ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2021 й. 605-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 сентябрдаги

605-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи

асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг

бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, шунингдек, республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган давлат олий таълим муассасасининг талабаси;

давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) - талабалар аризасини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишга масъул бўлган мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланадиган доимий ва жамоатчилик асосида ишлайдиган тузилма;

талабгор - ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба.


3. Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.


4. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўланади.

5. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида талабгорлар комиссия томонидан аниқланади.

6. Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида (хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида таълим олаётган талабалардан ташқари), давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


2-БОБ. ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАБ

БЕРИШ УЧУН АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ЭТИШ


7. Ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига (кейинги ўринларда - масъуллар) топширади.

Бунда ариза берувчи мазкур бандда келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда ўзининг ижтимоий ҳолати тўғрисдаги маълумотномаларни (агар мавжуд бўлса) илова қилиши лозим.

8. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;

ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.


9. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИНИ ЎРГАНИШ ТАРТИБИ

10. Масъуллар бир ҳафта давомида тьюторлар билан биргаликда ариза берувчиларнинг маълумотларини комиссияга тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганади.

11. Масъуллар ҳафта давомида ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида комиссияга тақдим этади.


4-БОБ. ОЙЛИК ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШНИ КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Масъуллар тақдим этган ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар бир кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

13. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, ариза берувчи таълим олаётган факультет деканининг масалага масъул ўринбосари, тьютор, хотин-қизлар кенгаши раиси, ёшлар етакчиси бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.

14. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.


15. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.


16. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.


17. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.


18. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади; комиссия иш юритувини амалга оширади.


19. Комиссия ҳужжатлари давлат олий таълим муассасасининг архивида белгиланган муддатгача сақланади.


20. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун Комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин.


21. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда олий таълим муассасаси архивида белгиланган муддатгача сақланади.


22. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Талабгорларни танлаш комиссия томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия махсус реестрни юритади.


23. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси асосида бир кун муддатда давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган Талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

Комиссиянинг ижара тўловининг бир қисмини тўлаб бериш ёки ижара тўловини бир қисмини тўлаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарори асослантирилган равишда олий таълим муассасасининг тегишли эълонлар тахталари, расмий сайтларида акс эттирилиши комиссия котиби томонидан таъминланади.


24. Комиссия томонидан доимий равишда ижара шартномасини қалбакилаштирган ва нотўғри маълумотлар тақдим этган талабалар рўйхати шакллантирилиб борилади.

Ушбу талабалар рўйхатига тушган талабаларга комиссия қарори асосида ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўхтатилиши мумкин.

25. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш рад этилиши мумкин:

ариза берувчи ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган талабалар рўйхатида мавжуд бўлганда;

ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшамаслиги, ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли эканлиги, ижара шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.

26. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўғрилаш имконияти бўлган тақдирда ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.



5-БОБ. ОЙЛИК ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


27. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат олий таълим муассасаси ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларнинг жами сонини, шунингдек, унинг 60 фоизини алоҳида кўрсатган ҳолда асослантирилган ҳисоб-китобларни юқори турувчи вазирлик ва идораларга тақдим этишлари лозим.


28. Вазирлик ва идоралар ўз навбатида давлат олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларни жамлаб, белгиланган тартибда Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш учун Молия вазирлигига тақдим этадилар.


29. Давлат бюджетидан мазкур мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар олий таълим муассасаси харажатлар сметасининг "47.21.500 - Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича ҳар ойлик компенсация тўловлари" моддасида режалаштирилади.


30. Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.


31. Давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғига мувофиқ муассаса бухгалтерияси томонидан ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағлар талабгорнинг пластик картасига пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлаб берилади.


32. Ижара ҳукуқи асосида яшаётган талабалар ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун давлат олий таълим муассасаларига бюджетдан ажратилган маблағларнинг тегишли молия йили якунига қадар ўзлаштирилмай қолган қисми белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Талаба ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда, унга ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш тўхтатилади.


34. Талабгор ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни, шунингдек тақдим этилган ижара шартномаси бекор қилинганда ёки яшаш манзили ўзгарганда уч иш куни ичида масъулларга ҳамда олий таълим муассасаси бухгалтериясига хабар бериши шарт.


35. Мазкур тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини доимий назорат қилиш давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори), ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (директор ўринбосари), бош бухгалтери ва бош аудитори зиммасига юкланади.


36. Ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш бўйича ажратилган маблағлар ортиқча тўланганда, давлат олий таълим муассасасининг Масъуллари ҳамда бухгалтерияси томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари кўрилади.


37. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича маблағларни талабгорларга тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади.

38. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг ижара

ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара

тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича

талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари), Комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи


3. Лавозимига кўра

-

Олий таълим муассасасининг Хотин-қизлар кенгаши раиси


4. Лавозимига кўра

-

Тегишлилиги бўйича факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари


5. Лавозимига кўра

-

Олий таълим муассасасининг Ёшлар етакчиси


6. Лавозимига кўра

-

Тьютор


7. Лавозимига кўра

-

Бош аудитор


8. Лавозимига кўра

-

Бухгалтерия масъул ходими


9. Лавозимига кўра

-

Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим масъул ходими, Комиссия котиби


          





Низомга

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасаси номи

ректори (директори) Ф.И.О. га



АНКЕТА-АРИЗА

1.



(фамилияси, исми, отасининг исми)

2. Манзил:


3. Туғилган санаси ____/____/_______ й.


4. Жинси: _______(аёл) _________ (эркак)

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)


6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:


             

7. Ўқиш жойи


/ босқич


таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги)


8. Қайси ҳудуддаги уй-жойни ижарага олмоқчисиз? Тошкент шаҳрида



/ бошқа ҳудудларда


9. Уй-жой ижара суммаси _____________________ сўм.


10. Сиз билан алоқага чиқиш учун маълумотларингиз?


уй тел: ____________, уяли тел: _______________, эл.почта ___________________.


Мен давлат томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман. Паспортим ва ижтимоий ҳолатимни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилмоқдаман. Ушбу ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатларда кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.


"___"_________ ________

имзо


Ф.И.О.


   кун            ой               йил


Ариза N ______________

Қабул қилиш санаси "___"_________ 202__ й.

Қабул қилган шахс Ф.И.О ________________

Қабул қилган шахс имзоси ________________

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь


































Время: 0.0651
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск