ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 13.09.2021 й. 82-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2021 й. 2516-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2021 й.

N 2516-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

13.09.2021 й.

N 82


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш

тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                           Д.Н. Саттаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш

тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги, 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик ва миллий аккредитация тизими белгисини (бундан буён матнда аккредитация белгиси деб юритилади) қўллаш учун тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аккредитация объекти - мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари, шу жумладан уларни баҳолаш жараёнида;

мувофиқлик белгиси - муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;

инспекция назорати - маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили.".


3. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари ўз фаолиятларини аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалар асосида амалга оширадилар.".


4. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимидаги ишлар ва хизматлар нархи шартнома асосида аниқланади. Бунда аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларнинг нархини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

3. Монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларининг аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларининг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади.".


5. II-бобнинг номидаги "ва назорат йўсинидаги текширув бўйича" деган сўзлар "инспекция назорати учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-бандида "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДК томонидан (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилиши белгиланган:

ҳужжатлар экспертизаси учун;

аккредитация объектини баҳолаш учун;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;

аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.".


7. 6-8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.

7. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади, унга кўра аккредитация объекти аккредитация белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5 фоизи миқдорида ажратма ўтказади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 62-бандига мувофиқ ушбу Қоидаларда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.".


8. 11-банддаги "назорат йўсинидаги текширувини" деган сўзлар "инспекция назоратини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 12-банддаги "Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мувофиқлик белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи схемалар бўйича амалга оширилган сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар (сертификатлаштиришга номзод) ўртасида битим тузилади. Унга кўра импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-бандига мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг "Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун" мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади.".


12. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ишлар ва хизматларнинг ҳаққоний сермашаққатлилигини аниқлашда жавобгарлик аккредитация ва инспекция назорати бўйича - Марказ, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ҳамда декларациялаш бўйича - сертификатлаштириш органи раҳбарлари зиммасига юклатилади.".


14. 19-банддаги "Ўзстандарт" деган сўз "Техник жиҳатдан тартибга солиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь




















































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск