ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /

Транспорт вазирининг 25.09.2021 й. 15-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.10.2021 й. 1305-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.10.2021 й.

N 1305-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

25.09.2021 й.

N 15


БУЙРУҒИ



"Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                                     И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2003 йил 6 декабрдаги 158-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1305, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 48-модда).


2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 19 майдаги 50-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-1, 2006 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 216-модда).


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2011 йил 13 майдаги 81-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-2, 2011 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 274-модда).


4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 17 декабрдаги 19-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-3, 2013 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 699-модда).


5. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 29 августдаги 71-сон "Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1305-4, 2018 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1305-4/1856-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 октябрь












































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск