ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 октябрдаги

617-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий

тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим

ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда

улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган

имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилган "Ёшлар дафтари"га киритилган жисмоний шахс ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, хорижий тилларни ўргатиш ёки умумтаълим фанларни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни хорижий тилга ёки умумтаълим фанларига ўқитганлик харажати ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб мурожаат қилган нодавлат таълим ташкилоти (кейинги ўринларда - ўқув маркази);


ўқиш харажати - ўқув маркази томонидан ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган хорижий тиллар ёки умумтаълим фанлари бўйича энг камида 3 ойлик ўқув машғулотини ташкил этиш учун белгиланган тўлов;


миллий сертификат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;


имтиҳон топшириш харажати - чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш учун Давлат тест маркази ҳисоб рақамига тўланадиган тўлов;


компенсация - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ариза берувчига қоплаб бериладиган ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган қисми, шунингдек, имтиҳон топшириш харажати;


шартнома - маълум бир ўқув машғулотини энг камида 3 ойлик муддатга ташкил этиш тўғрисида ўқув маркази ва ўқувчи ўртасида тузиладиган битим (шартномада ўқув курси муддати ва курс учун тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим);


верификация - Давлат тест марказининг электрон тизими орқали ариза берувчи томонидан тақдим этилган миллий сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш.


3. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш ҳақида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш фуқаролар ёки ушбу фуқароларни ўқитган ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаган ўқув марказлари мурожаат қилиши мумкин.


4. Компенсация олиш учун ўқув курсларини тугатгандан сўнг ариза берувчи тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида имтиҳон топшириши ва миллий сертификатни олиши лозим.

Бунда, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан компенсация қуйидагиларга тўланади:

ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда - ариза берувчи-жисмоний шахсга;

ўқиш харажати қисман (компенсация тўловидан ташқари қисми) ва имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахс томонидан тўланганда - ўқиш харажатининг қолган қисми ўқув марказига, имтиҳон топшириш харажати ариза берувчи-жисмоний шахсга;

ўқиш харажати тўланмаганда (ўқув маркази томонидан ўқиш харажати компенсациясидан ташқари қисми беғараз ўқитилганда) ва имтиҳон топшириш харажати ўқув маркази томонидан тўланганда - ўқув марказига.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан суровномани тўлдириб, Ёшлар ишлари агентлигига юборади. Бунда, миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги сўровномани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда верификациядан ўтказилади;

б) Ёшлар ишлари агентлиги:

тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлигини (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда "Ёшлар дафтари"га киритилганини) текширади;

маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради, ариза берувчи юридик шахсларга уларнинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради ҳамда хизмат натижаси бўйича ариза берувчига CMC хабар юборади. Бунда, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқ банкига компенсация пулларини тўлаб беришга оид масалалар улар ўртасида тузиладиган шартнома билан тартибга солинади;

в) Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ариза берувчи - жисмоний шахснинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.


6 . Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.


7. Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

Бунда, ариза берувчи исталган давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

a) ўқув машғулотини ташкил этиш тўғрисида шартнома нусхаси (pdf форматда);

б) ўқув маркази томонидан имтиҳон топшириш харажати тўланган бўлса, тўлов топшириқномаси (тегишли тижорат банки томонидан тасдиқланган, агар мавжуд бўлган тақдирда) (pdf форматда);

в) ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги реестр (ўқув маркази томонидан тақдим этилади).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва хаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

10 . Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.


13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:

ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши сўралган фуқаро Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация тўланаётган пайтда "Ёшлар дафтари"да мавжуд бўлганда;

мурожаат вақтида ушбу Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда;

миллий сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда;

ариза берувчи томонидан ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати, шунингдек, миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари 2021 йил 1 ноябрь санасидан кейин тўланганда;

ариза берувчи миллий сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида компенсация тўлашни сўраб мурожаат этганда;

ариза берувчи томонидан шартномага мувофиқ, ўқув курси учун ўқув харажатларининг 50 фоизи тўланиб, қолган қисмини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдордаги) тўлашни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда.

Ариза берувчининг мурожаати ушбу бандда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда унга компенсацияни тўлаш рад этилади.


14. Ушбу Регламентнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда компенсацияни тўлаш тўхтатиб турилганда Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда ЯИДХПга маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақда CMC хабар юборади.


15 . Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 10 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (шу жумладан, ёш фуқаронинг ҳақиқатда "Ёшлар дафтари" электрон базасида мавжудлигини текшириб, компенсация бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.


16. Агар ариза берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмагани сабабли унга компенсация бериш рад этилган бўлса, хабарномада тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

Ушбу ҳужжатлар хабарнома юборилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида ушбу Регламентга мувофиқ тақдим этилса, шунингдек ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 15-банди талабларига мувофиқ бўлса, унга компенсация тўлаб берилади.


17. Ҳар бир ариза берувчига битта хорижий тилни ўрганиш ва битта умумтаълим фанни ўзлаштириш ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажати компенсация қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчи жисмоний шахслар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.


19. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.

21. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёш фуқаро


Ўқув марказида хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўзлаштириш учун таълим олади.


Камида 3 ой давомида

Ўқув маркази


"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўқитади.








2-босқич

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар


Ўқув курсини тугатгандан сўнг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида ўз ҳисобидан имтиҳон топширади ва миллий сертификатни олади.


Ўқув курсини тугатгандан сўнг

Ўқув маркази


Ўқув курсларини тугатган ўқувчиларининг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш харажатларини ўз ҳисобидан қоплайди.








3-босқич

Ариза берувчи


Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига компенсация тўлашни сўраб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.


Миллий сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида







4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда









5-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги


1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (ариза берувчининг ҳақиқатда "Ёшлар дафтари"' электрон базасида мавжудлигини) эканлигини текширади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига CMC хабар юборади.



1. Мурожаат тушганидан сўнг 10 иш кунида.


2. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаганда, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига мурожаати рад этилганлиги тўғрисида ҳабарнома (CMC хабар) юборади.


2. Маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.








6-босқич

"Халқ банки" филиали


Компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини текширган ҳолда ариза берувчи жисмоний шахсга компенсация тўловини амалга оширади.


Ариза берувчи мурожаат қилган санадан бошлаб 5 иш кунида

Ёшлар ишлари агентлиги


Компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини текширган ҳолда ариза берувчи юридик шахсга компенсация тўловини амалга оширади.


          





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Компенсация олишда бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза т/р


Қабул қилиш санаси


Қабул килган шахс


-


-

-

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


йил/кун/ой

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


1.6. Ўқув курси тури


-

1.7. Махсус (миллий) сертификат рақами


-

1.8. Таълимни ташкил этган таълим ташкилоти СТИР


-

1.9. Уч томонлама тўлов-шартнома ва тўлов квитанция нусхаси (агар мавжуд бўлган тақдирда)


(илова қилинади)


1.10. Компенсация маблағларини олиш учун Халқ банки филиали


(танланади)


II. Ариза берувчи (юридик шахс) ҳақида маълумот:

2.1.1. Таълим ташкилоти номи:


-

2.1.2. Таълим ташкилоти СТИР:


-

2.1.3. Таълим ташкилотининг телефон рақами:


-

2.1.4. Таълим ташкилотининг электрон почта манзили:


-

2.1.5. Таълим ташкилотининг жойлашган манзили:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


2.1.6. Ўқиш харажатлари қоплаб бериладиган ўқувчилар сони


-

2.1.7. Ўқиш харажатлари қоплаб бериладиган ўқувчилар рўйхати (реестр)


(илова қилинади)


2.1.8. Уч томонлама тўлов-шартнома нусхаси (pdf шаклда)


(илова қилинади)


2.1.9. Умумтаълим фанларини ва чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича тўлов амалга оширилгани тўғрисида тўлов топшириқномаси (ваколатли банк муҳри билан)



2.1.10. Компенсация маблағларини олиш учун реквизитлар


-

       





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Компенсация олиш бўйича ўқувчиларнинг рўйхати (реестр)

Т/р

Ўқувчиларнинг

Ф.И.О.

Паспорт

маълумоти

(ID-карта)

ЖШ ШИР


Телефон

рақами


Ўқув курси

тури


Ўқув курси

бошланган ва

тугалланган сана


Ўқув курси

харажати


Миллий

сертификат

рақами


1.


...







2.


...







Директор                                                                                                 (Имзо/муҳр)






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўқиш харажатлари компенсация қилинадиган

хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари ҳамда

улар бўйича миллий сертификат олиш учун имтиҳон

топшириладиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари

РЎЙХАТИ

Нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатлари

компенсация қилинадиган хорижий тиллар ва

умумтаълим фанлари бўйича ўқув курслари


Т/р

Хорижий тиллар ва умумтаълим

фанлари бўйича миллий

сертификатлар турлари


Т/р

Хорижий тиллар


Т/р

Умумтаълим фанлари


1.

Инглиз тили


1.

Она тили ва адабиёт

(ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти)

1.

Чет тилини билиш даражасини

аниқлаш бўйича тест синови

(инглиз, немис, француз, испан,

итальян, турк, корейс, япон, хитой,

араб, форс, ҳинд, пушту, дарий

тиллари бўйича)

2.

Немис тили


3.

Француз тили


4.

Испан тили


5.

Итальян тили


6.

Турк тили


2.

Математика фани


7.

Корейс тили


2.

Рус тили ва адабиёти


3.

Кимё фани


8.

Япон тили


3.

Тарих


4.

Биология фани


9.

Хитой тили


4.

Кимё


5.

Физика фани


10.

Араб тили


5.

Биология


6.

Тарих фани


11.

Форс тили


6.

География


7.

География фани


12.

Ҳинд тили


7.

Математика


8.

Она тили ва адабиёт

(ўзбек тили ва адабиёти, рус

тили ва адабиёти, қорақалпоқ

тили ва адабиёти)

13.

Пушту тили


8.

Физика


14.

Дарий тили


9.

Информатика*


        

*) "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратиш (фоиз тўловларини Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиш) тизими орқали амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 октябрь








































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск