ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Алоҳида тоифадаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2021 й. 613-сон "Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2021 й.

N 613




НУРЛАНИШ ОЛИШНИНГ ИНДИВИДУАЛ

ДОЗАЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБГА

ОЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2021 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 27 ноябрдаги 968-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ионлаштирувчи нурланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

амалдаги санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларига мувофиқ назорат қилинадиган барча нурланиш манбаларида индивидуал нурланиш дозасини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш;

нурланиш олишнинг индивидуал дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўнлаш тартибини белгилаш, маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уларни таҳлил қилиш;

таҳлиллар натижаси бўйича нурланиш олишнинг аҳолига таъсирини баҳолаш ва унинг таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш.


2. Вазирликлар ва идоралар фаолияти давомида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ташкилотларда 2021 йил якунига қадар нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини ташкил этсинлар ҳамда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига иловадаги низомга мувофиқ маълумот бериб борсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати икки ой муддатда Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизимини методик-дастурий таъминот ҳамда компьютер дастурлари ёрдамида босқичма-босқич автоматлаштирилган тизимга ўтказиш муддатлари ва молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б.Қ. Юсупалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь



































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск