ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2021 й. 616-сон "Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2021 й.

N 616




КАСБИЙ МАЛАКА ВА БИЛИМЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳузурида Меҳнат бозори тадқиқотлари институти (кейинги ўринларда - Меҳнат институти) ташкил этилганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Меҳнат институти ҳуқуқий мақомини, асосий вазифа ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Меҳнат институти раҳбарияти функционал мажбуриятларини, Меҳнат институти фаолиятини баҳолаш мезонлари, унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги индикаторларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда - Тармоқ кенгаши) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, унинг таркибини, шунингдек, Тармоқ кенгаши мажлисларини ташкил этиш даврийлигини назарда тутувчи Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларга қўйиладиган намунавий талабларни, мақсад ва вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда малакани баҳолаш марказларининг намунавий тузилмасини назарда тутувчи Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом 4-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тармоқлараро меҳнат меъёрларини жорий этиш бўйича ишланмаларни ишлаб чиқиш графиги 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлик бир ой муддатда:

Меҳнат институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан (кейинги ўринларда - Жамғарма) Меҳнат институти биносини босқичма-босқич қайта таъмирлаш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мебель, жиҳозлар, компьютер ва ташкилий техника воситалари сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Меҳнат институтининг раҳбарлари ва ходимларига Вазирлик марказий аппаратининг тегишли раҳбар ва ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, кўп йиллик хизматлари учун устамалар белгилаш ва моддий ёрдам бериш шартлари татбиқ этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Меҳнат институтининг тузилмасига қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. 2021 йил 23 июль куни Москва шаҳрида Меҳнат институти ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг "Бутунроссия меҳнат илмий-тадқиқот институти" Федерал бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро фаолият юритиш тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Меҳнат институти доимий равишда:

соҳага оид хорижий етакчи бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, биргаликда конференция, семинар, форум, симпозиумлар ўтказсин, илмий ходимлар малакасини ошириб борсин ҳамда қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш учун ўзаро тадқиқотчи ва экспертларни стажировкаларга юборсин ва таклиф қилсин;

хорижий етакчи бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари билан ўзаро ахборотлар алмашинувини йўлга қўйсин ҳамда чет эл ижобий тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

мамлакатда касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизими такомиллаштирилишида ҳамда касбий стандартларнинг ишлаб чиқилишида илғор хорижий тажриба ва илмий ҳамжамият таклифлари қўлланилишини таъминласин;

меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда илғор хорижий амалиёт ва илм-фан билан уйғунликни таъминлаб борсин;

республика ҳудудларида меҳнат бозорининг тизимли мониторингини ташкил қилиш, меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатларини ва меҳнат бозорини ўрганиш бўйича тадқиқотларни ташкил этсин;

республиканинг айрим ҳудудларида аёллар (айниқса, оғир турмуш шароитига тушиб қолганлар), ёшлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифалари бандлиги бўйича тадқиқотларни ташкил этсин ҳамда ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида таклиф киритиб борсин.


7. Вазирлик Меҳнат институти билан биргаликда:

а) икки ой муддатда:

меҳнат бозорида долзарб бўлган касблар бўйича мутахассислар тайёрлашга доир услубий қўлланма ишлаб чиқсин. Бунда, Вазирлик тизимидаги "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш масканларида педагогик жараённи ташкил қилиш, шу жумладан, хориж меҳнат бозорида рақобатбардош ишчи касбларни тайёрлашга эътибор қаратилсин;

меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсиз ишлаб чиқаришларни жорий қилиш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш ҳамда жароҳатланишларнинг олдини олиш, ишсизликдан суғурталашнинг илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш борасида ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин;

б) 2021 йил 31 декабрга қадар - замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепциясини ишлаб чиқсин. Бунда, Меҳнат институтининг меҳнат муносабатларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш учун ижтимоий стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этиши назарда тутилсин.


8. Меҳнат институти 2021 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин:

касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизими мониторингини амалга ошириш кўрсаткичлари тизими ва методикасини тасдиқлаш;

касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимининг ҳолати ва ривожланиши мониторингини амалга ошириш;

касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизими экспертлари реестрини тузиш;

касбий фаолиятнинг тармоқлараро турлари бўйича тармоқ кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини ҳудудий меҳнат ва таълим бозорлари даражасида жорий қилиш ва такомиллаштириш бўйича фаолиятини баҳолашнинг кўрсаткич ва индикаторлари рўйхатини шакллантириш.


9. Белгилансинки, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Меҳнат институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:

компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар регистрини ҳамда тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрини жорий этади, юритади ва ривожлантиришни ташкил этади;

тасдиқланган малакага эга шахсларни ҳақиқатда ушбу малакага мувофиқлиги даражасини ўрганади ва таҳлил қилади;

соҳадаги илғор ва ижобий амалиётларни жорий қилган ҳолда, Меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;

малакаларнинг халқаро миқёсда тан олинишини ва ўзаро таққосланилишини таъминлаган ҳолда, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.


10. Вазирликнинг:

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш, 2023 йил 1 январга қадар тажрибанинг ижобий якунлари бўйича Марказ фаолиятини республика бўйича татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида" 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясига жамоа музокараларини ўтказишда Марказ томонидан кўмаклашиш амалиёти жорий этилиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


11. Вазирлик бир ой муддатда Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. Марказни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, унинг фаолиятини ташкил қилиш мақсадида қўшимча жалб қилинган мутахассислар иш ҳақи харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига рухсат берилсин.

Белгилансинки, Марказ ходимларига Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси марказий аппарати ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади, шунингдек, кўп йиллик хизматлари учун устамалар қўлланилади.


13. Меҳнат институти Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносининг 2 ва 3-қаватларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 сентябрдаги

616-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги

Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг

ТУЗИЛМАСИ





Илмий кенгаш



Директор


























































































































Директор ўринбосари - Меҳнатни меъёрлаш маркази раҳбари

















































Директорнинг илм-фан бўйича биринчи ўринбосари







Директор ўринбосари

































































































Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича марказий лаборатория

2



Таълим ва ахборот-

ресурс маркази

2


Молия-

иқтисодий хизмат

2

Меҳнат бозори, аҳоли бандлиги, меҳнат миграцияси ва демография тадқиқотлари бўйича лойиҳа*

4


Касб малакаси ва компетен-

цияларни ривожлан-

тириш, касбий стандартлар ишлаб чиқишни мувофиқ-

лаштириш бўйича лойиҳа

4


Меҳнат муносабат-

лари ва меҳнатга ҳақ тўлашни ривожлан-

тириш бўйича лойиҳа

5



"Меҳнатни меъёрлаш маркази" давлат муассаси




































































Ахборот ва дастурий-

техник таъминот бўлими

2


Таҳририят ва нашриёт бўлими

2


























Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курслари

2








































































Уй хўжалик ларини бандлик масалалари бўйича ўрганиш ва бошқа дала тадқиқот-

ларини ташкил қилиш гуруҳи**

5


Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий баҳолаш бўйича лойиҳа

5



Ҳаёт давомида таълим олиш тизимини тадқиқ этиш бўйича лойиҳа

5




Маъмурий-

хўжалик хизмати бўлими

2


Юрис-

консульт

1









































Меҳнат гигиенаси лаборато-

рияси

2




Халқаро алоқалар бўлими

2


















Режим ва ходимлар бўлими

2





















































































Шахсий ҳимоя восита-

ларини сертификат-

лаштириш лаборато-

рияси

2




Ҳужжатларни таржима қилиш бўлими

2













































































































































































































        

Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони - 57 нафар (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар, шунингдек, Меҳнатни меъёрлаш маркази ходимлари бундан мустасно), шу жумладан, 42 нафар илмий ходим.


*) Лойиҳа гуруҳлар ва лабораторияларни ўз ичига олган таркибий бўлинма ҳисобланади.

**) Гуруҳ уй хўжаликларини уйма-уй, танланма ва бошқа шаклда ўтказиладиган тадқиқотларни ташкил қилувчи (супервайзер)лардан иборат.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 сентябрдаги

616-сон қарорига

5-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Бандликка кўмаклашиш давлат

жамғармаси маблағлари ҳисобидан тармоқлараро

меҳнат меъёрларини жорий этиш бўйича

ишланмаларни ишлаб чиқиш

ГРАФИГИ

Т/р

Меҳнат меъёрларининг номланиши


Қамраб олиш доираси


Муддат


Масъул ижрочилар


1.

Кадрлар хизмати ва бухгалтерия ҳисоби ходимлари максимал сонининг меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

январь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги


2.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизмат ходимлари томонидан бажариладиган ишларнинг вақт меъёрлари


Бюджет ташкилотлари


2022 йил

февраль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


3.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлари сони нисбатининг меъёрлари


Давлат бошқарув органлари


2022 йил

февраль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги


4.

Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари сонининг тармоқлараро меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

март


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


5.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг хизмат кўрсатиш ва маданий-маиший биноларини тозалаш учунвақт меъёрлари


Бюджет ташкилотлари

2022 йил

март


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги


6.

Маъмурий бино-иншоотларга хизмат кўрсатиш ва жиҳозларни таъмирлашда банд бўлган ишчилар сонининг тармоқлараро меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

март


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги


7.

Кутубхоналарда ва ахборт-ресурс марказларида бажариладиган иш учун тармоқлараро вақт меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги


8.

Ташкилотлар шахсий таркиби бўйича ҳужжатларни сақлайдиган қўшма архивларда бажариладиган иш учун вақт меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

апрель


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги


9.

Бошқарувни ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича ишлашнинг тармоқлараро вақт меъёрлари


Барча тармоқлар

2022 йил

май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги


10.

Иш юритиш бўйича хизмат кўрсатиш ишларида оширилган вақт меъёрлари


Барча тармоқлар

2022 йил

май


Меҳнат вазирлиги


11.

Илмий-техник адабиётлар ва ҳужжатлар таржимаси бўйича намунавий вақт меъёрлари


Барча тармоқлар

2022 йил

июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


12.

Кўкаламзорлаштириш бўйича ишларда намунавий вақт (ишлаш) меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


13.

Қишлоқ хўжалигида банд бўлган хизматчилар сонининг намунавий тармоқ меъёрлари


Қишлоқ хўжалиги


2022 йил

июль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


14.

Маиший чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва йўқ қилишда банд бўлган ишчилар сонининг меъёрлари


Коммунал хизмат кўрсатиш


2022 йил

август


Меҳнат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


15.

Меҳмонхона хўжалиги бошқарувчилари, мутахассислари, хизматчилари, ишчилари ва умумий овқатланиш корхоналари ходимлари сонининг тавсиявий меъёрлари


Туризм


2022 йил

август


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги


16.

Олий таълим муассасалари ётоқхоналари ишчилари сонининг меъёрлари


Таълим


2022 йил

сентябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


17.

Шахсий компьютерлар, серверлар, ташкилотларнинг техника ва офис жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг вақт меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

октябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


18.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби бажарадиган ўқув ишлари ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларнинг асосий турлари ҳажмини ҳисоблаш учун тахминий вақт меъёрлари


Таълим, фан

2022 йил

октябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси


19.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ишчилари сонининг намунавий штатлари меъёрлари


Барча тармоқлар


2022 йил

ноябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги


20.

Ташкилотлар буюртмаси бўйича тармоқ меҳнат меъёрлари


Барча тармоқлар


доимий


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь







































Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск