Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2021 й. 575-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

575-сон қарорига

5-ИЛОВА



Уруш ва меҳнат фахрийлари учун

республика пансионати тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда -Агентлик) Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг (кейинги ўринларда - пансионат) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Пансионат Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда - васийликка олинганлар) учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.


3. Пансионат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентлик буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставига амал қилади.


4. Пансионат Агентлик томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

Пансионат тугатилганда Агентлик томонидан васийликка олинганларнинг белгиланган тартибда "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.


5. Пансионатда васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


6. Агентлик пансионатнинг муассиси ҳисобланади.

Пансионатнинг устави Агентлик томонидан тасдиқланади.


7. Пансионат фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.


8. Пансионатдаги ўринлар сони Агентлик томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилинган ҳолда белгиланади.


9. Пансионат тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасаси сифатида давлат хизматлари марказида рўйхатидан ўтказилади.



2-БОБ. ПАНСИОНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар пансионатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар йили икки марта бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, санаторийларда соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириш;

маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларига ташрифларини ташкил этиш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида барча "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ва "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига амалий-услубий ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида соҳа ходимларининг амалиёт ўташини ташкил этиш.


11. Пансионат ўз зиммасига юкланган асосий вазифаларига мувофиқ равишда қуйидаги функцияларни бажаради:


а) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш йўналишида:

васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминотини тўлиқ давлат томонидан амалга оширилишини таъминлайди;

васийликка олинганларга малакали мутахассислар томонидан ўз вақтида ва сифатли ижтимоий, маиший ва маданий хизмат кўрсатилишини таъминлайди;

васийликка олинганларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволанишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади;

Пансионатга бириктирилган тиббиёт муассасалари, ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари билан аниқ чора-тадбирлар асосида иш жараёнини ташкил этади;


б) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш йўналишида:

васийликка олинганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижросини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилади ва Агентликка тегишли таклифлар киритиб боради;


в) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш йўналишида:

касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, мавжудларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади;

мунтазам илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш юзасидан Агентликка таклифлар киритади;


г) дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ҳар йили икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, санаторийларда режали соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш йўналишида:

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашда муассасани биринчи тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари ва малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди;

васийликка олинганларни ҳар йили икки марта соғлиқни сақлаш тизимидаги бириктирилган муассасалар ва олий тиббий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади;

тиббий кўрсатмага мувофиқ бепул амбулатор, стационар ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш чораларини кўради;

васийликка олинганларни йилига бир марта санаторийларда соғломлаштириш тадбирларини амалга оширади;


д) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш йўналишида:

васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлайди;

васийликка олинганларни эҳтиёжга мувофиқ шахсий гигиена воситалари билан таъминлайди;


е) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириш йўналишида:

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга оид дастурлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этади ҳамда тегишли таклифларни Агентликка киритади;


ж) маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурлари ташкил этиш орқали кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш йўналишида:

Пансионатда мунтазам маданий-маърифий тадбирларни ташкил этади;

турли кўрик-танлов ва кўргазмалар ташкил этади ҳамда васийликка олинган шахслар иштироки орқали улар келажакка умид, интилишларини орттириш ҳамда вақтларини сермазмун ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратади;

васийликка олинганлар учун Пансионатга бириктирилган халқ таълими, олий таълим муассасалари томонидан "икки авлод" учрашувларини ташкил этиш, улар билан турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказади;


з) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг юртимизда диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларга ташрифларини ташкил этиш йўналишида:

саёҳатга мўлжалланган автобусда васийликка олинганларни диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ташрифларини таъминлайди;


и) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида барча "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига амалий-услубий ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида соҳа ходимларининг амалиёт ўташини ташкил этиш йўналишида:

амалиёт ўтувчи "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратади;

амалиёт ўтувчиларни режа асосида амалиёт ўташларини таъминлайди.


12. Пансионат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши, жумладан, кундузги қатнов ҳамда интернат тизими (ҳафтасига 6 кунгача келиш) шаклида пуллик хизмат кўрсатиши мумкин.

Пансионат томонидан кўрсатилган жами пуллик хизматлар учун тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.



3-БОБ. ПАНСИОНАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар қабул қилинади.


14. Қуйидагилар пансионатга қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

Пансионатга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма топилган шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.


15. Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.

Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.

Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.

Пансионатга расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият ҳудудий бошқарма бошлиқларига юкланади.


16. Ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиғи буйруғи билан тиббий-ижтимоий муассасаларга васийликка олинувчиларни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) ташкил этилади.

Пансионатда расмийлаштириладиган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлим) бошлиғи номига берилган аризаси асосида ҳудудий бўлим васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.

Ишчи гуруҳ камида 5 нафар аъзодан - ҳудудий бўлим бошлиғи раислигида, шифокор-психиатр ва маҳаллий интернат уйларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарларидан иборат таркибда тузилади.

Ҳудудий бўлимлар томонидан қуйидаги маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:

пансионатга расмийлаштирилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи хужжат;

пенсия гувоҳномасининг (мавжуд бўлса);

хизмат кўрсатганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

расмийлаштирилаётган шахсга ногиронлик белгиланган тақдирда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;

белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;

туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

пансионатга расмийлаштирилаётган шахснинг 2 дона (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати.


17. Пансионатга қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга мазкур Низомда 16-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Васийликка олинганларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари пансионат директорида сақланади.


18. Пансионатда яшовчиларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни парвариш қилиш ва ижтимоий-меҳнат реабилитацияси тадбирларини амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳиши ҳисобга олинган ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.



4-БОБ. ПАНСИОНАТДА ВАСИЙЛИККА

ОЛИНГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Пансионатда васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


20. Пансионатдаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:

инсон шаъни ва қадр - қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;

қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар олиш, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш имконияти;

бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, шахсий гигиена воситалари ҳамда ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмларини ва тасдиқланган меъёрлар бўйича юмшоқ анжомлар олиш;

бепул тиббий ёрдам, жумладан ихтисослашган тиббий ёрдам олиш;

пансионатда ўтказиладиган маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, шу жумладан концерт дастурларида иштирок этиш;

пансионат томонидан уюштирилган республикамиздаги диққатга сазовор жойларга ва зиёратгоҳларга ташрифларда иштирок этиш;

карантин шароитларида яқинлари билан онлайн мулоқот қилиш имконияти.

Эҳтиёж бўлганда васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.

Васийликка олинганларга пенсия ва нафақалар тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


21. Васийликка олинганлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг, пансионат раҳбари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


22. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пансионатнинг штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, тиббий кўрсатмага мувофиқ тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.

Васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошларини, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.


23. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар пансионатнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.


24. Васийликка олинганнинг пансионат ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат пансионат раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.

Васийликка олинган ўзбошимчалик билан пансионат ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабар қилади.


25. Васийликка олинганларнинг қариндошлари, танишлари ва дўстлари улар билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.


26. Васийликка олинганларни овқат, кийим - бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланади.


27. Пансионат йилнинг ҳар чорагида Агентликка васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


28. Васийликка олинган шахсларни пансионатдан чиқариш:

Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиғининг рухсати билан.

турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парвариш қилиш имкониятига эга бўлган қариндошларнинг илтимосига кўра, шунингдек навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.


29. Пансионатдан чиқаришда васийликка олинганга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

пансионатда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

хизмат кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).


30. Пансионат директори васийликка олинганларни пансионатга қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



5-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК

КУЗАТУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


31. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида пансионатда тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) ташкил этилади. Комиссия пансионатнинг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби пансионат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссия таркибига комиссияни бошқарадиган пансионатнинг директори, пансионат директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, шифокор-психиатр киритилади.


32. Комиссия васийликка олинганларни доимий ижтимоий-психологик кузатувини пансионат директори томонидан тасдиқланган ижтимоий-психологик кузатув дастури асосида амалга оширади.

Комиссия қуйидаги вазифаларни бажаради:

васийликка олинганларнинг тиббий абилитация ва реабилитация жараёнларини кузатиш ва зарур коррекцион ишларни ташкил этиш;

васийликка олинганларнинг ижтимоий ҳамда психологик мослашувчанлигини ўрганиш ва тегишли тавсиялар бериш;

комиссия васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга ошириш.

тиббий-ижтимоий-психологик муаммоларни аниқлаш;

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш.



6-БОБ. ПАНСИОНАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


33. Ходимларни ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Тиббий хизмат кўрсатиш пансионатнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. Пансионатда даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда Санитария-эпидемиология хизмати томонидан амалга оширилади.


35. Пансионат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш-реконструкция ишлари, тиббий-ижтимоий хизмат ҳамда психологик таъминот Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бу ишларни амалга оширишда "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб қувватлаш республика васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) Агентликка услубий-амалий ёрдам кўрсатади.


36. Пансионат маъмурияти пансионат мутахассис ходимларининг касб маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.


37. Пансионат ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

бириктирилган соҳлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш;

тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида бепул малака ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.


38. Пансионатнинг ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низом нормаларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш, касбий одоб-ахлоқ нормаларига қатъий амал қилиш;

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш;

Пансионатнинг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пансионатни бошқаришда мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган тартибда қатнашиш;

касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.


39. Пансионат ходимлари ва раҳбарларининг лавозим мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Низом билан белгиланади.



7-БОБ. ПАНСИОНАТНИ БОШҚАРИШ


40. Пансионатни бошқариш демократия, ошкоралик ва пансионат жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.


41. Пансионатга бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директорни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсиясига кўра "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб қувватлаш республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик директори томонидан амалга оширилади.


42. Директор пансионатда тиббий-ижтимоий ёрдам ҳамда маиший хизматнинг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради.


43. Пансионат директори:

пансионат номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;

пансионат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонунчилик ҳужжатларида ва пансионат уставида белгиланган тартибда пансионат мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

директор ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида пансионатнинг барча ходимлари ва васийликка олинганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

пансионатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва пансионат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

тегишли буйруқ чиқариш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини қўллайди;

мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган пансионатнинг белгиланган вазифа ва функцияларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.


44. Пансионатнинг маъмурияти пансионатда яшайдиган васийликка олинганлар томонидан жамоатчилик асосида ҳамда пансионат директори томонидан тасдиқланадиган амалдаги низомлар асосида фаолият юритадиган маданий-маиший комиссия, жамоатчилик кенгаши ёрдамида маиший ва маданий хизматлар кўрсатилишини ташкил этади:

пансионатда яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун кутубхона фаолиятини ташкил этиш ва уни зарур ресурслар билан бойитиб бориш;

пансионатда маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумландан концерт дастурлари, ташкил этиш орқали кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиб бориш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга сифатли ижтимоий, маиший, маданий ва тиббий хизматларни кўрсатиш;

белгиланган тартибда мунтазам равишда пансионатдаги кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларига ташрифларини уюштириш;

концерт дастурлари, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар йил давомида ўтказиб борилиши юзасидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишни ташкил этиш;

васийликка олинган шахсларнинг пансионат фаолиятидан норози бўлган тақдирда ҳамда пансионатда 3 мартадан ортиқ ички тартиб қоидаларига риоя этмасдан, қолган яшовчилар тинчлигини бузиш ҳолатларини юзага келтирган шахслар бўйича пансионат маиший-маданий комиссия хулосасига асосан уларни бошқа "Саховат" интернат уйига ўтказиш юзасидан таклиф киритиш.


45. Пансионатда васийликка олинганларни таъминлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи махсус шарт-шароитлари таъминланади:

ҳудудни ҳимоя қилиш;

васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;

унинг ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;

васийликка олинганларни сутка давомида, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам назорат қилиш.



8-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


46. Пансионатнинг хоналарини жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.


47. Пансионат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


48. Пансионат белгиланган тартибда ташкилот томонидан тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


49. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


50. Штатлар жадвали Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.


51. Пансионат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


52. Пансионатнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


53. Пансионатларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск