ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Тижорат банклари кредитлари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.08.2021 й. 20/8-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.09.2021 й. 905-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2021 й.

N 905-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.08.2021 й.

N 20/8


ҚАРОРИ



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/3-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 905-1, 2005 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 160-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 26 августдаги 21/2-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 905-2, 2006 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 363-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/16-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 905-3, 2010 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 408-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 14 апрелдаги 14/21-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 905-4, 2018 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/905-4/1151-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/24-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 905-5, 2019 йил 14 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/905-5/3126-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/6-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 905-6, 2019 йил 29 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 10/19/905-6/3667-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 сентябрь

















































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск