Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 16.09.2021 й. 21-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.09.2021 й. 2649-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2021 й.

N 2649-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

16.09.2021 й.

N 21


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқ врачлик пунктлари" деган сўзлар "Оилавий шифокор пунктлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "қишлоқ врачлик пунктлари" деган сўзлар "оилавий шифокор пунктлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш мутахассислиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари гигиена мутахассислиги бўйича малака тоифаси олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.".


2. 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида бевосита диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти билан шуғулланаётган илмий даражаси мавжуд бўлган, шунингдек мазкур Низомнинг 4 - 6-бандларига мувофиқ иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга истисно тариқасида, бир поғона юқори малака тоифаси берилади. Бунда, соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра илмий даражаси мавжуд бўлмаган мутахассисларга ҳам бир поғона юқори малака тоифаси берилиши мумкин.".


3. 22-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризада талабгорнинг биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда туғилган йили) кўрсатилади, шунингдек аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 сентябрь





































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск