ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 й. 606-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2021 й.

N 606




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ИККИНЧИ ВА УНДАН КЕЙИНГИ ОЛИЙ

ТАЪЛИМНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Куйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киритилсин:

олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олий таълим муассасаларида мавжуд бакалавриат таълим йуналишлари ва таълим шаклларида ташкил этиш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрларини белгилаш, ўқишга кириш учун белгиланган муддатларда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш, шу жумладан, ўқиш давомийлигини тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгилаш;

иккинчи ва ундан кейинги олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дастурларини таянч олий таълим муассасалари томонидан турдош олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб алоҳида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь































Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск