ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш бўйича Вақтинчалик тартиб (ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 октябрдаги

617-сон қарорига

5-ИЛОВА



Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил

олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи

ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти

даври учун субсидия ажратиш бўйича

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик тартиб профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чщариш амалиётини ўтаган даври мобайнида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Вақтинчалик тартибга мувофиқ профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратилади.

3. Ушбу Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қабул қилувчи ташкилот - профессионал таълим ташкилоти ўқувчиси томонидан ишлаб чиқариш амалиёти ўталаётган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси;


амалиёт ўтайдиган ўқувчи (ўқувчи) - қабул қилувчи корхона ва ташкилотда ишлаб чиқариш амалиётини ўташга йўлланма берилган профессионал таълим ташкилотининг "Ёшлар дафтари"га киритилган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ўқувчиси;

амалиёт - ўқувчилар томонидан олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолиятга оид кўникмаларни олиш ҳамда ўз мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш мақсадида олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ташкил этиладиган ўқув жараёнининг бир қисми;


амалиёт раҳбари - ўқув юкламасига амалиёт раҳбарлиги киритилган профессионал таълим ташкилоти ўқитувчиси.


4. Профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланганда ушбу ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш амалиётини ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ўтаган даври мобайнида субсидия ажратилмайди.


5. Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Амалиётни ўташ профессионал таълим ташкилоти томонидан ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалиётни ўташ дастури асосида амалга оширилади.


7. Амалиёт қабул қилувчи ташкилотнинг амалий фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш, бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш, келгусида қабул қилувчи ташкилотда ишга жойлашишни назарда тутади.


8. Амалиёт ўқув режасида назарда тутилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.


9. Амалиёт ўқувчилар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.


10. Амалиёт раҳбари ўқувчиларнинг ҳақиқатда амалиёт ўтаётганликларини амалиёт ўташ жойларига бориш йўли билан назорат қилади.


11. Амалиёт ўташ якунлангач, ўқувчи томонидан амалиёт даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда амалиёт раҳбарига топширилади.

Амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган тажрибани қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот ўқувчи томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ОИЛАСИ "ЁШЛАР

ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНИНИ ТЕКШИРИШ


12. Профессионал таълим ташкилотлари амалиёт ўташга юбориладиган ўқувчиларнинг "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ўқувчиларнинг яшаш жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга (кейинги ўринларда - сектор) сўровнома юборади.

Сўровномада профессионал таълим ташкилоти номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчилар рўйхати (ўқувчининг Ф.И.О. ва туғилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) илова қилиниши лозим.


13. Секторлар раҳбарлари сўровнома асосида ўқувчиларнинг "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширилишини таъминлайди ҳамда текшириш натижаларига кўра сўровнома берган профессионал таълим ташкилотига сектор раҳбари томонидан тасдиқланган "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ўқувчилар тўғрисида маълумот юборади.


4-БОБ. АМАЛИЁТ ЎТАШГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИШ


14. Профессионал таълим ташкилоти:

а) "Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги бўйича амалиётни ўташга бириктиришни сўраб амалиётнинг бошланиши давридан камида бир ой олдин қабул қилувчи ташкилотларга буюртманома беради. Буюртманомада профессионал таълим ташкилоти номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчилар рўйхати, амалиётнинг бошланиши санаси ва давомийлиги муддати, ажратилиши лозим бўлган умумий субсидия миқдори, ўқувчининг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги номи кўрсатилиши ҳамда унинг "Ёшлар дафтари"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши лозим;

б) амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги ҳамда уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда қабул қилувчи ташкилотларга бириктириш ишларини амалга оширади. Бунда, ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг амалиёт ўтовчи ўқувчиларга бўлган эҳтиёжи, профессионал таълим ташкилотлари битирувчиларини амалиёт давридан кейин ишга қабул қилиш имконияти инобатга олинади;

в) ўқувчиларнинг бириктирилган қабул қилувчи ташкилотларида амалиёт ўташларини таъминлайди.


15. Маҳаллий меҳнат органи профессионал таълим ташкилоти билан биргаликда битирувчиларнинг амалиёт давридан кейин иш ўринларига жойлашишларига кўмаклашади.


16. Амалиёт ўташ қабул қилувчи ташкилот, профессионал таълим ташкилоти ва ўқувчи ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома тузиш оркали амалга оширилади.

Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, амалиётни ташкил этиш тартиби, субсидия тўлаш шартлари ва муддатлари, шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани бекор қилиш асослари, шунингдек тарафларнинг жавобгарлиги белгиланади.



5-БОБ. АМАЛИЁТ ЎТАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАРГА

ҲАР ОЙЛИК СУБСИДИЯ АЖРАТИШ


17. Профессионал таълим ташкилоти амалиёт ўташ дастурига мувофиқ йўлланма асосида амалиёт ўтайдиган ўқувчиларга амалиёт ўтаган вақтида тўланадиган субсидиялар миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратиш учун ҳудудий молия органига буюртманома ва асословчи ҳисоб-китобларни тақдим этади.

Буюртманомада профессионал таълим ташкилоти ва қабул қилувчи ташкилотнинг номи, амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг рўйхати, амалиётнинг бошланиш санаси ва давомийлиги муддати, ажратилиши зарур бўлган субсидия миқдори кўрсатилиши ҳамда ўқувчиларнинг "Ёшлар дафтари"га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши лозим.

18. Ҳудудий молия органлари профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчиларга амалиёт ўташ вақтида тўланадиган субсидиялар учун сарфланадиган маблағларни ажратиш бўйича буюртманома ва ҳисоб-китобларини жамлаб, Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлиги томонидан жамланган буюртманомаларга кўра республика бюджетидан маблағлар ажратади. Ушбу ажратилган маблағларни профессионал таълим ташкилотлари бюджет харажатлар сметасининг 47.21.900 харажат моддасида (пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари) режалаштиради.


19. Субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.

Ўқувчи белгиланган муддатда ва тартибда амалиёт ўтаганда унга амалиёт раҳбари томонидан ижобий хулоса берилади. Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой (олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида) кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмаган муддатда тўлаб берилади.


20. Амалиёт ўтовчи ўқувчилар амалиёт ўтамаган тақдирда, уларга субсидия бериш тўхтатилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Вақтинчалик тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


22. Ушбу Вақтинчалик тартиб талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Вақтинчалик тартибга

ИЛОВА



Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган,

"Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб

чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб

чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Профессионал таълим ташкилоти


Амалиёт ўташга юбориладиган ўқувчиларнинг "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ўқувчиларнинг яшаш жойи бўйича секторларга сўровнома юборади.


Амалиётнинг бошланишидан камида бир ой олдин









2-босқич

Сектор раҳбари Сектор штаби котиби


Сўровнома асосида ўқувчиларнинг "Ёшлар дафтари" рўйхатида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини текширади.

Бунда, сўровнома берган профессионал таълим ташкилотига сектор раҳбари томонидан тасдиқланган "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ўқувчилар тўғрисида маълумот юборилади.


Сўровнома тушгандан сўнг уч иш кунида









3-босқич

Профессионал таълим ташкилоти


"Ёшлар дафтари"га киритилган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги бўйича амалиётни ўташга бириктиришни сўраб қабул қилувчи ташкилотларга буюртманома беради.


Амалиётнинг бошланишидан камида бир ой олдин









4-босқич

Профессионал таълим ташкилоти


Амалиёт ўтайдиган ўқувчиларнинг эгаллайдиган касб ва мутахассислиги ҳамда уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда қабул қилувчи ташкилотларга бириктириш ишларини амалга оширади.


Бир ҳафта муддатда


Қабул қилувчи ташкилот, профессионал таълим ташкилоти, ўқувчи ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.


Бир ҳафта муддатда


Ўқувчиларнинг бириктирилган қабул қилувчи ташкилотларида амалиёт ўташларини таъминлайди.


Белгиланган муддатларда







5-босқич

Профессионал таълим ташкилоти


Амалиёт ўташ дастурига мувофиқ йўлланма асосида амалиёт ўтайдиган ўқувчиларга амалиёт ўтаган вақтида тўланадиган субсидиялар миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратиш учун ҳудудий молия органига буюртманома ва асословчи ҳисоб-китобларни тақдим этади.


Белгиланган муддатларда









6-босқич

Ҳудудий молия органи


Профессионал таълим ташкилотларининг ўқувчиларга амалиёт ўташ вақтида тўланадиган субсидиялар учун сарфланадиган маблағларни ажратиш бўйича буюртманома ва ҳисоб-китобларини жамлаб, Молия вазирлигига тақдим этади. Молия вазирлиги томонидан жамланган буюртманомаларга кўра Давлат бюджетидан маблағлар ажратади. Ушбу ажратилган маблағларни профессионал таълим ташкилотлари бюджет харажатлар сметасининг 47.21.900 харажат моддасида (пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари) режалаштиради.



Амалиёт даврининг ҳар ойи якуни бўйича









7-босқич

Профессионал таълим ташкилоти


Субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.


Белгиланган муддатларда


Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой (олти ойдан кўп бўлмаган муддат давомида) тўлаб берилади.


Кейинги ойнинг 10 санасигача

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь




















































Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск