ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 октябрдаги

617-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари

ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш

харажатларини компенсация қилиш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик тартиб "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларидан чиқарилган ёшларга, шунингдек, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) уларнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги "А", "В", "С", "D", "BE", "СЕ" ва "DE" тоифалар бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг (кейинги ўринларда - ўқиш харажати) базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми (кейинги ўринларда - ўқиш харажатининг бир қисми) копланади.



2-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРГА ЎҚИШ ХАРАЖАТИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Ариза берувчиларга ўқиш харажатини компенсация қилиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) раиси номига ёзма шаклда мурожаатига асосан амалга оширилади.

Бунда, аризада ариза берувчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилиш сўралаётган ўқиш харажати миқдори кўрсатилиши лозим.


4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

"Меҳрибонлик" уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ариза берувчилар томонидан уларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган таълим ташкилотида (кейинги ўринларда - таълим ташкилоти) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш тўғрисида таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.


5. Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради.

6. Васийлик қенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида талабнома юборади.

Талабномада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим.


7. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.

Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборилади.


8. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида ўқиш харажатининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварагига ўтказиб беради.


9. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар тушган санадан бошлаб бир иш кунида ариза берувчига ўқиш харажатининг қолган қисми у томонидан тўланиб, ушбу тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда унинг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида CMC хабар юборади.


10. CMC хабар юборилган санадан бошлаб 30 календарь кун давомида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўқиш харажатининг қолган қисми тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатига асосан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси ариза берувчининг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисмини уч иш кунида таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади ва бу ҳақда ариза берувчига CMC хабар, Васийлик кенгашига хабарнома юборади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ариза берувчи томонидан ўтказиб юборилганда, унинг харажати бир қисмини қоплаб бериш учун ўтказиб берилган маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ариза берувчиларнинг ўқиш харажатининг бир қисмини қоплашга йўналтирилиши мумкин. Бундай мурожаатлар тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


12. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик тартибга

ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шахарчалари,

оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш

харажатларини компенсация қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддати



1 -босқич

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар


Доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши раисига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажати бир қисмини компенсация қилиш ҳақида ёзма шаклда мурожаат қилади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Васийлик кенгаши


Аризачининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажати бир қисмини компенсация қилади.

"Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисоб рақамида ушбу йўналишдаги харажатларни амалга оширишга маблағ етарли бўлмаса, Васийлик кенгаши аризачининг мурожаатини ва ушбу Низомнинг 3-4-бандларида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хати юборади.


Мурожаат келиб тушгандан уч иш кунида









3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида талабнома юборади.


Сўров хати келиб тушгандан уч иш кунида









4-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати


Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб беш иш кунида ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.

Бунда, Агентликнинг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ ўқиш харажатининг бир қисмини тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборилади.


Буюртманома тушгандан сўнг беш иш кунида


Буюртманома асосида ўқиш харажатини Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.


Тўлов графигига мувофиқ







5-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Маблағлар келиб тушган санадан бошлаб, ариза берувчига ўқиш харажатининг қолган қисми у томонидан тўланиб, ушбу тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда унинг аризасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланиши сўралган ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида CMC хабар юборади.


Маблағлар тушгандан сўнг уч иш кунида









6-босқич

Ариза берувчи


Ўқиш харажатининг ўзи томонидан тўланиши лозим бўлган қисмини тўлаганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига тақдим этади.


CMC хабар юборилган санадан бошлаб 30 календарь кун давомида









7-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Ўқиш харажатининг бир қисмини уч иш кунида таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади ва бу ҳақда аризачига CMC хабар, Васийлик кенгашига хабарнома юборади.


Уч иш кунида



         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь











































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск