ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Иш вақти. Иш вактидан ташқари иш. Тунги вактдаги иш /

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 23.09.2021 й. 597-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 сентябрдаги

597-сон қарорига

1-ИЛОВА



Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган

меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) (кейинги ўринларда - ариза берувчи) яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги давлат архивларида сақланаётган ташкилотлар бўйича ёзувларни тасдиқлаш юзасидан давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.


7. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

9. Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.


11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган маблағлар - давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.


12. Ариза берувчи томонидан давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.


14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.


15. Сўровномада сўралаётган ташкилотлар ҳужжатлари тегишли давлат архивда мавжуд бўлмаганда, сўровномани қабул қилган давлат архиви бир иш куни мобайнида тегишли маълумот сақланаётган давлат архивини аниқлайди (ташкилотлар ҳужжатлари бошқа архивда мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно) ва сўровномани тегишлилиги бўйича давлат архивларига юборади.

Тегишли давлат архиви сўровнома тушган вақтдан бошлаб йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлашга оид маълумотномалар учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ариза берувчига юборади. Бунда тўланган йиғим, агар мавжуд бўлса, банк хизмати тўловини айирган ҳолда, сўровномани қабул қилган архивдан сўровномани бажарган архивга ўтказилади.

Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.


16. Давлат хизматлари маркази маълумотнома тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ҳамда мониторинг олиб боради.

19. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат

дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари

портали


Сўровномани тўлдириб, тегишли давлат архивига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Давлат архивлари


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


20 иш кунида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


1. Маълумотнома тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида


2. Ариза берувчининг мурожаатига кўра



          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат

дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича

архив маълумотномасини олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1. Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



2. Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



3. Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):



4. Туғилган йили ва санаси:



5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:



6. Фарзандларининг туғилган йили ва санаси (бир неча нафар бўлса кетма-кетликда тўлдирилсин)



7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



9. Телефон рақами:



II. Иловa қилинадиган ҳужжатлар:

10. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса):



11. Ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:


Иш жойи,

бўлинма номи

ёки рақами

ва лавозими

(бўлинма номи

ёки рақами агар

мавжуд бўлса)


Ишга қабул

қилинганлиги

бўйича маълумот


Меҳнат шартномаси

бекор қилинганлиги

бўйича маълумот

(йил, ой)


Ишлаган

ташкилотнинг

юқори турувчи

органи номи

(агар мавжуд

бўлса)


Ташкилот-

нинг номи

ўзгарганлиги

тўғрисида

маълумот

(агар мавжуд

бўлса)


Ташкилот

жойлашган

ҳудуд (агар

мавжуд

бўлса)


Тахминий

йил, ой


Буйруқ

рақами ва

санаси (агар

мавжуд

бўлса)


Тахминий

йил, ой


Буйруқ

рақами ва

санаси (агар

мавжуд

бўлса)


  

Ушбу сўровномада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.


(Ариза берувчининг имзоси)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь

















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск