ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 06.10.2021 й. 26-сон "Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2021 й. 3062-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2021 й.

N 3062-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

06.10.2021 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини

ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт

ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 8 августдаги 47-сон буйруғи (рўйхат рақами 3062, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3062/1808-сон) билан тасдиқланган Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати изоҳи 2-банди қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ихтисослаштирилган малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида) кўрсатилади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                           А. Хаджибаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 октябрь













































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск