ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2021 й. 597-сон "Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2021 й.

N 597



АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

АЙРИМ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқиш, маълумотномани ариза берувчига тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзархив" агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланишини таъминласин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат архивлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон маълумот алмашишни таъминловчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, давлат архивларининг ахборот тизимини жорий этишда талаб этиладиган моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун харажатлар "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат архивлари томонидан давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 168-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 сентябрдаги

597-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасииииг "Ўзбекистон Республикасида

архив ишини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил

5 апрелдаги 101-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-илованинг 131-банди еттинчи хатбошисидаги "30 кундан" сўзлари "20 иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-илованинг 6-бандида:

учинчи хатбошига "меҳнат шартномалари" сўзларидан кейин ", шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "меҳнат шартномалари" сўзлари "фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-илованинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Қуйидаги ҳолатлар вақтинча олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин:

вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқланмаслиги;

архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар юзага келиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончсизлиги аниқланиши;

архив ҳужжатларининг қайтиб келмаслиги хавфи мавжудлиги;

рухсатнома берилганлиги учун ариза берувчи томонидан махсус йиғим тўланмаслиги.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини (ёки ишончсизлигини) аниқлаш "Ўзархив" агентлиги томонидан амалга оширилади.

Такдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш, агар қонун ҳужжатларида бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь



































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск