ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Алоҳида тоифадаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш /

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2021 й. 613-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 сентябрдаги

613-сон қарорига

ИЛОВА



Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат

қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан олинадиган нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона давлат тизимини ташкил этиш, индивидуал нурланиш бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш тартибини белгилайди.


2. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими (кейинги ўринларда - Ягона тизим) Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда - Санитария-эпидемиология хизмати) томонидан юритилади ҳамда унинг миллий референс лабораторияси таркибидаги радиология лабораторияси базасида ташкил қилинади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


индивидуал дозиметр - муайян вақт давомида ионлаштирувчи нурланиш манбаидан чиқувчи нурланиш кўрсаткичлари бўйича маълумотни тўплайдиган (ўлчайдиган) қурилма ёки асбоб-ускуна;


ионлаштирувчи нурланиш манбаи - ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;


нурланиш олишнинг амбиент эквивалент дозаси - ўлчовлар ўтказиладиган жойда инсон томонидан қабул қилинадиган доза;


нурланиш олишнинг эквивалент дозаси - ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан маълум бир нурланиш турларининг одам органлари ёки тўқималари ичига олинган доза;


нурланиш хавфсизлиги - жисмоний шахслар (ходимлар)нинг ионлаштирувчи нурланиш зарарли таъсиридан муҳофазаланганлиги ҳолати;


табиий нурланиш манбаи - табиий ҳолда келиб чиқадиган ионлаштирувчи нурланиш манбаи;


техноген нурланиш манбаи - фойдаланиш учун ёки ушбу фаолиятнинг қўшимча маҳсулоти сифатида махсус яратилган ионлаштирувчи нурланиш манбаи;


тиббий дозиметрия реестри - нурланиш олишнинг барча турларининг рухсат этилган максимал индивидуал дозалардан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жисмоний шахслар (ходимлар)нинг ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан олган индивидуал нурланиш дозалари бўйича маълумотлар тўплами.



2-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

нурланиш хавфсизлиги соҳасидаги қоидалар ва нормаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

нурланиш хавфсизлигини таъминлаш учун нурланишнинг таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, қарор қабул қилиш учун тегишли хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларини таҳлилий материаллар билан таъминлаш;

нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;

нурланиш олишнинг таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг барча турларидан аҳолининг алоҳида гуруҳлари олган индивидуал ва жамоавий нурланиш дозаларини таҳлил қилиш;

нурланиш олишнинг индивидуал дозалари белгиланган меъёрлардан юқори бўлган шахсларни ҳисобга олиш;

нурланиш таъсири натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишда тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини белгилаш;

нурланиш натижасида тиббий оқибатларни прогнозлаштириш ва уни камайтиришнинг энг яхши ечимларини топиш орқали аҳолини хабардорлигини ошириш;

аҳолига ва ташкилотларга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан олинган нурланиш дозалари тўғрисида холисона ҳамда ишончли маълумот олиш имкониятини яратиш.


5. Ягона тизим орқали қуйидаги функциялар амалга оширилади:

радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларига мувофиқ назорат қилинадиган барча нурланиш манбаларида индивидуал нурланиш дозасини ҳисобга олиш ҳамда уни меъёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш учун метрологик, техник талабларга ҳамда индивидуал нурланиш дозалари тўғрисида ахборот олиш тартибларига риоя этилишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;

давлат статистика ҳисоботи шакллари асосида индивидуал нурланиш дозалари ҳисобини юритиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари таъсир этганда, унинг индивидуал дозалари тўғрисида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда жисмоний шахс (ходим)нинг индивидуал нурланиш дозасини ҳисобга олиш картасини тўлдирилишини ва маълумотлар базаси юритилишини таъминлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўйича статистик қўлланмаларни тайёрлаш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда индивидуал дозиметрик назорат натижаларининг баённомасини ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда жисмоний шахс (ходим)нинг индивидуал нурланиш дозасини рўйхатга олиш журналини юритиш;

юридик шахслар ходимларининг ҳамда жисмоний шахсларнинг индивидуал нурланиш дозаларига оид маълумотни олиш тўғрисидаги мурожаатлари бўйича ўн иш куни мобайнида расмий маълумот тақдим этиш.



3-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН, ҲИСОБГА ОЛИНАДИГАН

НУРЛАНИШ ТУРЛАРИ ВА НАЗОРАТ ОБЪЕКТЛАРИ


6. Ягона тизим доирасида қуйидагилар назорат қилиниши ва ҳисобга олиниши лозим:

жисмоний шахслар (ходимлар) ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан муолажа олганда қабул қилинган индивидуал нурланиш дозалари;

табиий нурланиш ва технологик жиҳатдан ўзгартирилган радиация фонидаги индивидуал нурланиш дозалари.

Радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативлари талаблари асосида Ягона тизим доирасида қуйидагилар назорат қилинади:

техноген ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг меъёрий ишлаши жараёнида жисмоний шахсларнинг (ходимларнинг) нурланиши;

жисмоний шахслар (ходимлар)нинг табиий ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан нурланиши;

тиббий рентгенорадиологик муолажаларда жисмоний шахслар (ходимлар)нинг нурланиши.


7. Ягона тизим доирасида назорат қилинадиган ва ҳисобга олинадиган асосий кўрсаткичлар йиллик самарали дозани ҳамда кўз гавҳари, тери, қўл кафтлари ва оёқ панжаларининг йиллик эквивалент дозасини ўз ичига олади.


8. Радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ Нурланиш хавфсизлигини таъминлаш талабларига асосан объектнинг хусусияти ва шароитларига қараб нурланиш олишнинг индивидуал дозалари ходимлар ва жисмоний шахслар учун алоҳида ҳисобланади.


9. Ягона тизим доирасида нурланиш олишнинг индивидуал дозалар қийматини аниқлаш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

индивидуал дозиметрлар ёрдамида тўғридан-тўғри ўлчаш;

аҳолининг индивидуал нурланиш дозаси қийматини ҳисоблаш;

олинган индивидуал нурланиш дозаси қийматини юзага келган асоратларга қараб аниқлаш (биологик, биокимёвий ва биофизик);

олинган индивидуал нурланиш дозаси қийматини ҳар хил жисмлар ва материаллардаги ўзгаришларга қараб аниқлаш.

Олинган маълумотлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ягона тизим маълумотлар базасига киритищ ва реестрини юритиш, уларни таҳлил қилиш ва шу асосида гигиеник хулосалар бериш Санитария-эпидемиология хизмати радиология лабораториясининг малакали мутахассислари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ягона тизимдаги маълумотлардан хизмат доирасида фойдаланиш тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


10. Ягона тизим методик-дастурий таъминот ва компьютер дастурлари ёрдамида босқичма-босқич ривожлантирилади ва Санитария-эпидемиология хизмати томонидан автоматлаштирилган тизимга ўтказилади.



4-БОБ. ЯГОНА ТИЗИМНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ


11. Ягона тизим Санитария-эпидемиология хизматининг индивидуал нурланиш дозаларини ҳисобга олиш ва маълумотлар базаси шакллантирилишини таъминловчи мажмуаси ҳисобланади.

Ташкилий жиҳатдан Ягона тизим республика, ҳудудлар (Республика, вилоят, туман/шаҳар) ва ташкилотлар миқёсида амалга ошириладиган тадбирларни ўз ичига олади.


12. Ягона тизим фаолияти ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.

Бунда, Санитария-эпидемиология хизмати:

- ҳар чорак бошида ионлаштирувчи нурланишни қабул қилувчи ва маълумотларни йиғувчи дозиметрларни (кейинги ўринларда - дозиметрлар) реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тарқатади;

- ҳар чорак якунида Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан уларга тарқатилган дозиметрларни йиғиб олади;

- ҳар чоракда Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан йиғиб олинган дозиметрларни реестрга киритиш, улардаги нурланиш дозаларини ўлчаш, олинган нурланиш дозалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосаларни тайёрлаш ишларини амалга оширади;

- доимий равишда Низомга 2-иловага мувофиқ индивидуал дозиметрик назорат натижалари баённомаларини тўлдириб боради, нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилади ҳамда ҳисобга олиш бўйича реестрни ва маълумотлар базасини тўлдириб боради;

- доимий равишда нурланиш олишнинг индивидуал дозалари бўйича маълумотларни ва тегишли хулосаларни Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тарқатади.

Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармалари:

- ҳар чорак бошида дозиметрларни реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматидан қабул қилиб олади;

- ҳар чорак бошида дозиметрларни реестр бўйича тегишли ҳудуддаги ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фаолият юритувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда - ташкилот) ҳамда қонунчиликда белгиланган махсус рухсатномага эга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи (эксплуатация қилувчи) субъектларга (кейинги ўринларда - субъектлар) тарқатади;

- ҳар чорак якунида ташкилотлар ва субъектларга тарқатилган дозиметрларни реестрга асосан қабул қилиб олади ва Санитария-эпидемиология хизматига етказиб беради;

- доимий равишда Санитария-эпидемиология хизматидан олинган маълумотлар ва тегишли хулосалар асосида нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилади ва ҳисобга олиш бўйича ҳудудий реестрни ва маълумотлар базасини тўлдириб боради.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фаолият юритувчи ташкилотлар ва субъектлар:

- ҳар чорак бошида дозиметрларни реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан қабул қилиб олади;

- ҳар чорак бошида ташкилотнинг ионлаштирувчи нурланиш манбаи билан бевосита ишловчи ҳар бир ходимига ҳамда субъектда ионлаштирувчи нурланиш муолажаларини олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахсларга (беморлар) ички реестрга асосан дозиметрларни тарқатади ҳамда ходимлар/жисмоний шахсларни иш ёки муолажа жараёнида дозиметрлар билан доимий таъминланганлигини назорат қилиб боради;

- ҳар чорак якунида ташкилотлар бўйича ички реестрга асосан ионлаштирувчи нурланиш манбаи билан бевосита ишловчи ҳар бир ходимга чорак бошида тарқатилган ёки ионлаштирувчи нурланиш муолажаларини олган жисмоний шахсларга (беморлар) тарқатилган дозиметрларни ички реестр асосида йиғиб олиб, Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига юборади;

- ҳар чоракда Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тақдим қилинган (дозиметрлардаги нурланиш дозаларини ўлчаш, таҳлил қилиш натижаси бўйича) маълумотларни ва хулосаларни олади, ташкилотда ҳар бир ходим бўйича, субъектда ҳар бир жисмоний шахс (бемор) бўйича индивидуал нурланиш дозасини реестрини юритади ҳамда Низомга 1 ва 3-иловаларни тўлдирган ҳолда Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тақдим этиб боради;

- доимий равишда ташкилот ходимлари томонидан дозиметрлар тўғри ишлатилиши ва сақланиши юзасидан назорат олиб боради;

Нурланиш дозаларини кузатиш ва ҳисобга олиш тизимини ташкил этишда ташкилий ва методик раҳбарлик қилиш ҳамда ёндашувлар уйғунлигини таъминлаш Санитария-эпидемиология хизматининг радиология лабораторияси томонидан амалга оширилади.

Ягона тизим фаолияти устидан мониторинг олиб бориш ва назоратни таъминлаш Санитария-эпидемиология хизмати томонидан амалга оширилади.


13. Нурланиш олишнинг индивидуал дозалари тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни тўплаш ҳамда индивидуал нурланиш дозалари бўйича расмий маълумотларни тақдим этиш Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тиббий дозиметрия реестрига мувофиқ амалга оширилади.

Тиббий дозиметрия реестри индивидуал дозиметрлар ёрдамида тўпланган, ташкилотлар ходимлари ёки жисмоний шахслар олган индивидуал нурланиш дозалари бўйича маълумотлар тўпламини ўз ичига олади.

Санитария-эпидемиология хизмати радиология лабораториясининг малакали мутахассислари томонидан индивидуал нурланиш дозалари тўғрисида тўпланган маълумотлар ўрганилади ҳамда таҳлил қилинади.

Тўпланган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари асосида Ягона тизимнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари Санитария-эпидемиология хизмати радиология лабораториясининг малакали мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ва натижалари юзасидан илмий асосланган тавсиялар амалиётга татбиқ этади.

Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари жисмоний шахслар ва ташкилотлар ходимлари томонидан олинган нурланиш дозасини ўз ичига олган маълумотларни умумлаштиради ҳамда тиббий дозиметрия реестрига киритиш учун Санитария-эпидемиология хизматига электрон шаклда тақдим этади.

Ташкилотлар томонидан улар ходимларининг индивидуал нурланиш дозаларининг назорати индивидуал дозиметрлар ёрдамида амалга оширилади, шунингдек, индивидуал дозалар тўғрисидаги маълумотлар тўпланади.

Ташкилотлар томонидан ходимларининг индивидуал нурланиш дозалари бўйича тўпланган маълумотлар умумлаштириш учун, ташкилот жойлашган ҳудуд бўйича Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармаларига ёки туман (шаҳар) бўлимларига юборилади.


14. Ташкилот ходимлари томонидан дозиметрларнинг тўғри ишлатилиши ва сақланиши учун назоратни олиб бориш ва жавобгарлик ташкилот раҳбарига юкланади.


15. Субъектлар индивидуал дозиметрлар ёрдамида ҳар бир жисмоний шахс (ходим)нинг индивидуал нурланиш дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, тўпланган маълумотларни таҳлил қилади ҳамда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини баҳолаб боради, тўпланган маълумотларни, нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини баҳолаш натижаларини ҳар чорак якунида Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармаларига юборади.

Нурланиш олишнинг индивидуал дозалари бўйича маълумотлар тўпламини олиш юзасидан жисмоний шахслар (ходимлар) ва юридик шахслар томонидан мурожаат қилинганда ушбу маълумотлар Санитария-эпидемиология хизмати ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда субъектлар томонидан ёзма баённома шаклида мурожаат этувчига тақдим этилади.


16. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини баҳолашда радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативларидан фойдаланилади.


17. Нурланиш олишнинг индивидуал дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ишлари Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари ўртасида ахборот алмашинувининг амалдаги дастурий таъминоти орқали Ягона тизимнинг барча тузилмаларини қамраб олган ҳолда таъминланади.


18. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш доирасида ҳар бир жисмоний шахс (ходим) бўйича тўпланган маълумотлар Санитария-эпидемиология хизматининг радиология лабораторияси базасида эллик йил давомида сақланади.



5-БОБ. АЙРИМ НУРЛАНИШ ДОЗАЛАРИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини баҳолаш мониторинги республика ҳудудлари ва ташкилотлар миқёсида Санитария-эпидемиология хизматининг баҳолаш ва мониторингни амалга оширувчи боищармалари ва хизматлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.


20. Субъектда жисмоний шахсларнинг нурланиш олишининг индивидуал дозаларининг назорати ва тиббий дозиметрия реестрини юритиш субъект томонидан амалга оширилади. Тиббий дозиметрия реестрини юритишда ушбу Низом талабларига риоя этилишини таъминлаш субъект раҳбарига юкланади.


21. Ионлаштирувчи нурланиш муолажалари пайтида беморлар томонидан олинган нурланишнинг индивидуал дозалари назорати ва маълумотларни тўплаш ҳамда тиббий дозиметрия реестрини юритишда ушбу Низом талабларига риоя этилишини таъминлаш тиббиёт муассасалари раҳбарияти белгилаган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.


22. Ягона тизим доирасида дозиметрик назорат ва мониторинг қилиш, олинган нурланишнинг индивидуал дозалари маълумотларини тўплаш ва баҳолаш ишларини амалга оширишда тегишли аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган лабораториялар жалб қилиниши мумкин.


23. Бир вақтнинг ўзида алоҳида жисмоний шахслар (ходимлар) ёки уларнинг муайян тоифаси гурухди нурланиш олиш билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганида, улар ҳам Ягона тизим бўйича ҳисобга олинади ва ҳар бир жисмоний шахс (ходим) бўйича тиббий дозиметрия реестри юритилади.

Бунда дозиметрик назорат ва мониторинг қилиш, олинган нурланишнинг индивидуал дозалари маълумотларини тўплаш ва баҳолаш ишлари нурланиш мониторинги фаолияти билан шуғулланувчи тегишли аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжуд имкониятларидан максимал даражада фойдаланган ҳолда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлайдиган ташкилот ва субъектларда ўлчовларни олиб бориш ва ўлчов баённомаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, шунингдек, дубликат бериш учун Санитария-эпидемиология хизматининг ғазна ҳисоб варағига ушбу ташкилот ва субъектлардан йиғим ундирилади.

Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини ҳисобга олганлик учун йиғим миқдори Санитария-эпидемиология хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


25. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлайдиган ташкилот ва субъектларда ходимлар нурланиш олишининг индивидуал дозалари белгиланган меъёрлар доирасида бўлишини кузатиб бориш ва тиббий дозиметрия реестрини юритиш бўйича шахеий жавобгарлик тегишли ташкилот ва субъект раҳбарига юкланади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахс (ходим)нинг индивидуал

нурланиш дозасини ҳисобга олиш картаси

(ташкилот номи, бўлим, манзил, телефон)


(тўлдириш санаси)

- сон индивидуал нурланиш дозасини ҳисобга олиш картаси

1.


2.



(фамилияси, исми, отасининг исми)


(туғилган йили)

3.


4.



(жинси)


(лавозими, уй манзили, телефон рақами)

5.



(иш хусусияти)

6. Радиация хавфи ва ионлаштирувчи нурланиш шароитларидаги иш стажи _________


7. Картани тўлдириш вақтидаги умумий нурланиш дозаси ____________ мЗв

Йил


Иш

хусусияти


Чораклик нурланиш

дозалари, мЗв


Йиллик умумий

нурланиш дозаси,

мЗв

Изоҳ


Имзолар




1


2


3


4

























































































         





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг радиология лабораторияси

(аккредитациядан ўтганлик ҳақида ___ йил "__"_______даги ___- сон гувоҳнома)



ИНДИВИДУАЛ ДОЗИМЕТРИК

НАЗОРАТ НАТИЖАЛАРИНИНГ

______- сон БАЁННОМАСИ

1. Ташкилот номи


2. Бўлим номи


3. Индивидуал дозиметрларни ишлатилган даври ________дан - ________гача.

           

Т/р

Жисмоний шахс

(ходим)нинг

Ф.И.О.


Лавозими


Дозиметр

рақами


Ўлчовда

аниқланган

доза, мЗв


Изоҳ










































         

*) Радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ рухсат этилган йиллик нурланиш дозаси 20 мЗв/йил,


4. Дозиметрнинг тўғри ишлатилиши ва сақланиши учун ва ташкилотнинг жавобгар шахси:


Ф.И.О.


имзо

5. Ўлчаш учун масъул лаборатория ходими:



Ф.И.О.


имзо

6. Врач хулосаси:

     

   

      



Ф.И.О.


имзо

           





Низомга

3-ИЛОВА



Жисмоний шахс (ходим)нинг индивидуал

нурланиш дозасини рўйхатга олиш журнали

Т/р

Жисмоний шахс

(ходим)нинг

Ф.И.О.


Иш жойи

(ташкилот/субъект

номи, бўлим)


Лавозими


Дозиметр

рақами


Амалдаги нурланиш дозаси, мЗв


Жами йиллик

доза, мЗв


Изоҳ


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


1.












2.












3.












...












           

*) Радиациявий хавфсизлик санитария нормалари ва коидалари, гигиена нормативларига мувофиқ рухсат этилган йиллик нурланиш дозаси 20 мЗв/йил.






Низомга

4-ИЛОВА



Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш

ва ҳисобга олиш ягона давлат тизимининг фаолияти

СХЕМАСИ

Даража

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



Республика миқёсида

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда - Санитария-эпидемиология хизмати)


1. Ионлаштирувчи нурланишни қабул қилувчи ва маълумотларни йиғувчи дозиметрларни (кейинги ўринларда - дозиметрлар) реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тарқатиш.



Ҳар чорак бошида


2. Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан уларга тарқатилган дозиметрларни йиғиб олиш.



Ҳар чорак якунида


3. Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан йиғиб олинган дозиметрларни реестрга киритиш ва улардаги нурланиш дозаларини ўлчаш, олинган нурланиш дозалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосаларни тайёрлаш.



Ҳар чоракда


4. Низомга 2-иловага мувофиқ индивидуал дозиметрик назорат натижалари баённомаларини тўлдириб бориш, ҳамда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича реестрни ва маълумотлар базасини тўлдириб бориш.



Доимий равишда


5. Нурланиш олишнинг индивидуал дозалари бўйича маълумотларни ва тегишли хулосаларни Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тарқатиш.



Доимий равишда







Ҳудудлар миқёсида

Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармалари


1. Дозиметрларни реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматидан қабул қилиб олиш.



Ҳар чорак бошида


2. Дозиметрларни реестр бўйича тегишли ҳудуддаги ташкилотларга ҳамда қонунчиликда белгиланган махсус рухсатномага эга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи (эксплуатация қилувчи) субъектлар (кейинги ўринларда - субъектлар) тарқатиш.



Ҳар чорак бошида


3. Ташкилотлар ва субъектларга тарқатилган дозиметрларни реестрга асосан қабул қилиб олиш ва Санитария-эпидемиология хизматига етказиб бериш.



Ҳар чорак якунида


4. Санитария-эпидемиология хизматидан олинган маълумотлар ва тегишли хулосалар асосида нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича ҳудудий реестрни ва маълумотлар базасини тўлдириб бориш.



Доимий равишда







Ташкилот миқёсида

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фаолият юритувчи ташкилотлар ва субъектлар


       

1. Дозиметрларни реестр бўйича Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларидан қабул қилиб олиш.



Ҳар чорак бошида


2. Ташкилотиинг ионлаштирувчи нурланиш манбаи билан бевосита ишловчи ҳар бир ходимига ҳамда субъектда ионлаштирувчи нурланиш муолажаларини олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахсларга (беморлар) ички реестрга асосан дозиметрларни тарқатиш ҳамда уларнинг иш ва муолажа жараёнида дозиметрлар билан доимий таъминланганлигини назорат қилиб бориш.



Ҳар чорак бошида


3. Ташкилотлар бўйича ички реестрга асосан ионлаштирувчи нурланиш манбаи билан бевосита ишловчи ҳар бир ходимига чорак бошида тарқатилган ҳамда ионлаштирувчи нурланиш муолажаларини олган жисмоний шахсларга (беморлар) тарқатилган дозиметрларни ички реестр асосида йиғиб олиб, Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига юбориш.



Ҳар чорак якунида


4. Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тақдим қилинган (дозиметрлардаги нурланиш дозаларини ўлчаш, таҳлил қилиш натижаси бўйича) маълумотларни ва хулосаларни олиш, ташкилотда ҳар бир ходим бўйича субъектда ҳар бир жисмоний шахс (бемор) бўйича индивидуал нурланиш дозасини рўйхатга олиш ҳамда Низомга 1 ва 3-иловаларни тўлдирган ҳолда Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудлардаги бошқармаларига тақдим этиб бориш.



Ҳар чоракда


5. Ташкилот ходимлари томонидан дозиметрлар тўғри ишлатилиши ва сақланиши юзасидан назорат олиб бориш.



Доимий равишда

  

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь








































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск