Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2021 й. 632-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2021 й.

N 632




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ИДОРАВИЙ МАНСУБЛИГИДАГИ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси), Мактабгача таълим вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилган, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани "Тўпчоқ" ҚФИ, Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилотини (кейинги ўринларда - мактабгача таълим ташкилоти), истисно тариқасида, Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигида қолдириш;

мактабгача таълим ташкилотини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг давлат мактабгача таълим ташкилотлари тизимига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;

мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Давлат божхона кўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, мактабгача таълим ташкилотида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

мактабгача таълим ташкилотининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳамда мактабгача таълим ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

мактабгача таълим ташкилотига болаларни қабул қилиш квотасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудуднинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади;

мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, педагоглари тўғрисидаги ва таълим-тарбия жараёнига доир маълумотлар Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан киритиб борилади.


3. Давлат божхона қўмитасига Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

мактабгача таълим ташкилотининг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қўшимча ҳақ ва тўловлардан қатъи назар, мактабгача таълим ташкилоти ходимларига лавозим маошининг беш бараваригача ойлик рағбатлантирувчи тўловлар белгилаш ва молиялаштириш;

мактабгача таълим ташкилотига қўшимча жалб этилган мутахассис ва ёлланма ишчиларга шартнома асосида ҳақ тўлаш;

мактабгача таълим ташкилотини капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, моддий-техник таъминлашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


4. Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда мактабгача таълим ташкилотининг устави тасдиқланишини, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


5. Давлат божхона қўмитаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотини кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь












































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск