Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Адлия вазирининг 07.10.2021 й. 17-мҳ-сон "Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.10.2021 й. 1988-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2021 й.

N 1988-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.10.2021 й.

N 17ҳ


БУЙРУҒИ



Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан

ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб

чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                        Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан

ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб

чиқиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг учинчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлардан кейин "Адлия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 92-1 - 92-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"92-1. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси ваколатли орган томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой мобайнида ўтказилади.

Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан амалга оширилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан уч ой давомида тақдим қилиниши керак.

92-2. Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилигини текширишдан олдин амалга оширилади.

Ахборотни излаш талабнома берувчи ва ваколатли орган ўртасида тузиладиган шартнома асосида ваколатли орган томонидан ўтказилади.

92-3. Ахборотни излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузилади.

Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

излаш ўтказилган талабнома рақами;

талабнома топширилган сана;

талабномада кўрсатилган белгининг ТХХК бўйича синфлари;

ахборотни излаш ўтказилган белгининг тасвири;

маълумотлар базалари, луғатлар, махсус адабиётлар рўйхати;

библиографик маълумотлар кўринишидаги ахборотни излашга алоқадор ҳужжатлар, муайян синфларга ҳаволалар. Агар талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралаётган бўлса, талабнома топширилган санадан аввал, лекин устуворлик белгиланган санадан кейин эълон қилинган белгилар алоҳида қайд қилинади;

ахборотни излаш якунланган сана.

Оммага маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар ахборот излашнинг ҳажмига киритилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 октябрь



















































Время: 0.2144
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск