Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 08.10.2021 й. 27-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2021 й. 2649-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2021 й.

N 2649-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

08.10.2021 й.

N 27


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                            А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги "жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш" деган сўзлар "соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аттестация "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходими учун ихтиёрийлик, шифокорлар учун мажбурийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бўлинмалари ҳамда Палата (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.".


3. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун тегишлилиги бўйича Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ёки Палата томонидан камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхати шакллантирилади.

Аттестация комиссияларининг таркиби Палата раиси томонидан тасдиқланади.".


4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Палата ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин.

Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий касаба уюшма бирлашмалари кенгашлари вакиллари киритилиши мумкин.".


5. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари" деган сўзлар "Ҳудудий бўлинмалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" деган сўзлар "Палата" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" деган сўзлар "Палата" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш" деган сўзлар "соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари" деган сўзлар "ҳудудий бўлинмалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Палата ҳузуридаги аттестация комиссияларининг доимий ишчи органи Палатанинг Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими ҳисобланади.

Доимий ишчи орган ходимларидан бир нафари аттестация комиссиялари йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.".


9. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссияларида доимий ишчи органнинг вазифалари тегишлилиги бўйича мазкур ҳудудий бўлинмаларнинг Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлимлари томонидан амалга оширилади.".


10. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти ва тизимидаги оммавий ахборот воситаларида январь ойининг ўн бешинчи санасига қадар эълон қилинади.".


11. 40-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" деган сўзлар "Палата" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири" деган сўзлар "Палата раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ҳамда сертификатлар расмийлаштириш учун талабгорлардан ундириладиган тўловлар Палатанинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.".


13. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан йиллик жадвал бўйича барча йиғилишлар ўтказилгандан кейин, бироқ кейинги йил январь ойининг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ўтказилган аттестация натижалари ҳақида Палатага ахборот тақдим этилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган малака тоифаларининг ҳисоби Палата томонидан юритилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 октябрь


































































Время: 0.2117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск