ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2021 й. 623-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2021 й.

N 623



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация

қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарори)


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, "Шовот-Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш" инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 октябрдаги

623-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматииинг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 27-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса";


б) 1-илованинг 3-бандида:

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"20 - лизинг асосидаги экспорт шартномалари;

21 - лизинг асосидаги импорт шартномалари.";

йигирма бешинчи хатбоши йигирма еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига 2-илованинг изоҳига қуйидаги мазмундаги ҳатбоши қўшилсин:

"Мазкур рўйхат ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, деталлар ва сарфланадиган материаллар (тўқимачилик маҳсулотлари бундан мустасно)га нисбатан татбиқ этилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 октябрь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск