ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2021 й. ПҚ-5254-сон "Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2021 й.

N ПҚ-5254



ХИРУРГИЯ ХИЗМАТИНИ

ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ, ҲУДУДЛАРДА

ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ СИФАТИНИ

ОШИРИШ ВА КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида:


1. Хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Хирургия маркази) - вилоят - туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш;

ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этиш;

Хирургия марказида трансплантация амалиётларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этиш;

хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш, замонавий симуляцион марказда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;

хирургия йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;

аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида:

2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилишга Соғлиқни сақлаш вазирлигига ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида вазирликка 10 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2022 йилдан бошлаб эса эҳтиёждан келиб чиқиб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутиш;

б) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан тенг улушда:

2021 йилда Хирургия маркази филиалларини 1-иловага мувофиқ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2022-2023 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини 2-иловага мувофиқ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 71,4 миллиард сўм йўналтириш.

Белгилансинки:

мазкур тадбирлар учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан, шунингдек, жойларда кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий этиш натижасида тежаладиган маблағлар ҳамда халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит ва грант маблағлари ҳисобига ажратилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тегишли маҳаллий бюджетларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси ажратилади.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда 2022-2023 йиллар давомида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами оширилишини, шу жумладан, туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага оширилишини, Хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилишини таъминласин;

Хирургия маркази (С.Исмаилов), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (Д.Туляганов) ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (Б.Даминов) томонидан 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилишини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Хирургия маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларини 2021-2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, Хирургия маркази фаолиятига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи (Б.Мусаев) мазкур бандга мувофиқ малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган ходимларнинг шаффоф танлов асосида танлаб олинишини таъминлайди;

малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган ходимларга Хирургия маркази билан тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ Хирургия маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасаларига жалб этишда:

хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартномада келишилган шартларга мувофиқ амалга оширилади;

улар учун икки томонга авиачипталарни сотиб олиш харажатлари (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) ҳамда республика меҳмонхоналарида яшаш харажатлари тегишли давлат тиббиёт муассасаси томонидан миллий валютада тўланади;

уларни жалб этиш ва моддий таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбаи бўлиб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари, тегишли давлат тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


5. Хирургия марказининг инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси соҳасида қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;

хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;

трансплантология йўналишида малакали илмий кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш.

Хирургия марказида:

базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилсин.

Белгилансинки, Хирургия маркази ушбу кафедрада ўқитилаётган бакалаврлар, клиник ординаторлар ва магистрлар учун асосий клиник база ҳисобланади.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Хирургия марказини модернизация қилиш учун 11 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


7. Хирургия хизматини 2021-2023 йилларда трансформация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминласин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022-2023 йилларда жарроҳлик ёрдамини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларида кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилишини таъминласин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев) Молия вазирлиги (Т.Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда жарроҳлик амалиётининг мураккаблиги даражаси ҳамда самарадорлик кўрсаткичларига қараб тиббиёт ходимларига табақалаштирилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев) етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни йўлга қўйсин ва уларни мазкур курсларда ўқитиш юзасидан режа-графикни тасдиқласин.


11. Соғлиқ сақлаш вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналишида (Master of Healthcare Administration) давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа нодавлат олий таълим ташкилотларида тайёрлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузилишини ва бу билан боғлиқ харажатларнинг мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, унинг ўринбосарлари А.Ш. Иноятов ва У.Ю. Собиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарорнинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 октябрдаги

ПҚ-5254-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021 йилда Академик В.Вохидов номидаги

Республика ихтисослаштирилган хирургия

илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларини

замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга

доир чора-тадбирлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Жар-

роҳлик

жиҳоз-

лари жам-

ланмаси

(каттаси)


Соясиз

шифтли

жарроҳ-

лик лам-

паси


Ультра-

товушли

скаль-

пель

(Har-

monic)


Видео-

лапаро-

скопик

аппарат


Наркоз

аппа-

рати


Видео-

эндос-

копик

ускуна

(гас-

троскоп,

брон-

хоскоп ва

колоно-

скоп)


Эндос-

копик

автомат

ювиш

аппарати


Био-

кимёвий

анали-

затор


Икки

камерали

вақтин-

чалик

кардио-

стиму-

лятор


ЖАМИ


сони


суммаси,

млн. сўм


1

Қорақалпоғистон Республикаси*




1


1

1

1

1

1

6

1 938

2

Андижон вилояти*




1


1

1

1

1

1

6

1 938

3

Бухоро вилояти*




1


1

1

1

1

1

6

1 938

4

Жиззах вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

5

Қашқадарё вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

6

Навоий вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

7

Наманган вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

8

Самарқанд вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

9

Сурхондарё вилояти*




1


1

1

1

1

1

6

1 938

10

Сирдарё вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

11

Тошкент вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

12

Фарғона вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

13

Хоразм вилояти


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471

14

Тошкент шаҳри


1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

3 471


ЖАМИ


10

10

14

10

14

14

14

14

14

114

42 466

Изоҳ: 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари Германия KfW банкининг имтиёзли кредит ва грант маблағлари ҳисобига асбоб-ускуналар билан таъминланган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 октябрдаги

ПҚ-5254-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2023 йилларда туман (шаҳар) тиббиёт

бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация

бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан

жиҳозлашга доир чора-тадбирлар

Т/р

Ҳудудлар номи


Йил


Жарроҳлик

жиҳозлари

жамланмаси

(каттаси)


Видео-

лапаро-

скопик

аппарат


Жарроҳлик

столи


Соясиз

шифтли

жарроҳлик

лампаси


Видео-

гастрос-

копик

аппарат

(гастроскоп,

бронхоскоп

ускунаси

билан)


Биполяр

электро-

коагулятор


1

Қорақалпоғистон Республикаси









1.1.

Нукус


2022 йил

1

1

1

1

1

1

1.2.

Тахиатош


2023 йил

1

1

1

1

1

1

2

Андижон вилояти









2.1.

Бўз


2022 йил

1

1

1

1

1

1

2.2.

Марҳамат


2023 йил

1

1

1

1

1

1

3

Бухоро вилояти









3.1.

Когон


2022 йил

1

1

1

1

1

1

3.2.

Қоровулбозор


2023 йил

1

1

1

1

1

1

4

Жиззах вилояти









4.1.

Пахтакор


2022 йил

1

1

1

1

1

1

4.2.

Фориш


2023 йил

1

1

1

1

1

1

5

Қашқадарё вилояти









5.1.

Миришкор


2022 йил

1

1

1

1

1

1

5.2.

Деҳқонобод


2023 йил

1

1

1

1

1

1

6

Навоий вилояти









6.1.

Конимех


2022 йил

1

1

1

1

1

1

6.2.

Қизилтепа


2023 йил

1

1

1

1

1

1

7

Наманган вилояти









7.1.

Тўрақўрғон

2022 йил

1

1

1

1

1

1

7.2.

Янгиқўрғон


2023 йил

1

1

1

1

1

1

8

Самарқанд вилояти









8.1.

Пастдарғом


2022 йил

1

1

1

1

1

1

8.2.

Оқдарё

2023 йил

1

1

1

1

1

1

9

Сурхондарё вилояти









9.1.

Ангор

2022 йил

1

1

1

1

1

1

9.2.

Қумқўрғон


2023 йил

1

1

1

1

1

1

10

Сирдарё вилояти









10.1.

Боёвут

2022 йил

1

1

1

1

1

1

10.2.

Ховос


2023 йил

1

1

1

1

1

1

11

Тошкент вилояти









11.1.

Паркент


2022 йил

1

1

1

1

1

1

11.2.

Пискент


2023 йил

1

1

1

1

1

1

12

Фарғона вилояти









12.1.

Сўх


2022 йил

1

1

1

1

1

1

12.2.

Олтиариқ

2023 йил

1

1

1

1

1

1

13

Хоразм вилояти









13.1.

Қўшкўпир


2022 йил

1

1

1

1

1

1

13.2.

Янгиариқ


2023 йил

1

1

1

1

1

1


ЖАМИ


2022 йил


13

13

13

13

13

13

2023 йил


13

13

13

13

13

13

        

жадвал давоми

Т/р

Ҳудудлар номи


Электро-

отсос


Наркоз

аппарати


Эндос-

копик

автомат

ювиш

аппарати


Био-

кимёвий

анали-

затор


Мик-

роскоп


Цент-

рифуга


Автоклав


Лабо-

ратория

тарозиси


Электр

қуритгич


ЖАМИ


сони


суммаси,

млн. сўм


1

Қорақалпоғистон Республикаси













1.1.

Нукус


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

1.2.

Тахиатош


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

2

Андижон вилояти













2.1.

Бўз


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

2.2.

Марҳамат


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

3

Бухоро вилояти













3.1.

Когон


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

3.2.

Қоровулбозор


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

4

Жиззах вилояти













4.1.

Пахтакор


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

4.2.

Фориш


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

5

Қашқадарё вилояти













5.1.

Миришкор


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

5.2.

Деҳқонобод


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

6

Навоий вилояти













6.1.

Конимех


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

6.2.

Қизилтепа


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

7

Наманган вилояти













7.1.

Чуст


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

7.2.

Янгиқўрғон


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

8

Самарқанд вилояти













8.1.

Пастдарғом


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

8.2.

Нарпай


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

9

Сурхондарё вилояти













9.1.

Денов


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

9.2.

Қумқўрғон


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

10

Сирдарё вилояти













10.1.

Сайхунобод


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

10.2.

Ховос


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

11

Тошкент вилояти













11.1.

Паркент


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

11.2.

Пискент


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

12

Фарғона вилояти













12.1.

Сўх


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

12.2.

Фурқат


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

13

Хоразм вилояти













13.1.

Қўшкўпир


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745

13.2.

Янгиариқ


1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

2 745


ЖАМИ


13

13

13

13

13

13

13

13

13

195

35 685



13

13

13

13

13

13

13

13

13

195

35 685

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 октябрдаги

ПҚ-5254-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хирургия хизматини 2021-2023 йилларда трансформация

қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Маблағ/

Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ХИРУРГИЯ ЙЎНАЛИШИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗА ҲАМДА

СОҲАНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида хирургик касалликларни эрта аниқлаш дастурини тасдиқлаш.


1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида хирургик касалликларни эрта аниқлаш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Мазкур дастурни халқаро экспертлар фикрини инобатга олган ҳолда тасдиқлаш.


2022 йил

1 март


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (Туляганов)


2.

Хирургик касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш.


1. Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (кейинги ўринларда - Марказ) бошчилигида хирургик касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга хирургик ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқиш.


2. Мазкур стандартлар ва клиник протоколларни тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритиш.


3. Тасдиқланган стандартлар ва протоколларни Марказ, унинг ҳудудий филиаллари ва барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи хирург мутахассисларга етказиш.


2021 йил

1 декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (Туляганов), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси


3.

Республика, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар даражасида даволанадиган хирургик касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

1. Республика, вилоятлар, туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, шу жумладан бирламчи бўғин муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури, касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


2021 йил

1 ноябрь


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Республика, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар даражасида даволанадиган хирургик касалликлар рўйхатини, уларни даволашни молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш.


2021 йил

1 декабрь

II. ХИРУРГИЯ ЙЎНАЛИШИДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ,

ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ,

ШУНИНГДЕК, ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ

4.

Ҳудудларда хирургия йўналишида касалликларнинг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш сифатини ошириш.


1. Режа-жадвалга асосан Марказнинг етакчи ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан Марказнинг ҳудудий филиаллари ва чекка ҳудудларга ташрифларни амалга ошириш.


2. Ташрифлар доирасида беморлар кўрикларини, маҳорат дарслари, семинар (вебинар)лар ўтказиш.


3. Марказнинг ҳудудий филиаллари моддий-техника базасини ўрганиб, яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.


4. Ҳудудий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.


2021-2023

йиллар

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Ҳудудларда каминвазив ва юқори технологик амалиётларни ўтказиш кўлами ва сифатини ошириш.

1. Ҳудудлар ҳамда туман (шаҳар)лар даражасида бажариладиган хирургик амалиётларнингянги турларини (лапароскопик, торакоскопик ва эндоваскуляр) ва даволаш усулларини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.


2. Каминвазив ва юқори технологик амалиётларни амалга оширишни услубий жиҳатдан таъминлаб бориш.


2021-2022

йиллар

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (Туляганов), Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (Даминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. Барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш.


2022 йил

якунига

қадар


6.

Болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш.

1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволаш амалиётлари кўламини ошириш.


2021 йил

давомида


10 млрд сўм/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Болалар миллий тиббиёт маркази (Шарипов), Тошкент педиатрия тиббиёт институти (Даминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Наманган, Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилояти тиббиёт муассасаларида болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволаш амалиётини кенг жорий этиш.


2022

йилдан

бошлаб


7.

Марказда базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораториясини ташкил этиш.


1. Лабораторияни Марказнинг жигар ва ўт йўллари хирургияси ҳамдақон-томир ва буйрак трансплантацияси бўлимларида жойлаштириш.


2. Лаборатория илмий ходимлари таркибини шакллантириш.


3. Лабораторияни зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


2022 йил

1 март


Ҳисоб-китоблар асосида/ Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


8.

Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Хирургия ва трансплантология кафедрасини Марказда жойлаштириш.


2. Тошкент тиббиёт академиясининг мавжуд кафедраларини мақбуллаштириш ҳисобига Хирургия ва трансплантология кафедрасини малакали мутахассислар билан бутлаш чораларини кўриш.


2021/2022

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Тошкент тиббиёт академияси (Шадманов)


9.

Хирургия йўналишида илмий тадқиқотлар кўламини ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.

1. Хирургик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилишбўйича аниқ режа-график асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш.


2. Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.


2021-2023

йиллар

давомида


Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


10.

Хирургик касалликларни ташхислаш ва даволашга оид зарур маълумотларни аҳолига етказиш.

1. Марказнинг расмий веб-сайтнитакомиллаштириш, унда зарур маълумотларни жойлаштириш ва янгилаб борилишини таъминлаш.


2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари, ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш.


2022 йил

1 январь


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


3. Оммавий ахборот воситаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бўйича кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.


Медиа-

режа

асосида



III. ХИРУРГИЯ ХИЗМАТИ КАДРЛАРИНИНГ КАСБИЙ

ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

11.

Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари салоҳиятини ошириш.


1. Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича ўқитиладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув йўналиши бўйича менежер мутахассисларини тайёрлаш.


2021 йил

1 ноябрдан

бошлаб


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


12.

Марказда малакали хирург мутахассисларни тайёрлаш мақсадида симуляцион марказниташкил этиш ва унда Марказ ҳудудий филиалларининг мутахассисларини ўқитиш ишларини йўлга қўйиш.


1. Марказда симуляцион марказни ташкил этиш, уни жиҳозлашва кадрлар билан таъминлаш.


2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Симуляцион марказда Марказнинг ҳудудий филиаллари ва бошқа тиббиёт муассасаларининг мутахассисларини ўқитиш ишларини йўлга қўйиш.


2021-2023

йиллар

давомида


Ҳисоб-китоблар асосида/ Халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


13.

Марказ ходимларининг салоҳиятини ошириш, тиббиёт соҳасидаги илғор хорижий амалиётга мос равишда уларнинг билим ва кўникмалариниривожлантириш.


1. Марказ ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилиши, шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни Марказга жалб этиш чораларини кўриш.


2. Хирургия ҳамда шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказларида малака ошириш ва стажировка ўташ режасини тузиш ва режага мувофиқ малака ошириш ва стажировка ўташни таъминлаш.


2021-2023

йиллар

давомида


Ҳисоб-китоблар асосида/ Иқтидорлива малакали тиббиётмутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


14.

Хирургия йўналишида фаолият юритаётган ҳудудлардаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш.


1. Хирургик ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларишифокорларини (хирург, нефролог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқалар) режа-график асосида қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш.


2. Ушбу ходимларни ишдан ажралмаган ҳолда уларнинг иш жойида касбий малакасини ошириш тизимини жорий қилиш.


3. Хирургия йўналишида долзарб масалалар бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш.


2021-2022

йиллар

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (Туляганов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4. Ҳудудларда босқичма-босқич ўқув-симуляцион хоналар ташкил этиш.


2022

йилдан

бошлаб


15.

Марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургик бўлимлар ўртасидахирургик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш борасида телемедицина йўли билан доимий алоқаларни йўлга қўйиш.


1. Марказ ҳудудий филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургик бўлимларини телемедицина орқали мулоқот учун зарур ускуналарбилан таъминлаш ва юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш чораларини кўриш.


2. Марказ, унинг ҳудудий филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургик бўлимлари ўртасида режа асосида мунтазам равишда телемедицина йўли билан беморлар ҳолатининг муҳокамасини ташкил этиш.


2021-2022

йиллар

давомида


Ҳисоб-китоблар асосида/ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


IV. ХИРУРГИЯ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16.

Марказ ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургия бўлимларини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Марказ ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургия бўлимларининг жиҳозланиши даражасини ўрганиб чиқиш.


2. Мазкур бўлимларни беморлар сони, муассаса шароитларидан келиб чиқиб, жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

1 декабрь


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


17.

Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургия бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


Тошкент шаҳри, ҳудудлар марказлари, 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилган 126 та туман (шаҳар)лардан ташқари 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургия бўлимларини белгиланган талабларга асосан тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2022-2023

йиллар

давомида


71,4 млрд сўм/ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тенг улушларда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)


18.

Марказ ҳудудий филиалларини зарур асбоб-ускуналар ва онлайн режимда маълумотлар узатиш имконини берадиган алоқа хизмати билан таъминлаш.


1. Марказ филиаллари эҳтиёжларини ўрганиш.


2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, зарур асбоб-ускуналар рўйхатини тузиш.


3. Марказ филиалларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


2021 йил

1 декабрь


42,5 млрд сўм/ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари тенг улушларда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


19.

Марказнимодернизацияқилиш, унинг моддий-техника базасини кучайтириш.

1. Марказнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.


2. Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича халқаро молия ташкилотларидан маблағ жалб қилишчораларини кўриш.


2021 йил

1 ноябрь


11 млн доллар/ Халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов)




3. Марказни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


4. Марказ реанимация бўлимларини тиббий азот монооксиди гази билан таъминлаш.


5. Марказда иммуногенетик лабораторияни ташкил этиш ва жиҳозлаш.


2022 йил

якунига

қадар



Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


20.

Марказдатиббий хизматлар кўрсатиш, диагностика ва хирургик амалиётларнинг сифатини ошириш.

1. Марказ илмий патологик анатомия бўлимини тўлиқ таъмирлаш.


2021-2023 йиллар давомида

1,5 млрд сўм/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)



2. Марказнинг биокимёвий лаборатория бўлимини тўлиқ таъмирлаш.



1,5 млрд сўм/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар





3. Марказнинг жигар ва ўт йўллари хирургияси бўлимини тўлиқ таъмирлаш.



2 млрд сўм/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар





4. Ёрдамчи техника ускуналари жойлашган Марказ ертўласини тўлиқ таъмирлаш.



2,5 млрд сўм/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар



21.

Марказ фаолиятига ахборот технологияларини кенг жорий этиш.


1. Марказда хирургик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ахборот тизимини яратиш ҳамда электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш.


2. Ахборот тизими ва электрон ҳужжатлар айланишини тажриба-синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.


2022 йил

якунига

қадар


Ҳисоб-китоблар асосида/ Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


V. ХИРУРГИЯ ЙЎНАЛИШИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

22.

Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.


1. Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.


2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


2021-2023

йиллар

давомида


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


23.

Хирургия хизматини ривожлантиришда хорижий мутахассислар салоҳиятидан кенг фойдаланиш, уларнинг тажрибасини ўрганиш ва амалиётга кенг жорий этиш.


1. Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари мутахассислари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш.


2. Хорижий мутахассислар иштирокида ўқув курслари,маҳорат дарслари, семинар (вебинар)лар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.


2021-2023

йиллар

давомида


Ҳисоб-китоблар асосида/ Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассис-

ларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази (Исмаилов)


24.

Аҳоли орасида хирургик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва ушбу касалликларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш.


1. Аҳоли орасида хирургик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва ушбу касалликларнинг профилактикасини кучайтириш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2. Грант лойиҳаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.


3. Хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш чораларини кўриш.


2021-2022

йиллар

давомида


-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)


         

Марказ, унинг ҳудудий филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги хирургия бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш учун жами харажатлар - 131,4 млрд сўм ва 11 млн АҚШ доллари.


шундан:



млрд сўмда

млн АҚШ долларида

Давлат бюджети маблағлари



131,4


шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари



57


халқаро молия институтлари маблағлари



-

11

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 октябрдаги

ПҚ-5254-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармонига илованинг 190-банди "Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа" устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ихтисослаштирилган эндокринология муассасаларини (Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятлари эндокринология диспансерлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансерлари, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт Маркази) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармони 8-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, Жамғарма маблағлари таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқланадиган Ишчи гуруҳининг қарорига асосан ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш, шунингдек, тиббиёт ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, етакчи хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасалари фаолиятига жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун йўналтирилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида коронавирус СOVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5129-сон қарори 5-банди бешинчи хатбошисидаги "2021 йил 1 октябрга қадар" сўзлари "2022 йил 1 февралга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 5 октябрь









































Время: 0.0572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск