Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере природопользования, сельского хозяйства, животноводства, ветеринарии /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 573-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 573




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИГА

ДОИР АЙРИМ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Сув хўжалиги вазирлиги) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Сув хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби;

в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Марказ фаолиятини ташкил этиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби;

г) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ:

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) мақсадлари;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, унинг ҳисоботини ва назоратини юритиш;

д) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ:

ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишни молиялаштириш манбалари ҳамда тартиби;

Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларни рағбатлантириш миқдори ва шартлари;

ходимларни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш;

е) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;

ж) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари рўйхати 7-иловага мувофиқ;

з) "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 8, ва 8б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 сентябрдаги

573-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотнинг номи

Ташкилот

сони


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари

       

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати


1

21

"Каттагар - Бўзатов" ирригация тизими бошқармаси


1

5

"Қуанишжарма" ирригация тизими бошқармаси


1

16

"Пахтаарна - Найман" ирригация тизими бошқармаси


1

10

"Суенли" ирригация тизими бошқармаси


1

13

Оролбўйи дельта бошқармаси


1

4

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

8

Қ

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск