ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.10.2021 й. 629-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 октябрдаги

629-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини (кейинги ўринларда - фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналишида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда заргарлик тармоғидаги янги "миллий бренд" ташкилотларининг соҳа ривожига ҳисса қўшган тажрибали вакилларини, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириш;

ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни (миллий брендларни) жадал ривожлантиришни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;

зардўзлик ва заргарлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;

республикада зардўзлик ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан мазкур касб-ҳунар турларини "устоз-шогирд" анъаналари ҳамда малака ошириш курслари орқали ёшларга ўргатиш ва янги иш ўринларини яратиш;

зардўзлик ва заргарлик намуналарини ўзбек бренди сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилиш;

минтақада миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши орқали туризм салоҳиятини янада юксалтириш;

ўзбек халқ миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;

зардўзлик ва заргарлик санъатининг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб янги андозада уйғунлаштириш ва қайта тиклаш;

фестивалга иқтидорли ёш зардўз ва заргарларни жалб этиш;

фестивалда хориждаги зардўзлик ва заргарлик мактабларининг уста зардўз ҳамда заргарлари, шунингдек, замонавий техналогиялар асосида фаолият юритаётган хорижий заргарлик ташкилотларининг дизайн, маркетинг ва менежмент йўналишларидаги мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида уларни жалб этиш.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


фестиваль ташкилотчиси - зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг кўргазма-савдо ярмаркалари, фестиваль билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


фестиваль иштирокчиси - ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган зардўз ҳунармандлар ва заргар усталар, сулола давомчилари бўлган "Ҳунарманд" ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари аъзолари билан бир қаторда заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакиллари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва чет эллик оммавий ахборот воситалари вакиллари;


конференция иштирокчиси - зардўзлик ва заргарлик соҳасининг таниқли олимлари, мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар;


кўрик-танлов иштирокчиси - фестивалнинг ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналиши иштирокчиси ҳисобланган маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлик субъектлари;


саралаш комиссияси - Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг соҳа мутахассисларидан иборат фестиваль иштирокчилари томонидан мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иштирокчилар рўйхатини Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун тақдим қилувчи комиссия.

4. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва вақти Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) томонидан белгиланади.


5. Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси томонидан (кейинги ўринларда - Ташкилотчилар) ташкил этилади ва ўтказилади.


2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

"Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда - Конференция);

миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танлови (кейинги ўринларда - Кўрик-танлов);

хорижий ва маҳаллий зардўз ва заргар усталар иштирокида маҳорат дарслари;

халқ сайиллари, мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган концерт дастурлари намойишлари;

зардўзлик ва заргарлик санъатига оид кўргазмалар;

ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари намойишлари;

ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойишлари;

Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар;

миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;

фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.


7. Фестивалга мос даврда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Uzbek Jewellery Fair" заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдосига ташриф буюрадиган хорижий ҳамда маҳаллий заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвестор, экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари жалб қилинади.


8. Давлат тили, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари ҳисобланади.


9. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилари бир вақтнинг ўзида кўрик-танлов иштирокчиси ҳисобланади.


11. Кўрик-танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига қатнашиш тўғрисида фестиваль Ташкилий қўмитаси номига ёзган аризаси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун - Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг лицензияси ёки тасдиқнома нусхаси;

номзоднинг 3x4 ва 10x15 ҳажмдаги рангли фотосурати (4 донадан);

номзоднинг паспорти нусхаси;

иш ва ижодий фаолияти тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот;

ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари.


12. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни фестивалдан уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар.


13. Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


14. Фестивалнинг маҳаллий иштирокчилари ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


15. Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


16. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилари фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестивалдан тўрт ой олдин фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).


17. Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган чет эллик иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар.


18. Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


19. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилар ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


20. Ташкилий қўмита томонидан хорижий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаларига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари 10 кун муддатда иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.


21. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайьат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегация таклиф этилади.

Уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 6 нафаргача аъзоларидан ташқари) зардўзлик, заргар ва заргарлик ташкилоти вакиллари, соҳанинг таниқли олимлари ва мутахассислар ҳамда фахрий меҳмонлар ташкилотчилар таклифлари асосида қатнашиши мумкин.


22. Конференция иштирокчиси конференция ўтказиладиган санадан уч ой аввал фестиваль веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага қуйидаги материалларни тақдим этади:

маълумотнома (резюме);

6x9 ўлчамдаги рангли фотосурат (3 дона);

конференция иштирокчисининг ҳажми 4-5 бетдан ва 300 та сўздан кам бўлмаган маърузаси матни (ўзбек, инглиз ёки рус тилларида).


23. Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


24. Ҳужжатлар саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.


25. Ташкилий қўмита томонидан рўйхат фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.


26. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи - Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



3-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


27. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан жами етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.

Халқаро Ҳайъат раисига ва ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига 1 000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.


28. Қуйидагилар кўрик-танлов иштирокчилари маҳоратини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади:

зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг жозибаси ва таровати, ўзига хос услубга эгалиги;

зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг анъанавий хусусиятларга, тарихий илдизга эга эканлиги;

маҳсулотларни тайёрлаш технологияси ҳамда безакларида тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;

маҳсулот сифатли материаллардан тайёрланганлиги ва стандартларга жавоб бериши;

маҳсулотнинг ўзига хослиги ва янгилиги;

ўз йўналишида алоҳида мактаб яратганлиги;

"усга-шогирд" мактаби анъаналари асосида ёшларга ҳунар сирларини ўргатганлиги ва шогирдлар тайёрлаганлиги;

аждодларидан қолган ҳунар турини анъналарни сақлаган ҳолда давом эттираётган сулола давомчиси эканлиги.

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарслари 12 та номинация ("Энг яхши зардўзлик корхонаси", "Энг яхши заргарлик корхонаси", "Энг яхши зардўз", "Энг яхши заргар", "Энг яхши зардўзлик мактаби устаси", "Энг яхши заргарлик мактаби устаси", "Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси", "Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси", "Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз", "Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар", "Энг ёш маҳоратли зардўз", "Энг ёш маҳоратли заргар") бўйича баҳоланади.



4-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


29. Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

"Энг яхши зардўзлик ташкилоти" - 5 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши заргарлик ташкилоти" - 5 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши зардўз" - 5 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши заргар" - 5 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши зардўзлик мактаби устаси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Энг яхши заргарлик мактаби устаси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси" - 3 000 АҚШ доллари;

"Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз" - 3 000 АҚШ доллари;

"Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар" - 3 000 АҚШ доллари;

"Энг ёш маҳоратли зардўз" - 3 000 АҚШ доллари;

"Энг ёш маҳоратли заргар" - 3 000 АҚШ доллари.


30. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган моҳир зардўз, заргар ва заргарлик ташкилоти вакилларини тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этиши мумкин.

Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ташкилий қўмита томонидан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали иштирокчиси сертификата берилади.



5-БОБ. ТАШКИЛОТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


31. Ташкилотчилар:

фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

фестивалда иштирок этишни истаган жисмоиий ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

фестивалга жаҳондаги етакчи продюсер, менежерлар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Фестивал иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.





Низомга

ИЛОВА



Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали

ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган

тадбирларда иштирок этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида

ўтказиладигаи кўргазма ва кўрик-танловда иштирок этиш

а) Маҳаллий иштирокчилар буйича:

1-босқич

Маҳаллий иштирокчилар


Мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар.


Фестивалдан уч ой олдин









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаиоати" уюшмалари


Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар









3-босқич

Саралаш комиссияси


Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар









4-босқич

Ташкилий қўмита


Маҳаллий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан иштирокчиларни хабардор қилади.


Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда




б) Чет эллик иштирокчилар буйича:

1-босқич

Чет эллик иштирокчилар


Фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар. (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар.


Фестивалдан тўрт ой олдин









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


Тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар









3-босқич

Саралаш комиссияси


Ҳужжатларни Низом талабларига кўра кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар









4-босқич

Ташкилий қўмита


Хорижий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Тасдиқлапган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаларига тақдим этади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.


Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда



II. "Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари"

мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференциясида иштирок этиш

1-босқич

Маҳаллий ва хорижий мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар


Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага Низом талабларидан келиб чиқиб тегишли материалларни фестиваль веб-сайти орқали тақдим этадилар.


Конференция ўтказилиш санасидан уч ой аввал









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқшп учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар









3-босқич

Саралаш комиссияси


Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар









4-босқич

Ташкилий қўмита


Рўйхатни тасдиқлайди.

Тасдиқланган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаларига тақдим этади.


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар









5-босқич

Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмалари


Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.


Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда



           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь






































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск