ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 октябрдаги

617-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий

болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га

киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги

хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик тартиб "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар, шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг "Ёшлар дафтари"даги фарзандларига (кейинги ўринларда - ариза берувчи) уларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда - субсидия) ажратилади.



2-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРГА

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


3. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) раиси номига ёзма шаклда ёки "Ёшлар дафтари" электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.

Бунда, аризада ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши лозим.


4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчининг "Меҳрибонлик" уйи ёки Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланганлиги ҳақида маълумотнома;

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузилган "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида уч тарафлама шартнома (мудофаа бўлими ва фуқаро томонидан имзоланган ҳолда).

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.


5. Васийлик кенгаши "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, "Ёшлар дафтари"га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - "Ёшлар дафтари" жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратилиши мумкин.

6 . "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, Васийлик кенгаши уч иш кунида ушбу Вақтинчалик тартибнинг 3 - 4-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади.

7 . Васийлик кенгашидан келиб тушган сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари ушбу Вақтинчалик тартиб талабларига мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси уч иш кунида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.

Буюртманомада ариза берувчининг Ф.И.Ш., тўлов мақсади ва суммаси кўрсатилиши лозим.


8. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.

Бунда, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборилади.


9. Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати тўлов графиги асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.


10. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига - Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига CMC хабар юборади.


11. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ҳисоб рақамига субсидия ўтказиб берилгандан сўнг ариза берувчи 180 календарь кун давомида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташни бошламаса ёки ариза берувчининг ушбу хизматни ўташига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келса, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ушбу ариза берувчи учун ўтказилган субсидияни Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига қайтаради.


12. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда қайтарилган маблағларни бошқа ариза берувчиларга субсидия шаклида йўналтириши мумкин, бундай мурожаатлар келиб тушмаган тақдирда маблағлар Жамғармага қайтарилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ариза берувчи ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


14. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Вақтинчалик тартибга

ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий

болалар уйларида тарбияланган ёшлар ҳамда "Ёшлар

дафтари"га киритилган ёшларнинг сафарбарлик

чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини

тўлаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддати



1-босқич

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг "Ёшлар дафтари"даги фарзандлари


Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш ҳақида доимий яшаш манзили ёки тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги сектор штабига бориб, Васийлик кенгаши раиси номига ёзма шаклда ёки "Ёшлар дафтари" электрон платформаси орқали онлайн мурожаат қилади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Васийлик кенгаши


Ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига - Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисобрақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради.

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари субсидия ажратиш учун етарли бўлмаганда, ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хат юборади.


Мурожаат тушгандан сўнг уч иш кунида









3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Сўров хати бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар нусхалари белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратига ариза берувчига субсидия ажратиш тўғрисида талабнома юборади.


Сўров хати тушгандан сўнг уч иш кунида









4-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати


Жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб беш иш кунида субсидияни тўлаш бўйича тўлов графиги шакллантирилади.

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига шакллантирилган тўлов графиги, ариза берувчига ушбу тўлов графигига мувофиқ субсидияни тўлаб бериш муддати ҳақида CMC хабар юборилади.

Талабнома асосида субсидияни Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг Жамғарма маблағлари бўйича тегишли ғазна хисобварағига ўтказиб беради.


Тўлов графигига мувофиқ









5-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси


Маблағлар келиб тушган санадан бошлаб уч тарафлама шартномани имзолаб, бир асл нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ва ариза берувчига юборади ҳамда маблағларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига - Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 "Бошқа мажбуриятлар" транзит ҳисоб рақамига сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг фамилия, исми, отасининг исми ва тўлов мақсади кўрсатилган ҳолда субсидияни ўтказиб беради ва бу ҳақда ариза берувчига CMC хабар юборади.


Маблағлар тушган санадан сўнг уч иш кунида



            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь






















































Время: 0.2372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск