ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2021 й. 592-сон "Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2021 й.

N 592



ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФНИ ТАНЛАБ

ОЛИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасига, истисно тариқасида, ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини танлаш ва таклифларни тақдим этиш тартиби;

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни кўриб чиқиш тартиби, уларни танлаб олиш босқичлари ва баҳолаш мезонлари;

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни тақдим этган талабгорлар ичида ғолибни аниқлаш тартиби;

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини ижарага беришда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби.

йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишда инвестиция мажбуриятлари ижросини мониторинг қилиш тартиби.


3. Белгилансинки:

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


4. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

йирик инвестиция лойиҳасини концептуал жиҳатдан кўриб чиқиш;

таклиф этилаётган лойиҳанинг хусусиятидан келиб чиқиб, энг яхши таклифни танлаб олиш мезонларининг муҳимлилик даражасини белгилаш;

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш;

ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича аризалар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади;

якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди;

танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича аризаларни давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имкониятини яратсин ва ишга туширсин.

8. Белгилансинки, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги, қолган туманларда қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига ер участкалари ушбу қарор талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган вақтинча тартиб асосида тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Бунда мазкур қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти талаблари 2025 йил 1 январга қадар ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 сентябрь









































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск