ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Мудофаа вазирлигининг 20.09.2021 й. 37-сон, Ички ишлар вазирлигининг 15.09.2021 й. 55ққ-сон, Молия вазирлигининг 15.09.2021 й. 52-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.09.2021 й. 2749-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2021 й.

N 2749-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.09.2021 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.09.2021 й.

N 55ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.09.2021 й.

N 52

ҚАРОРИ



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро

объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2749, 2016 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда) Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Молия вазири

Т. Ишметов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро

объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "ҳужжатлар" деган сўз "маълумот ҳамда ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари;";


в) олтинчи хатбошидан "фуқаролик паспорти," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотларини тегишли органлардан белгиланган тартибда сўраб олади;".


3. 3-илова матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь













































Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск