ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2021 й. 596-сон "Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2021 й.

N 596




ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ

СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги пайтларда республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш орқали тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат функцияларини хусусий секторга бериш имкониятини ўрганишга ҳамда мазкур йўналишда тегишли шарт-шароитларни яратишга кўмаклашувчи тизимнинг мавжуд эмаслиги бозор шароитида рақобатни янада ривожлантириш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш;

хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш;

давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш борасида хусусий сектор субъектларининг таклифларини ўрганиш ҳамда бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;

давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиб-таомиллари;

хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши самарадорлиги ва сифатини баҳолаш ҳамда уларни мониторинг қилиш тартиби;

давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.


2. Белгилансинки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили:

15 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларини тўлиқ хатловдан ўтказади;

20 мартга қадар Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини холисона таҳлил қилади;

20 майга қадар Молия вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

1 июлга қадар Савдо-саноат палатаси ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, шунингдек, ушбу давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

1 августга қадар хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар, инфратузилма ва малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўғрисидаги таклифларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказади, хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилаган ҳолда ҳар бир функция бўйича бозор тайёрлиги хулосасини тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

уч ой муддатда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдончани (кейинги ўринларда - Электрон майдонча) яратиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-техник ҳужжатлар экспертизадан ўтказилгандан бошлаб икки ой муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан зарур маблағ ажратилишини;

2022 йилдан бошлаб Электрон майдончанинг узлуксиз ишлаши учун техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш мақсадида зарур маблағлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутган ҳолда ажратилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь





































Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск