларини ташаббускорона ва виждонан бажарганлиги учун лавозим маошларига устамалар;

ходимларнинг соғлигини тиклаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий ёрдам;

йилига бир марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун моддий ёрдам;

алоҳида тоифадаги ходимларга қонунчиликда белгиланган бошқа устамалар.


3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Вазирлик марказий аппарати, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази марказий аппарати ходимлари ҳамда зарур ҳолларда Вазирликнинг бюджетдан молиялаштириладиган тизим ташкилотлари ходимлари мукофотланади ва уларга моддий ёрдам кўрсатилади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА

ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Вазирлик марказий аппарати, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ходимларининг узоқ муддат узлуксиз хизмати ва умумий иш стажи давомийлиги учун лавозим маошига устамалар ҳар ойда штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз;

20 йилдан ортиқ - 40 фоиз.


5. Вазирлик марказий аппарат ходимлари, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази марказий аппарати ходимлари 1 январь - Янги йил, 8 март - Хотин-қизлар куни, 21 март - Наврўз байрами, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь - Мустақиллик куни, 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, диний байрамлар - Рўза ҳайити (Ийд-ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адха) ҳамда касб байрами (қишлоқ хўжалиги ходимлари куни) муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир бараваригача миқдорида рағбатлантирилади.

6. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизигача ҳар ойлик устамалар белгиланади. Устаманинг аниқ миқдори Вазирлик ходимлари ва ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан, ушбу Низомнинг 3-бандида келтирилган ташкилотлар ходимларига тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизигача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппарат умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.


7. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл-транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади.


8. Зарур ҳолларда (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки ойлик лавозим маоши миқдорида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули берилади.


9. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.



3-БОБ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


10. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантириш манбалари ҳисобланади:

Вазирлик марказий аппарати, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази марказий аппарати ходимларини ҳамда зарур ҳолларда Вазирликнинг бюджетдан молиялаштириладиган тизим ташкилотлари ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи - бюджет маблағлари, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Жамғарма маблағлари;

Вазирлик таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Вазирликнинг хўжалик ҳисобидаги ташкилотлари ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи - уларнинг фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойда маблағларининг бир қисми;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь





























Время: 0.1619
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск